Рамали фильтрпресс
Фильтрпресс рама ва плиталардан иборат бўлиб, улар кетма-кет қилиб валга ўрнатилади. Рама билан плитанинг орасига фильтр тўқималар қуйилади. Рама билан плиталарнинг сони 22 тадан 46 тагача бўлади.
2.2.расм. Рамали фильтрпресс.
1- қўзғалмас плита, 2-рама, 3-қўзғалувчан плита, 4-вал, 5-таянчли оёқлар,
6-гидравлик пресс.
Фильтрация жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлади.
Фильтрлаш;
Чўкманинг ҳосил бўлиши;
Чўкмани ажратиш;
Чўкмани ва фильтр тўқималарини қуритиш.
Рамали фильтрпресснинг камчилиги-кўп қўл мехнати сарф бўлади.
Узлуксиз ишлайдиган фильтрлар
Фильтрлаш жараёнининг барча босқичлари узлуксиз бажарилади. Асосан нефтни қайти ишлашда барабанли вакуумфильтр ишлатилади.
2.3. Барабанли вакуумфильтр
1-сим тўрли барабан, 2-фильтр тўқималари, 3-трубалар, 4-бош тақсимлагич, 5-суспензия солинадиган идиш, 6-секциялар, 7-аралаштиргич, 8-пичоқ, 9-фильтрат чиқадиган штуцер, 10-ювиладиган суюқлик чиқадиган штуцер, 11-ҳаво бериладиган штуцер, 12-чўкма йиғгич, 13- шнек, 14-ювувчи суюқлик бериладиган қурилма.
Фильтрация жараёнининг барча босқичлари бош тақсимлагич орқали амалга оширилади. Бош тақсимлагич вакуум ва қисилган ҳаво линиялари билан уланган бўлади. У асосан 2 та дискдан иборат бўлиб, бири ҳаракатчан, иккинчиси эса қўзғалмас бўлади.
Камчилиги: Барабан секин айланади (минутига 7-8 марта), ўлчам катталиги катта, кўп жойни эгаллайди.
Нефтни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган газ аралашмалари уч хил мақсадда тозаланади:
1.Газ аралашмаларидаги қимматбаҳо моддаларни ажратиб олиш учун;
2. Процесс давомида кейинги босқичларга салбий таъсир қиладиган заҳарли газларни ажратиб олиш учун;
3. Атроф-муҳитни ифлослантирмаслик учун.
Газ аралашмаларидаги қаттиқ заррачалар оғирлик кучи, марказдан қочма куч таъсирида, фильтрлаш ва нам ҳолдаги газ аралашмалари суюқлик ёрдамида, ҳамда юқори кучланишли электр токи таъсирида ажратилади.
3. Хозирги вактда газ аралашмаларини тўлиқ ажратиш учун электрофильтрлар ишлатилади. Электрофильтрларнинг ишлаш принципи, газ аралашмаларини юқори кучланишли ток таъсирида 2 та электрод майдонидан ўтказиб, уларни ионизация килишга асосланган. Газ аралашамалари тўла ионизацияга учрагандан сўнг электродларнинг бирида учқун ҳосил бўлиб, чарсиллаган овоз эшитилади. Бу электрод нурланувчи, иккинчиси эса чўктирувчи электрод дейилади. Чўктирувчи электродниниг тайёрланишига қараб трубали ва пластинали бўлади. Нурланувчи электродлар оддий симдан тайёрланади. Электродларнинг ўрнатилишига қараб, электрофильтр горизонтал ва вертикал бўлади.
Ҳар қандай электрофильтр ток манбаидан, кучли трансформатордан, ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи қурилмадан, электрофильтрда жойлашган электродлар тўпламидан иборат бўлади.
Ишлаш принципи.
Газ арашамаси электрофильтрни пастки қисмидан берилади. Газлар ионлашгандан сўнг мусбат ва манфий ионларга ажралади. Манфий зарядланган чанг заррачалари чўктирувчи электродга қараб ҳаракат қилиб, ҳаркат йўлида учраган заррачаларга ўзининг маълум зарядини бериб, чўктирувчи электродга ўзининг ҳамма зарядини бериб зарядсизланади ва нейтрал ҳолда оғирлик кучи таъсирида пастга чўкиб тушади. Тозаланган газ қурилманинг юқори қисмидан чиқариб юборилади. Электрофильтрлар ўзгармас ток остида ишлайди, Шунинг учун заррачалар фақат чўктирувчи электродга қараб тартибли ҳаракат қилади. Агар ўзгарувчан ток таъсирида ишласа, заррачалар тартибсиз ҳаракат қилиб ва ўз йўналишини ўзгартириб, тозаланмасдан газ билан чиқиб кетиши мумкин эди.
3.1.- расм. Электрофильтр 1 - ток манбаи; 2 - трансформатор; 3 - ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириб берувчи қурилма; 4 - нурланувчи электрод; 5 - чўктирувчи электрод; 6 - электрофильтр; 7, 8 - газ аралашмаси борадиган ва тоза газ чиқадиган штуцерлар; 9 - изолятор.
Тозаланиш даражаси жуда ҳам юқори 99,4 % га тенг. 1000 м3 газ аралашмаларини тозалаш учун 0,8 кВ электроэнергия сарф бўлади.
Камчилиги: Электродларнинг орасидаги масофа 2-3 мм, шунинг учун ишдан чиққан вақтда электродларни тузатиб, ўрнига қўйиш қийин. Электрофильтрда нам ва қуруқ ҳолдаги газ аралашмаларини тозалаш мумкин.
4. Агар газ аралашмаларига катта ўлчамдаги қаттиқ заррачалар аралашган бўлса бу ҳолда циклонлар ишлатилади. Циклонларнинг диаметри 150-1000 мм гача бўлади. Циклонларнинг диаметри уларнинг унумдорлигини белгилайди. Циклонларнинг ишлаш принципи марказдан қочма кучларниниг ҳосил бўлиши таъсирида ишлайди. Марказдан қочма куч газ оқимининг тезлиги бирдан камайиши натижасида ҳосил бўлади. Агар газ аралашмасининг миқдори кўп бўлса, бу вақтда батареяли циклонлар ишлатилади. Батареяли циклонда битта корпусда бир нечта циклон корпуслари ўрнатилади. Тозаланиш даражаси берилаётган газ аралашмасининг тезлигига ва қаттиқ заррачаларнинг ўлчам катталигига боғлиқ бўлади.
Суспензия, эмульсия жуда майда заррачаларни ажратиш учун центрифугалар, марказдан қочма сепараторлар ишлатилади. Қаттиқ заррачалар марказдан қочма куч таъсирида чўкмага тушади.
Центрифугалар 2 хил бўлади:
Чўктирувчи; 2.Фильтрловчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |