Нефть ва газ факультети Нефт


Тоғли ҳудудларда геологик хариталаш хусусиятлари



Download 304,7 Kb.
bet7/8
Sana01.04.2022
Hajmi304,7 Kb.
#523176
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
geologik xaritalash

Тоғли ҳудудларда геологик хариталаш хусусиятлари.


Тоғли ҳудудларда туб тоғ жинсларининг очилганлик даражаси жуда юқори бўлади. Лекин, бунда рельеф юзасининг мураккаблиги туфайли хариталаш маршрутларини тўғри режалаштириш имконияти бўлмайди. Шунинг учун ҳам маршрутларни қулай рельеф элементлари билан мослай билиш керак бўлади.
Тоғли ҳудудларда яхши очилган жойлар дарё ва сой ўзанлари ҳамда уларнинг бетларида кузутилади. Одатда дарё ва сой бўйларидан йўл ҳам ўтган бўлади. Шунинг учун ҳам хариталаш маршрутларини уларнинг ҳар икки бетидан ўтказган маъкул. Бундай жойларда кузатиш нуқталарининг зичлигини ошириш лозим бўлади.
Тоғ ёнбағирлари одатда делювиал жинслар, ўсимлик ва дарахтлар билан қопланган бўлади. Бу ердаги геологик чегаралар сийрак учрайдиган кўчкилар ўрнидаги очилмада, сув ювиш жўякларида кузатилади ва йўналиши бўйича интерполяцияланиб харитага туширилади. Тоғли ўлкаларда тоғ лаҳимларини қазиш ҳам анча мураккаб бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир табиий очилмадан унумли фойдаланиш лозим.
Тоғларнинг сувайирғичларида, агар улар қояли бўлмаса, хариталаш маршрутлари ўтказиш мумкин бўлади. Лекин бунда туб тоғ жинслари канавалар ёрдамида элювий ётқизиқларидан очилиши керак.
Юриш жуда мураккаб бўлган қояли жойларда авиадесант маршрутларидан кенг фойдаланилади.
Тоғли ўлкалардаги хариталаш ишларида аэрокосмосуратларни талқин қилиш жуда катта ёрдам беради.
Тоғли ўлкаларнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундан иборатки, бунда дала ишлари мавсуми, иқлими совуқ ва қиш эрта тушиши туфайли, анча қисқа бўлади. Шунинг учун ҳам бунда дала ишлари пухта ва тезкорлик билан олиб борилиши керак.


3.2. Чўл текисликларида геологик хариталаш хусусиятлари




Одатда текис чўлларда ва саҳроларда туб тоғ жинсларининг очилганлик даражаси анча паст, қоплама ётқизиқларнинг қилинлиги юқори бўлади. Бундай ҳудудларда хариталаш маршрутларини тепаликлардан ўтказиш қулай бўлади. Чунки бу жойларда ўсимлик ва тупроқ қатламининг кам ривожланганлиги ёки умуман бўлмаслиги ҳамда физик нураш ва дефлация натижасида табиий очилмалар анча майдонни эгаллаган бўлади. Бундай жойларда геологик чегаралар аниқ кузатилади.
Чўл ва саҳро майдонларининг асосий қисми эол қумлари, аллювиал жинслар ва тақирлар билан қопланган бўлади. Бундай жойларда геофизик тадқиқотлар натижаларидан кенг фойдаланилади.
Чўлларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири рельеф шаклларининг геологик тузилиши билан узвий боғлиқлигидир. Бу доимий оқар сувларнинг ювиш фаолияти таъсири бўлмаслиги ва нураш жараёни тоғ жинсларининг физик хусусиятларига боғлиқлигидан келиб чиқади. Бу хол геологик хариталашда геоморфологик кузатишлар натижа-ларидан кенг фойдаланишни тақозо қилади.
Чўлда иқлим қуруқ ва жазирама иссиқ бўлганлиги туфайли дала ишлари мавсуми анча узоқ бўлади. Лекин бунда хариталаш ишларини эрталаб ва кечқурун, ҳаво ҳарорати анча тушганда, олиб бориш мумкин.

Download 304,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish