Нур чиқариш орқали иссиқлик алмашиниш. Ҳарорати абсолют нолдан юқори бўлган жисмлар нур орқали ўзаро энергия алмашиниши мумкин. Бундай энергиянинг алмашиниши оқибатида ҳарорати паст бўлган жисм ҳарорати юқори бўлган жисмдан қўшимча энергия (иссиқлик) олади. Харорати юқори бўлган жисмдан ҳарорати паст бўлган жисмга ўтган иссиқлик миқдори энергетик баланс орқали аниқланади. Масалан, юзалар F1 ва F2 га тенг бўлган ўзаро параллел жойлашган текис жисмлар ўртасидаги нурланиш орқали ўтган иссиқлик миқдори қуйидагича топилади:
QН = С1-2 , (7.26)
бу ерда QН – биринчи жисмдан иккинчи жисмга нурланиш орқали берилган иссиқлик миқдори; F=F1=F2 – жисмнинг нур чиқараётган юзаси; С1-2 – текис жисмларнинг келтирилган нур чиқариш коэффициенти.
Каттиқ жисм ва суюқликлар нур энергиясининг ҳамма тўлқин узунлиги интервалида нурни ютиши ва чиқариши мумкин, газлар эса нур энергиясининг айрим тўлқин узунликларинигина ютиш ва чиқариш ҳусусиятларига эга. Газлар нурни бутун ҳажми бўйича ютиши ёки чиқариши мумкин, шу сабабли нурланиш жараёни газ қатламининг қалинлиги ва газ аралашмаси таркибидаги нур чиқариш қобилиятига эга бўлган газнинг миқдорига боғлиқдир.
Газнинг нурланиш иссиқлигини қуйидаги тенглама орқали топиш мумкин:
Qr = εr C0 (7.27)
бу ерда εr – газнинг нисбий нур чиқариш коэффициенти; Tr – газнинг абсолют ҳарорати. Газларнинг нисбий нур чиқариш коэффициентларининг қиймати махсус адабиётларда келтирилган.
Суюқлик ёки газнинг ҳаракати пайтида конвектив иссиқлик алмашиниш юз беради. Бунда иссиқликнинг тарқалиши бир йўла конвекция ва иссиқлик ўтказувчанлик усуллари ёрдамида амалга ошади. Конвекция дейилганда суюқлик ёки газ макроскопик ҳажмларининг силжиши пайтида иссиқликнинг ҳароратлари турлича бўлган бир қисмидан бошқа қисмига ўтиши тушунилади. Конвекция фақат ҳаракат қилаётган муҳитда юз бериши мумкин, чунки бунда иссиқликнинг тарқалиши муҳитнинг силжиши билан боғлиқдир.
Суюқлик ёки газ оқими ва уларга тегиб турган жисм юзаси оралиғида иссиқликнинг тарқалиши конвектив иссиқлик алмашиниш ёки иссиқликнинг берилиши деб аталади. Ҳаракатланувчи муҳитдаги конвектив иссиқлик алмашинишда ҳароратларнинг ўзгариш схемаси 7.5-расмда берилган. Суюқлик
муҳити икки қатламдан иборат бўлади: чегара қатлами ва оқимнинг маркази. Қаттиқ жисм юзасидаги ҳароратни tg, оқим марказидаги ҳароратни tм, чегара қатлам қалинлигини δ билан белгилаймиз.
Қаттиқ жисм юзасидан чегара қатлам орқали энергия иссиқлик ўтказувчанлик йўли билан ўтади. Чегара қатламдан муҳитнинг марказига иссиқлик асосан конвекция орқали тарқалади. Иссикликнинг қаттиқ жисм юзасидан суюқ муҳитга берилиш жараёнига оқимнинг ҳаракат режими катта таъсир кўрсатади.