1-МАВЗУ: КИРИШ.“НЕФТ-ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖИҲОЗЛАРИ, УСКУНАЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАШ АСОСЛАРИ” ФАНИНИ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ, ФАННИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ.
РЕЖА
Кириш.
Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари фани мазмун ва моҳияти.
Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналарида ишлатиладиган материаллар.
1. Ўзбекистон Республикаси ишонч билан мустақил ривожланиш йўлидан бориб, хуқуқий демократик давлат барпо этиш мақсадида улкан ишларни амалга оширяпти.
Бу улкан вазифаларни бажаришда Ватанимиз халқ хўжалиги учун малакали, етук мутахассислар хам зарурдир.
Шу ўринда айтиш мумкинки Давлатимиз томонидан «Таълим тўғрисида» ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» нинг қабул қилиниши, таълим тизимида бир-қатор ислохатларни амалга оширишни талаб этади ва шу тизимда мехнат қилаётган олимлар хамда Республикамиз олийгохларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар олдига катта маъсулият юклайди.
Хозирги кунда Республикамиз макроиқтисодий ва молиявий жихатдан барқарорликка эришиш билан бирга, структуравий ўзгаришлар дастури асосида ишлаб чиқаришни янгилаш ва техникавий қайта жихозлаш, янги тармоқларни шакллантириш каби ишларни амалга ошириб, келажакда иқтисодни динамик ўсишига барқарор шарт-шароитлар яратиш борасида керакли пойдеворини яратаяпти.
Иқтисодий ислохатларни олиб бориш билан бирга, Ўзбекистон халқаро мехнатни тақсимлаш авзалликларидан максимал тарзда фойдаланишга, ўз ишлаб-чиқаришини янги замонавий технологиялар билан янгилашга, экспортга қаратилган ва рақобатбардош саноатни мустахкамлаш ва кейинги ривожланишини таъминлашга қаратиб, чет-эл инвестициясини олиб киришга қулай шарт-шароитлар яратаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жихозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, юқорида келтирилган фикримизнинг яққол даллидир.
Ушбу фармонга биноан, хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жихатдан қайта жихозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбордош, экспортга йўналтирилган махсулот ишлаб чиқишни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш асосий мақсадлардан бири деб белгилаб қўйилгандир («Халқ сўзи» рўзномаси 2007 йил 15 март).
Юқорида таъкидлаганимиздек, катта лойихаларни амалга оширишда ва бундай қулай шароитлардан фойдаланишда кадрларни тайёрлаш масаласи катта ахамият касб этади. Шу ўринда «Лойихалаш асослари ва экологик экспертиза»си фанининг олийгохларда ўқитилиши мухим ахамият касб этиб, талабаларга ихтисослик фанларини чуқур ўзлаштиришни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-мухитни мухофаза қилиш ва лойихалашнинг меъёрий хужжатлар тизимини, лойиха-конструкторлик ишини ташкил қила билишни, хамда лойихаланаётган, фаолият олиб бораётган ишлаб чиқаришни ва технологик жараёнларни экологик экспертизасини ўтказишни ўргатади.
Саноат корхоналарини лойихалаш, лойиха ва конструкторлик ишларини ташкил этиш, қурилишни смета қийматини аниқлаш, лойихани техник-иқтисодий асослаш, лойихага атроф-мухитни мухофаза қилишда қўйиладиган талаблар ва экологик экспертиза принциплари хамда лойихани атроф-мухитга таъсирини бахолаш йўллари ва усуллари мазкур дарсликнинг асосини ташкил этади.
Сўнги 5-10 йил орасида Республикамизда Кимё, нефт ва газни қайта ишлаш, нефт кимёси ва бошқа саноат тармоқларида ката ўзгаришлар юз берди. Айниқса Ўзбекистон нефт ва нефт махсулотларини четдан импорт сифатида келтирилишини тугатиб, 1995 йили энергоресурслари мустақиллигига эришди. 1991-2004 йиллар мобайнида юртимизда саноат тармоқларини структурасини замонавийлаштириш, уни техникавий жихозлаш ва қайта янгилаш, нефт ва газни қазиб олиш хажмини жадаллаштириш каби мухим ишлар қилинди.
