Назорат учун таянч сўз ва иборалар Пиролиз.
Абсорбция - газларни суюқликда эриши
Термопара - электр токи таъсирида ҳароратни ўлчаш учун ичига спирал ўрнатилган металл трубачалари.
Полимеризация - юқори ҳарорат таъсирида мономерларнинг бир-бири билан бирикиши.
Моддий баланс - хомашё билан ҳосил бўлган тайёр маҳсулот ва иккиламчи моддаларнинг ўзаро тенглиги
Иссиқлик баланси - қурилмага берилаётган ва сарф бўлаётган иссиқликнинг ўзаро тенлиги
Геометрик сиғим - қурилманинг ҳажми бўлиб, унга солинадиган маҳсулот буйича ҳажмини кўрсатади.
Дистиллят - ҳосил бўлган тоза эритма.
Фаза - бу моддаларнинг агрегат ҳолатини характерлаб, у қаттиқ жисм, суюқлик, газ ва буғ бўлиши мумкин.
Катализатор - реакция жараёнини тезлаштирадиган реагент.
Экзотермик - реакция натижасида иссиқлик чиқиши билан бўладиган жараён.
Эндотермик - реакция натижасида иссиқлик ютилиши билан бўладиган жараён.
Гидратация - нефт ва нафт маҳсулотларидан сувни ажратиб олиш.
Затвор - бирорта суюқликни ўтказадиган ва бошқа фазани ўтказмайдиган мослама.
Назорат учун саволлар Реакторнинг турлари.
Автоклав типидаги реакторининг тузилиши ва ишлаш принципи..
Пиролиз усулларини тушунтириб беринг.
Труба ичида труба шаклидаги реакторнинг тузилиши ва ишлаш принципи.
Этиленнинг олиниш усули қандай?
Реакторни лойиҳалашда нималарга эътибор берилади?
Ректорларни қандай талабларга жавоб бериши керак?
Трубасимон реакторда иссиқлик қандай берилади?
Полимеризация жараёни ўтказиладиган реактор неча қисимдан иборат ва уларнинг вазифалари қандай?
Этилен олинда учинчи зона қандай зона?
Экзотермик кожух трубали реакторларнинг тузилиши ва ишлаш принципи.
Эндотермик кожух трубали реактор тузилиши ва ишлаш принципи.
Реакторнинг гурухлари ва уларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
Узлуксиз ишлайдиган реактор тузилиши ва ишлаш принципи.
Мавҳум қайнаш қаталамида ишлайдиган реактор тузилиши ва ишлаш принципи.
Реакторлар кандай талабларга жавоб бериши керак?
Азотли затвор қайси реакторда ишлатилади ва унинг вазифасини тушунтириб беринг.
Мавҳум қайнаш қатламида ишлайдиган реакторда транспорт воситаси нимадан иборат.