Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet41/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

6.4. ҚАТТИҚ МАТЕРИАЛЛАРНИ ДОЗАЛАШ


Материалнинг маълум бир қисми (доза) ни ўлчаш ёки тортиш ва уни технологик машина ёки ускунанинг ишчи органи томон силжитиб беришни дозалаш жараёни деб аталади. Нефть ва газни кайта ишлаш ва нефть кимёсида материалларни дозалаш жараёнидан нефть маҳсулотларини компаундлашда, мойлар, сурков материаллари ва қўндирмаларни тайёрлашда, реагентлар, деэмульгаторлар ва ингибиторларни технологик ускуналарга беришда ва бошқа бир қатор технологик жараёнлар (нефтларни каталитик крекинглаш, полимер материалларини олиш ва ҳоказо) да фойдаланилади.
Материалларни дозалаш даврий ва узлуксиз ишлайдиган технологик жараёнларда механик ва автоматик мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Дозалаш жараёнининг ўлчов бирлиги сифатида дозаланаётган материалнинг сарфи (ҳажмий ёки массавий) ишлатилади. Бункердаги материални узатувчи ёки қайта ишловчи машина ва ускуналарга бир меъёрда бериб турувчи мосламалар дозаторлар ёки таъминлагичлар деб юритилади. Саноатда энг кўп қўлланилинадиган таъминлагичларнинг қаторига шнекли, тарелкали, плунжерли ва шлюзли (дарвозали) дозаторларни киритиш мумкин.
Шнекли таъминлагичнинг (6.6-расм) қобиғида узлуксиз ҳаракат қиладиган шнек жойлаштирилган бўлади. Шнекнинг вали 1 электродвигатель ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Дастлабки материал юклаш воронкаси 2 орқали ускуна қобиғи 4 га киради ва шнек 3 билан биргаликда горизонтал йўналишда ҳаракат қилиб, тушириш патрубкаси 5 ёрдамида ташқарига чиқарилади. Бу русумдаги таъминлагичларнинг иш унумдорлиги шнекнинг







6.6-расм. Шнекли таъминлагич:
1-вал; 2-юклаш воронкаси; 3-шнек; 4-қобиқ; 5-тушириш патрубкаси.

айланиш сони орқали бошқарилади. Бундай дозаторлар материални маълум меъёрда бериб туришдан ташқари, уни шнек билан узатиш пайтида зичланиш юз берганлиги оқибатида, ускунада А ва Б зоналардаги ҳаво бўшлиғини ажратиб турадиган затвор (эшик) ни ҳосил қилади.


Тарелкали таъминлагич (6.7-расм) айланиб турувчи тарелка 4 ва бурилувчи пичоқ 1 дан иборат. Дастлабки материал тарелкага берилади ва унинг юзасидан бурилувчи пичоқ ёрдамида ташланади. Бу русумдаги дозаторнинг иш унумдорлиги цилиндрни силжитиш орқали бошқарилади: цилиндр юқорига силжитилганда иш унумдорлиги ошади, пастга силжитил-ганда эса-камаяди. Тарелкали дозаторлар яхши сочилувчан донадор материалларни узатиш учун ишлатилади. Бунда материалларнинг сочилув-чан зичлиги ҳарорат 5 дан 1000С гача ўзгарган пайтда 1800 кг/м3 дан ортмас-лиги ва доналарнинг ўлчами 3÷10 мм атрофида бўлиши талаб қилинади.





6.7-расм. Тарелкали таъминлагичнинг схемаси:
1- бурилувчи пичоқ; 2-манжета(қадама енг); 3-қабул қилувчи бункер; 4-тарелка

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish