Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари



Download 1,44 Mb.
bet33/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#28432
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
2-Жихозлар маъруза

II. Автоклав типидаги реактор
Бу реактор цилиндрсимон колоннадан иборат бўлиб, унинг ички қисмга аралаштиргич ўрнатилган бўлиб, иситиш термопараларининг тўплами ўрнатилган бўлиб, реакторнинг баландлиги бўйича ҳароратни ўлчаб туриш учун нуқталарда ҳароратни ростлаб туриш учун махсус қурилмалар ўрнатилган. Курилмада хомашё бериладиган ва тайёр маҳсулот чиқиши учун штуцерлар ўрнатилган. Катализатор бериладиган штуцерлар ҳам мавжуд. Аралаштиришнинг фаоллигини амалга ошириш учун аралаштиргичга унинг баландлиги бўйлаб 5 та куракча ўрнатилган.

5-расм. Автоклав типидаги реактор
1–автоклав, 2-вал, 3-куракчалар, 4-термопара, 5-катализатор бериладиган штуцер, 6–хом ашё бериладиган штуцер, 7-тайёр маҳсулот чиқадиган штуцер, 8-электродвигатель, 9-ички термопаралар тўплами, 10-ростланадиган нуқталар 11-хомашё бериладиган штуцер

Трубасимон реактор
Трубасимон реактор юқори босим остида полиэтилен олиш учун мўлжалланган бўлиб, труба ичидаги труба шаклидаги трубалар тўпламидан иборатдир. Ички ва ташқи трубаларнинг диаметри ва қалинлиги босимга боғлиқ. Агар босим 1500 атм. бўлса, ички трубанинг диаметри dички = 34 мм, ташқи трубанинг диаметри dташқи = 71 мм. Трубаларнинг қалинлиги 18,5 мм, узунлиги 10 м. Агар босим 2500 атм. бўлса, ички трубанинг диаметри dички = 70 мм, ташқи трубанинг диаметри dташқи = 170 мм. Агар босим 3500 атм. бўлса, ички трубанинг диаметри dички = 34 мм, ташқи трубанинг диаметри dташқи = 121 мм. Трубасимон рекаторнинг умумий узунлиги 1000 м бўлади.
Этиленни полимеризация қилиш жараёни труба ичида труба шаклидаги реакторда олиб борилади. Саноатда асосан бу хилдаги реакторлар кўп қўлланилади (55%).
Полимеризация жараёнида кўп иссиқлик ажралиб чиқади (10 кЖ/моль). Ажралиб чиққан иссиқлик труба деворларидан махсус иссиқлик совитувчи модда ёрдамида ажратиб олинади. Ёки полимеризацияга берилаётган массани иситиш йўли билан тортиб олинади. Трубасимон реакторнинг тузилиши труба ичида труба шаклидаги қурилмага ўхшаш бўлади.
Юқори босимга чидайдиган труба тўпламидан иборат. Улар бир-бирига фланец ёрдамида бириктирилган бўлади. Трубаларнинг ташки томонига рубашкалар ўрнатилган бўлади. Рубашкаларга босим остида иссиқ сув берилади ва у циркуляцион харакатда бўлади. Реакторнинг узунлиги бўйича термопаралар ўрнатилган бўлиб, улар реакцион аралшмаларнинг ҳароратсини ўлчаб туради.
Реакторнинг боши ва охирида реакторнинг узунлиги бўйича махсус нуқталарда аралашманинг босими жараён давомида ўлчаб турилади. Реакторнинг охирги қисмига дросселланган клапан ўрнатилган бўлиб, рекацион аралашмага керакли бўлган сатх ушлаб турилади ва реакцион аралашма бу клапан орқали тушириб олинади. Бу қурилма идеал сиқиб чиқарувчи қурилмага мос бўлиб, реакцион аралашма турбулент режимда харакат қилади.
Реакторни учта қисмга ажратиш мумкин.
Биринчи қисмда этилен реакцияга киришиш ҳароратсигача қиздирилади. Бу қисмда амалий жиҳатдан полиэтилен ҳосил бўлмайди.
Иккинчи қисм реакция зонаси бўлиб, этилен полимеризация қилинади, экзотермик реакция ҳисобига ҳарорат максимал қийматига эга бўлиб, катализатор активлиги пасайиб, қисмнинг охирида активлиги нолга тенг бўлади.
Учинчи қисм совитиш зонаси бўлиб, у автоклавга берилаётган этилен билан совитилади.
Трубадаги иссиқлик интенсив тарқалиши учун иссиқлик ўтказувчанлик яхши бўлиши керак. Гидравлик қаршиликни камайтириш ва полиэтиленни труба деворига ёпишиб қолмаслиги учун труба юзаси силлиқ бўлиши учун совуқ прокатка қилинади.
Трубалар бир-бири билан қурилмада металл линза орқали бириктирилган (зичланган). Бу зичланган жойлардан газларни силжишига йўл қўймаслик имконини беради. Трубаларнинг устки қисми рубашкаларга босим остида иситилган сув билан ва бошқа иссиқлик берувчи модда ёрдамида иситилади ёки иссиқлик олиб кетилади.
Реакция олиб бориладиган зонада иссиқлик режимини аниқ ушлаб туриш учун ўзгармас ҳароратдаги йиғгичдаги иссиқлик ташувчи модда интенсив циркуляция қилиниши керак.
Полимеризация жараёнида реакторнинг ички деворларида полимер плёнка қатлами ҳосил бўлиши мумкин. Полимер плёнка катламини йўқотиш учун тезлик билан маҳсулот тушириладиган вентиль очиб ёпилади. Бу даврда реакторнинг пастки қисмида босим камаяди, тезлик билан оқимнинг тезлиги ошиб, труба деворларидаги полиэтилен қатлам йўқотилади. Реакторнинг узунлиги бўйича қўйилган термопаралар воситасида реакция бўшлиғида ҳарорат назорат қилиб турилади.
4. Ҳар қандай ишлаб чиқариш технологиясида бирорта химиявий маҳсулот олиш учун нормал ва каталог бўйича қурилма танланади. Қурил-мани танлашда албатта унинг моддий баланс тенгламаси ҳам аникланади.
Цилиндрсимон қурилмалар учун 2 сометрик сиғим (емкость) қуйидагича аниқланади:
Vг = Vц + Vкр + Vдн
бу ерда Vц - қурилманинг цилиндрсимон ҳажми.

бу ерда Du - қурилманинг ички диаметри, м.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish