Нефть ва газ факультети Нефт


Геологик хариталаш жараёни



Download 304,7 Kb.
bet4/8
Sana01.04.2022
Hajmi304,7 Kb.
#523176
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
geologik xaritalash

Геологик хариталаш жараёни


Барча геологик ҳариталаш ишлари махсус йўриқномалар асосида бажарилади. Геологик хариталаш жараёнида қўлланиладиган усуллар кузатиш нуқталарини таърифлаш, хариталаш маршрутларини ўтиш ва турлича кузатувлардан иборат бўлади.


    1. Кузатиш нуқталари


Кузатиш нуқталари геологик хариталаш жараёнида энг муҳим ва асосий элемент бўлиб ҳисобланади. Геологик хариталарнинг сифати ва аниқлик даражаси биринчи навбатда шу кузатиш нуқталарига боғлиқ.
Кузатиш нуқталарининг майдон бўйича зичлиги, мазмуни ва аниқлиги геологик хариталаш бўйича ишлаб чиқилган махсус йўриқномалар талабига жавоб бериши лозим.
Кузатиш нуқталари хариталаш маршрутлари бўйлаб харитада ўртача ҳар 1 см да жойлаштирилади. Ҳариталаш маршрутларининг оралиғи ҳам ўртача 1 см ни ташкил этади. Шундай қилиб хаританинг ҳар 1 см2 майдонига ўртача 1 та кузатиш нуқтаси тўғри келади. Кузатиш нуқталарининг ва хариталаш маршрутларининг оралиғини 1 см қилиб жойлаштириш услубий томондан нотўғридир. Кузатиш нуқталарининг зичлиги ва хариталаш маршрутларининг оралиғи жойнинг геологик тузилиши мураккаблигига боғлиқ бўлиши керак. Жойнинг геологик тузилиши қанча мураккаб бўлса, кузатиш нуқталарининг зичлиги шунча оширилиши ва қанча оддий бўлса, шунча сийраклаштирилиши керак.
Танланган кузатиш нуқтасининг ўрни топографик харитада ва аэрокосмосуратда аниқ белгиланиши даркор. Топографик хариталарда ва аэрофотосуратларда турлича белгиларнинг кўплиги туфайли уларни ўқиш мураккаб бўлмаслиги лозим. Шунинг учун ҳам бу кузатиш нуқталарининг тартиб рақамини уларнинг орқасига ёзиш мақсадга мувофиқдир. Бунда харита ва аэрофотосуратдаги кузатиш нуқтасининг ўрни нина билан тешилади.
Кузатиш нуқталарининг ўрни жойдаги мўлжалларга нисбатан жуда аниқ боғланиши керак. Акс ҳолда, лозим бўлганда, уни геологнинг ўзи ҳам, бошқа кишилар ҳам топиши қийин бўлади. Кузатиш нуқталарини мўлжалларга боғлаётганда, кейингиларининг рельефда аниқ кўринишига, маълум хусусиятлари билан бошқа жисмлардан яққол ажралиб туришига эътибор бериш керак. Мўлжаллар учун алоҳида ўсган дарахт, сойнинг қуюлиш ва эгилиш жойлари, йўлнинг бурилиш жойи, тоғ чўққиси ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Масалан: 1-кузатиш нуқтаси Оқсоқота сойига унинг чап ирмоғи-Девонасойнинг қуйилиш жойидан 350 м 230° жанубий-шарқда ва ёввойи ўсган теракзорнинг шимолий чеккасида жойлашган. Бу нуқтада неоген ётқизиқларининг устига мирзачўл супаси комплексининг номувофиқ ётганлиги кузатилади.
Кузатиш нуқтасида ривожланган тоғ жинсларининг таркиби, қатламланиш хусусиятлари, ётиш элементлари, тахминий ёши, геологик чегаралар хусусияти ва бошқа керакли маълумотлар дала дафтарчасига ёзилади ва кузатиш нуқтасидаги геологик вазият шартли белгилар ёрдамида топографик харитага ва аэрофотосуратга туширилади. Кузатиш нуқтасида тоғ жинсларидан, ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларидан намуналар олинади. Булар ҳам тартиб рақами бўйича дала дафтарчасида қайд қилинади.
Биринчи кузатиш нуқтасидаги барча ишлар тугагандан сўнг иккинчисига ўтилади. Иккинчи кузатиш нуқтаси учун биринчи кузатиш нуқтасини ва бошқа элементларни мўлжал қилиб олиш мумкин. Геологик вазият ўрганилаётганда фақат кузатиш нуқтасидаги эмас, балки харитада радиуси 0,5 см бўлган майдон кузатилади. Шундагина ер юзасининг барча қисми хариталаш жараёнида геолог назаридан четда қолмайди.
Иш жараёнида олинган намуналар бир-бирига ўхшаш бўлса, уларнинг бир қисми қисқартирилади ва қисқартирилган намуналар рақами дала дафтарчасидан ўчирилади.

Download 304,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish