Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet47/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

7.4. ИССИҚЛИК НУРЛАНИШИ


Нурланиш ёрдамида иссиқлик алмашиниш жисм ички энергиясини электромагнит тўлқинлари орқали тарқалишга асосланган. Нурланаётган жисмдан ажралган электромагнит тўлқинларининг вакуумдаги тезлиги нурнинг тезлигига тенгдир (С=3·108 м/с). Электромагнит тўлқинлари бошқа бирор жисмда ютилганида қайтадан молекулаларнинг иссиқлик ҳаракати энергиясига айланади. Иссиқлик нурланишининг тўлқин узунлиги 0,8-800 мкм чегарасида ўзгаради. Нурланиш тезлиги ҳароратнинг ошиши билан кўпаяди. Юқори ҳароратларда (масалан t ≥ 6000С бўлганда) қаттиқ жисмлар ва газлар ўртасидаги иссиқлик алмашинишда нурланиш йўли билан иссиқликнинг тарқалиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.


Агар жисмнинг юзасига QН миқдорида нурланган иссиқлик тушса, унинг фақат бир улиши QА жисм томонидан ютилади ва иссиқлик энергиясига айланади, бошқа улуши QR жисмнинг юзасидан қайтарилади, энергиянинг қолган улуши QД эса жисм орқали ўтиб кетади. Демак:

QН = QА + QR + QД (7.16)


ёки
. (7.17)

(7.17) тенгламадаги биринчи бўлинма жисмнинг нурланган иссиқликни ютиш қобилиятини, иккинчи бўлинма қайтариш қобилиятини, учинчи бўлинма эса жисмнинг ўзидан нурланган иссиқликни ўтказиб юбориш қобилиятини билдиради. Агар


ва ,

демак, қуйидагига эга бўламиз:


А + R + D = 1 . (7.18)
А, R, ва D нинг сон қийматиларига кўра, жисмлар қуйидаги турларга бўлинади:

  1. агар А=1 (R=D=0) бўлса, у ҳолда жисмга тушаётган нурланган энергиянинг ҳаммаси ютилади. Бундай жисм абсолют қора жисм деб аталади;

  2. агар R=1 (А=D=0) бўлса, жисмга тушаётган нурланган энергиянинг ҳаммаси қайтарилади. Бундай жисм абсолют оқ жисм деб юритилади;

  3. агар D=1 (А=R=0) бўлса, жисмнинг юзасига тушаётган нурланган энергиянинг ҳаммаси жисмдан ўтиб кетади. Бундай жисм диатермик жисм деб аталади.

Табиатда абсолют қора ёки абсолют оқ, диатермик жисмлар йўқ. А, R ва D ўртасидаги боғлиқлик жисмнинг табиатига, юзасининг тузилишига ва унинг ҳароратига боғлиқ. Одатда қаттиқ жисмлар ва суюқликлар учун D=0 ва А+R=1 бўлади. Газлар эса асосан диатермик жисмлар каторига киради. Ҳақиқий шароитда жисмлар юзасига нур ҳолида тушган энергиянинг бир улуши ютилади, яна бир улиши кайтарилади, қолган қисмини эса жисм ўзидан ўтказиб юборади. Бундай жисмлар одатда кулранг жисмлар деб юритилади.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish