Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари



Download 1,44 Mb.
bet4/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#28432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
2-Жихозлар маъруза

ПЛАСТМАССАЛАР - юқори коррозион бардошликка ва мустаҳкамликка эга янги конструкцион материалдир. Пластмассаларни ишлаб чиқариш жараёнида мустаҳкамлигини, кайишкоклигини, рангини, юмшаш температурасини, иссиқлик ўтказувчанлигини яхшилаш ва арзонлаштириш мақсадида унга пластификатор, тўлдирувчи, ранг берувчи моддалар кушилади.
Хамма пластмассалар 2 гуруҳга бўлинади:
1) термопластлар; 2) реактопластлар.
Термопластлар иситилганда юмшаш, совитилганда қотиш хоссасига эга ва бу жараённи бир неча марта қайтарса бўлади.
Реактопластлар эса, иситилганда эрийди ва маълум бир температурагача қиздирилса - қотиб қолади ва қайта юмшамайди, эримайди.
ШИША ПЛАСТИКЛАР - полиэфир смолалар ва шиша толаларидан ташкил қилинган сунъий материал. Ундан йирик, ўлчамлари катта дистилляцион колонналар, скрубберлар, омборлар, диаметри 4,5 м, баландлиги 6 м ли идишлар ясаш мумкин. Шиша пластиклар 20°С ёки ундан озгина юқори температурада қиздирилса, полимеризация бўлади.
ФТОРОПЛАСТ-4. Қайишкоклиги юқори, электр токни ўтказмайдиган, иссиқликка чидамли, -200+500°С температурада ишлатилиши мумкин. Кимёвий муҳитларга ўта чидамлилиги, унинг яхши хоссаларидан биридир. Бу кўрсаткич буйича пластмассалар, Аl, Р1, эмаль, махсус қотишма ва бошқа материаллардан устундир.
Фторопласт-4 дан ҳар хил қалинликдаги листлар, трубалар, юпқа деворли цилиндрик идишлар, мембраналар, сильфонлар ва бошқа турли маҳсулотлар тайерлаш мумкин.
Айникса, қурилмалар учун қистирма сифатида фойдаланишда унга тенг келадиган материал йўкдир.
Тўлдирувчисиз пластмассаларнинг чидамлилиги қуйидаги хоссалар билан характерланади:
1. Пенопластлар паст концентрацияли кислота, эритмаларга нисбатан чидамли. Аммо, Н24, концентрланган ишқорларга бардош бера олмайди;
2. Шиша пластиклар бензин, метанол, бутанол, этил ацетат, 10% ли азот, фосфор ва водород хлорид кислоталарга нисбатан чидамли;
3. Фторопластлар хамма кислота ва ишқорларга нисбатан паст ва юқори температураларга чидамли.
Аммо, натрий ёки калий, фтор ва учламчи фтор хлоридлар таъсирида емирилади.
Пластмассаларни металлар билан таккослаш шуни кўрсатадики, пластмассалар бир неча афзалликларга эга:
а) солиштирма огирлиги кичик; б) солиштирма мустаҳкамлиги юқори;
в) технологик хоссалари яхши; г) коррозион бардошлилиги юқори.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish