I. Нефт ва нефт маҳсулотларни ва қолдиқларини қайта ишлаб бензиннинг турли хилларини олишга нефтни крекинглаш дейилади. Юқори молекулали нефт дистиллятларини, вакуум остида ҳайдалган гудронларни термик крекинги юқори босим остида, юқори ҳароратда (470С-520С) маълум вақт давомида олиб борилади. Бу жараён орқали автомобил бензини, қозонларни иситиш учун ёқилғи ва газ олинади.
Газ ва юқори октанли бензин компонентини лигроин бензин фракцияларини 40-60 атм. босим остида 510С-560С ҳароратда бензол, электрод нефт кокси олинади. Кокслаш натижасида бензин дистиллят ва газ ҳосил бўлиб,кейин эса қайта ишлашга юборилади.
Этан, бензин, пропан, керосин, солярканинг дистилляти 0,5 атм. босими остида, 670-850С да пиролиз қилиниб газ ва тўйинмаган углеводородларга бой бўлган ароматик углеводородлар олинади. Катализатор иштирокида (реакцияни тезлатиш учун) 0.5-1,5 атм. босими остида 450-500С ҳароратда каталитик крекинг жараёни олиб борилади.
Каталитик крекинг жараёнида хомашё сифатида солярка, керосиннинг дистиллятлари ва мазут ишлатилади. Бу жараён кўп миқдорда бутан-бутилен, этан-этилен, пропан-пропилен газлари, юқори октанли бензин ва газ олиш учун мўлжалланган. Бензиннинг таркибида каталитик газоил ҳам кўп миқдорда бўлади.
Водородли муҳитда, алюмоплатина, платина-фений катализаторлари иштирокида 20-50 атм босими остида 500-520С ҳароратда каталитик риформинг жараёни олиб борилади.
Хом ашё сифатида оддий ҳайдалган кам октан сонли автомобил бензини ишлатилади. Бу жараён кам октан сонли бензиндан юқори октан сонли бензин олишга ҳамда ароматик углеводородларни (бензол, толуол, ксилол, этилбензол) олишга мўлжалланган.
Нефтни қайта ишлашда юқорида кўрсатилган жараёнлардан ташқари қуйидаги кимёвий қайта ишлаш жараёнлари ҳам бўлиши мумкин: гидрогенизация, дегидролаш, изомерлаш, полимеризация ва бошқалар. Бу жараёнларда ўша катализатор қўлланиб ҳарорат ва босим ўзгариши мумкин. Бу жараёнларда турли хилдаги қурилмалар ишлатилиши мумкин.
2. Нефт кимёси синтезида ишлатиладиган реакторлар. Кимёвий реакцияларни олиб бориш учун реакторлар ишлатилади. Реакциялар гомоген системада (газ ва суюқлик фазасида) гетероген системада (газ-суюқлик, газ-қаттиқ модда, суюқлик-қаттиқ модда фазаларида) олиб борилади.
Бу фазалар системасида олиб боришга қараб реакторлар қуйидаги группаларга бўлинади:
1. Гомоген газ реакциялари олиб бориладиган реакторлар;
2. Суюқлик фазасида гомоген реакция олиб бориладиган рекаторлар;
3. Қаттиқ катализаторлар газ фазасида олиб бориладиган рекаторлар;
4. Газ фазасида суюқ катализаторлар иштирокида реакциялар олиб бориладиган рекаторлар.
Реакторлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Керакли маҳсулот холатига келиши учун реакцияда иштирок этган моддалар реакция зонасида оптимал вақтда контактлашишини таъминлаши керак.
Реакцияда иштирок этаётган моддаларнинг ўзаро яхши контактлашиши ҳамда катализатор билан яхши аралашишини таъминлаб бериши керак.
Жараёнда оптимал ҳарорат режимини таъминлаши керак.
Реакцион муҳитда қурилма чидамли бўлиши керак.
Реакторни монташ, тузатиш, уни бошқариш жараёнини олиб обориш учун қулай шарт-шароит бўлиши керак.
Қурилма оддий тузилишга эга бўлиб, арзон бўлиши керак.
Реакторларда катализатор ўзгармас, ҳаракатчан, мавҳум қайнаш қатламида бўлади. Реакторлар эндотермик, экзотерик жараёнлар учун ишлатилади. Кўпинча бу жараёнларни олиб бориш учун кожух трубали реакторлар ишлатилади.