1997 йили Кўкдумалоқ конида компрессор станцияси, Бухора нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. 2000 йили Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция қилинди. 2001 йили Марказий Осиё регионида ягона бўлган йирик Шўртан газ-кимё комплекси фойдаланишга топширилди.
Бундай буюк ўзгаришлар Ватанимиз халқ хўжалигининг бошқа Ишлаб чиқариш ва тармоқларида хам юз берди.
Бу янгиланиш ва ўзгаришларни хозирги кунда ва яқин келажакда амалга ошириш учун юқори савиядаги мутахассис кадрлар керак бўлишини тақазо этади, чунки ўз кадрларимизга суянган холда лойихаларни ишлаб чиқиш ва уларни қуриш ишларини олиб бориш Республикамизнинг тараққиёти учун ўта мухимдир.
Юқоридаги фикр ва мулохазалардан келиб чиққан холда саноатнинг барча тармоқларида бўлаётган янгиликлар ва ўзгаришлар «Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари» фанини юқори даражага кўтарилишига сабабчи бўлади.
Магистратура мутахассисликлари учун тақдим этилаётган дарслик ушбу фаннинг тасдиқланган дастурига асосан тузилган бўлиб, талабаларнинг умум мухандислик ва махсус фанларидан олган билимларини хисобга олган холда яратилгандир.
Маъруза матнида лойихалаш асослари, лойиха хужжатларини ишлаб чиқишнинг тартиби ва таркиби тўғрисида умумий маълумотлар, қурилиш турлари ва характери, лойиха конструкторлик ишларини ташкил этиш, қурилишнинг смета қийматини аниқлаш йўллари, корхоналарни лойихалаш технологик қисмини тузиш ва техник-иқтисодий асослаш, ишлаб чиқаришни ва корхонани материаллар оқимини чизмасини хамда материал балансини тузиш, электрон хисоблаш техникасини баланс чизмаларини хисоблашда қўллаш, лойихаларни тузишда компьютер технологияси дастурларидан фойдаланиш, атроф-мухитни мухофаза қилишда ишлаб чиқилаётган лойихаларга қўйиладиган талаблар берилган.
«Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари» фанининг мазмун ва мохияти
Олий ўқув юртларида «Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари» фани бакалавр таълим йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлашда давлат таълим стандартлари асосида тузилган ўқув режада келтирилган умумметодологик ва умуммухандислик бўлим фанларидан, мутахассислик фанларини ўзлаштиришда мухим ўрин тутади.
Кимё, нефт-кимёси, нефт ва газни қайта ишлаш ва саноатининг бошқа тармоқларида техникавий қайта қуролланишни Республикамиз шароитидан келиб чиққан холда қисқа муддатда амалга ошириш ва кадрларга бўлган ишлаб чиқариш талабларни қондириш учун, корхоналар билан мутахассис кадрлар тайёрлаш даражаси ўртасида узулишга бархам бермоқ керак. Олийгохларнинг асосий вазифаси талабаларга фундаментал таълим бериш ва аниқ амалий фаолиятга тайёрлашдан иборатдир. Бу ўз ўрнида битирувчи талабаларни илмий-техникавий тараққиётда фаол қатнашишлари учун тайёр туришларига имкон яратади хамда уларни юқори технологик маданиятли бўлишларига, машина ва аппаратларни янги конструкцияларини яратиш қобилиятига ва ишлаб чиқаришни янгилашда қатнашишларига йўл очиб беради.
«Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари» фанини ўқитишдан мақсад талабаларга саноат корхоналарини лойихалаш асослари тўғрисида тушунча бериш, лойихалаш усулларига ўргатиш, лойиха турлари, корхоналарни технологик қисмини лойихалаш, техник-иқтисодий асослаш хужжатини тузиб чиқиш хамда қабул қилинаётган янги техника ва технология материаллари, буюмлари, лойихалари, технологик жараёнларни давлат экологик экспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш хақида чуқур билим беришдир.
Фанни ўқитишнинг асосий вазифаси талабаларга қурилаётган, реконструкция ва техникавий қайта қуролланишга тегишли лойиха олди ва лойиха-смета хужжатларининг таркиби, атроф-мухитни ифлословчи ва унга экологик салбий таъсир кўрсатувчи корхона лойихаларига табиий, технологик, иқтисодий, экологик томонидан бахо беришни хамда тахлил қила билишни, экологик критериялар ва стандартлар хақида тасаввурга эга бўлишни, лойихалашда мухандис-экологик изланишларнинг асосий мақсад ва вазифаларини билишни, лойихаланаётган ишлаб чиқариш объектларини экологик ва техник-иқтисодий асослаб беришни, объектлар томонидан экологик экспертизага тақдим этиладиган хужжатларни ва улардан фойдаланишни билишни, экологик экспертизадан ўтган лойихаларнинг камчиликларини тахлил қила билишни, лойихаларни экологик экспертизага топшириш тартиб ва қоидаларини билиш кўникмаларига эга бўлишни ўргатади.
Бундан ташқари, талабалар лойихалашда жараёнларнинг технологик қурилмалар билан жихозлашнинг илмий принципларини тушуниш, қурилма ва иншоотларнинг техник-иқтисодий тавсифларини тахлил қилиш, бахолаш ва энг оптимал қурилмани танлаш, жараёнлар самарадорлигини ва тежамкорликлигини ошириш омилларини аниқлаш, энергия ва ресурслар хамда махсулот таннархини камайтириш йўлларини билишлари керак.
Умуман лойиханинг сифати ва уни қандай савияда бажарилганлиги корхоналарнинг техник даражасини белгилаб беради. Шунинг учун хар қандай ишлаб чиқаришни лойихаланаётганда энг яхши илғор техник қарорларни қабул қилинса, унинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги юқори бўлади.
Келажакда саноат корхоналарини лойихалашда лойихага чиқиндисиз технологияларни ва айланма сув тизимларини жорий қилинса мақсадга мувофиқ бўлар эди, чунки экологик тоза корхоналарни лойихалаш, яратиш ва экологик тоза махсулот ишлаб чиқариш атроф-мухит мухофазасида жуда катта ахамият касб этади.
2. Нефтни қайта ишлаш заводларида гидромеханик, иссиқлик ва модда алмашинув процесслари кенг миқёсда ишлатилади. Бу проессларнинг қўлланишига қараб қўлланиладиган қурилмалар ҳам турличадир. Қўлланиладиган қурилмалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Иссиқлик жараёнлари олиб бориладиган қурилмалар. Буларга кожухтрубали, труба ичида труба шаклидаги, юзали иситкичлар, конденсатор ва бошқа иситкичлар киради.
Гидромеханик жараёнларни олиб бориш учун хусусан турли жинсли аралашмаларни ажратиш учун тиндирувчилар, фильтрлар, центрифугалар ва циклонлар ишлатилади.
Аралаштирувчи қурилмалар сифатида куракчали, рамали, якорли, пропеллерли, турбинали аралаштиргичлар ишлатилади.
Нефт маҳсулотларини бир жойдан иккинчи жойга узатиш учун марказдан қочма, поршенли, сув халқачали вакуум насослар ишлатилади.
Нефт маҳсулотларини кимёвий қайта ишлашда яъни каталитик крекинг қилиш учун турли хилдаги реакторлар ишлатилади.
Модда ажратиш процессларини олиб бориш учун ректификацион колонна, абсорберлар, адсорберлар ва десорберлар ишлатилади, ҳамда суюқлик экстракторлари ишлатилади.
3. Нефть ва газни кайта ишлаш саноатининг қурилмаларини лойиҳалаш жараёнида пайдо бўладиган қурилмани таркибий қисмлари учун лойиқ ва мос материалларни танлаш энг асосий ва ўта масъулиятли масалалардан биридир.
Материалларни танлашда уларнинг қуйидаги асосий хусусиятларн ҳисобга олиниши керак:
- мустаҳкамлиги;
- иссиқликка бардошлилиги;
- емирилишга қарши кимёвий чидамлилига;
- физик хоссалари;
- технологик ҳарактеристикалари, таркиби ва тузилиши;
- нархи ва уни ишлаб чиқариш мумкинлиги.
Материалнинг хоссалари қўлланилиш соҳасига, яъни ундаги муҳитларга чамбарчас ва каттик боғлиқдир. Муҳитнинг температураси ўзгариши билан материалнинг хамма механик хоссалари -коррозияга чидамлилиги, қайта ишланишга мойиллиги - кескин ўзгаради. Шунинг учун материални танлашда коррозияга чидамлилигига алоҳида эътибор бериши керак, чунки бу кўрсаткичга унинг узоқ муддат давомида ишлатилиши узвий боғлиқдир. Ундан ташқари, коррозия натижасида емирилган материал олинаётган маҳсулот сифатини пасайтиради, рангини ёмонлаштиради. Яна шуни назарда тутиш керакки, қурилманинг материали қўшимча реакциялар учун катализатор ҳам бўлиб қолиши мумкин.
Одатда, асосий талабларга мос ва лойиқ материаллар бир нечта бўлади. Бундай ҳолларда, қўшимча шарт ва фикрлар эътиборга олиниб, қурилма учун материал танланади.
Шунинг учун, қурилмаларни ясаш учун асосий материалларни танлашни лойиҳачи нуқтаи назаридан куриб чикамиз.
Конструкцион материал сифатида темир (Fе) техник тоза холда умуман қўлланилмайди, чунки қиммат туради ва қайишқоклига юқори. Айрим ҳолларда уни юқори босимли қурилмаларда қистирма сифатида ҳам ишлатилади.
Лекин, темирнинг углерод билан қотишмалари, яъни чўян ва пўлатлар кимё ва бошқа саноат қурилмаларини тайерлашда жуда кўп ишлатилади. Маълумки, кимё саноатида 85-90% қурилмалар чўян ёки пўлатдан ясалган.
ЧУЯН, Темирнинг углерод ва кремний, фосфор. марганец ва олтингугурт билан кўп компонентли қотишмаси кул ранг чўян бўлади.
Чўян таркибидаги углерод миқдори 2,8-3,7% бўлади. Бошқа компонентларнинг эса миқдори қуйидагича: С=3,0-3,6; Si=1,6-2,4%; Мп=0,5-1,0 %; Р<0,8%; S<0,12%.
Чўянларнинг физик хоссалари қуйидаги маълумотлар билан ҳарактерланади:
- зичлиги -6600 - 7700 кг/м3
- эриш температураси -1050 - 1573 К;
- иссиқлик ўтказувчанлиги- 25 - 59 Вт/м-К;
- солиштирма иссиқлик сигими- 0,5 - 4,5 кЖ/кг-К;
- чизикли кенгайиш коэффициенти -06,7 - 17,640 1/К.
Чўянлар нархи паст ва ўртача механик хоссаларга эга бўлгани учун техниканинг турли соҳаларида кенг қўлланишига олиб келди.
ПЎЛАТ. Бу материалсиз техника хозирги кундаги юқори мавқеига эришмаган бўларди. Бунга сабаб, пўлатнинг мустаҳкамлиги, динамик юкламаларга бардошлиги, қуйилиш, болгаланиш, штамплаш ва пайвандланиш қобилиятига эгалиги, станокларда қайта ишланишга мойиллиги, арзонлиги ва мўллигидир.
Пўлатларда углерод микдории 1,5% гача бўлса, конструкцион пўлатларда эса 0,7% дан ортмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |