Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари



Download 1,44 Mb.
bet10/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#28432
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
2-Жихозлар маъруза

Назорат учун саволлар

  1. Турли жинсли аралашмалар деб нимага айтилади?

  2. Суспензия ва эмулсия нима.

  3. Нефтни тўлиқ сувсизлантириш қурилмасининг тузилиши ва ишлаш принципи.

  4. Бош тақсимлагичнинг вазифаси нимадан иборат.

  5. Рамали фильтрпресснинг ишлаш принципи, афзаллиги ва камчилиги.

  6. Барабанли вакуум-фильтр ишлаш принципи, афзаллиги ва камчилиги.

  7. Турли жинсли суюқлик аралашмаларининг ажратиш усуллари.

  8. Дегидратор нима ва унинг ишлаш принципини тушунтириб беринг.

  9. Рамали фильтр пресс ва барабанли вакуум фильтрларнинг бир- биридан фарқи афзаллик ва камчиликлари.

  10. Фильтрлаш усуллари айтиб беринг.

  11. Электр токи ёрдамида газ аралашмаларини тозалаш жарани.

  12. Электрофильтрнинг тузилиши ва ишлаш принципи.

  13. Чўктирувчи ва фильтрловчи центрфугаларнинг тузилиши ва ишлаш принципи.



4-МАВЗУ: НАСОС, КОМПРЕССОРЛАР ВА ВЕНТИЛЯТОРЛАР, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ ВА УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ АРАЛАШТИРГИЧЛАР, УЛАРНИ ТУРЛАРИ, КОНСТРУКЦИЯСИ ВА ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
РЕЖА

  1. Насос ва винтиляторларни ҳисоблаш.

  2. Суюқлик аралашмаларини ажратиш. Аралаштиргичлар ва уларни турлари.

  3. Ҳаво ёрдамида совитувчи қурилмалар тузилиши ва ишлаш принципи

Нефтни қайта ишлаш технологиясида ишлатиладиган насосларнинг асосий турлари: марказдан қочма, поршенли ва пропеллерли (ўқли) насослардир.


Бу типдаги қурилмаларни лойиҳалашда белгиланган сарфда суюқликни насос ёрдамида узатиш учун зарур напор ва қувватни аниқлаш масаласини ечиш керак. Ушбу, яъни напор ва қувват топилгандан сўнг аниқ бир насос танланади.
Суюқликни узатиш учун сарфланаётган фойдали қувват қуйидаги формуладан аниқланади:
NФ =ρ ġ H Q (2.9)
бу ерда Q - суюқлик сарфи, м3/с; Н - насос напори, м. Насоснинг ўқидаги қувват қуйидаги тенглама билан топилади:
Ne=Nфн = p ġН Q/ ηн (2.10)
Насоснинг напори эса ушбу формула ёрдамида ҳисобланади:
H=p2-p1/ ρġ +HГ +hйук (2.11)
бу ерда р2,p1 - суюқликнинг насосга киришидаги ва чиқишидаги босими, Па; Нг - суюқликни геометрик кўтарилиш баландлиги, м; h сўриш ва ҳайдаш трубаларидаги йўқотилишларнинг йиғиндиси, м.
Двигатель истеъмол қиладиган қувват насос ўқидаги қувватдан ортиқроқ бўлади, чунки қувватнинг бир қисми электр двигателнинг ўқида ва электр двигателдан механик энергия насосга берилаётганда сарф бўлади, яъни
Nдв=Neдвηуз=Nфнηдвηуз
Агарда двигательнинг ф.и.к. номаълум бўлса, номинал қувватига қараб ф.и.к. ни танласа бўлади:
2.3- жадвал

Nдв, кВт



0,4- 1



1 - 3



3-10



10-30



30 - 100



100 - 200



ηдв

0,7-0,78



0,78-0,83



0,83- 0,87



0,87-0,9



0,9-0,92



0,92-0,94



Агарда N > 200 кВт булса, двигатель ф.и.к. 0,94 га тенг бўлади.
Технологик схемага насосни ўрнатиш пайтида шуни назарда тутиш керакки, суриш баландлиги қуйидаги формуладан олинган сон қийматидан катта бўлиши мумкин эмас:
Hc=
1/pġ-(p/pġ+wc2/2ġ+hcйук+hзах) (2.13)
бу ерда р1 - ишчи температурада узатилаётган суюқликнинг тўйинган буғи босими, Па; w - суриш трубасидаги суюқликнинг тезлиги, м/с; h-сўриш трубасида напорнинг йўқотилиши, м; hзах бартараф қилиш учун напор заҳираси, м. Марказдан қочма насослар учун
hзах=0.3(Q n2)2/3 (2.14)
бу ерда п-валнинг айланиш частотаси.
Поршенли насослар учун
h=1,2 l/g f1/f2 u2/r (2.15)
бу ерда l - сўриш трубасидаги суюқликнинг баландлиги, м; f1 ва f2 - поршен ва трубаларнинг кўндаланг кесим юзаси, м2; u - айланишнинг доира бўйлаб тезлиги, с'1; r- кривошип радиуси, м.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish