Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси



Download 0,54 Mb.
bet13/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР

Тадбиркор, сармоя егаси, бизнес, бизнесмен, мулк егаси, тадбиркорлик субйекти, тадбиркор хусусиятлари, бозор инфратузилмаси, тадбир- корликнинг асосий тамойиллари: фойдага интилиш; иқтисодий эркинлик; иқтисодий масъулият; иқтисодий таваккалчилик; рақобатда қатнашиш;


тадбиркорлик сири; ҳалоллик; нуфуз (имиж); хусусий мулк,юқори меҳнат қобилияти, ўз кучига ишониш, ўз келажагини қуриш, фойда олишга йўналганлик, мақсадга эришишга интилиш, тиришқоқлик, омадсизликларни бартараф қила олиш, қайтма алоқадан фойдаланиш, ташаббускорлик, ешитиш истаги, ўз-ўзини банд қилиш, бандлик кафолати, мослашувчанлик, иш вақти.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ




  1. Тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни қандай?

  1. «Бизнес» ва «бизнесмен» сўзларининг иқтисодий талқини нимадан иборат?

  2. Тадбиркорликни ривожлантириш учун қандай шарт-шароитлар талаб етилади?

  3. Тадбиркорликнинг асосий тамойиллари нималардан иборат?

  1. Тадбиркорлик салоҳияти деганда нимани тушунасиз?

  2. Қандай хусусиятларга кўра, тадбиркорлик салоҳияти баҳоланади?

  3. Тадбиркор қандай характер қирраларига ега бўлиши мумкин?

  4. Тадбиркорнинг шахсий хусусиятлари қандай омиллар таъсирида шаклланади?

  5. Тадбиркорлик маданиятининг асосий белгилари нималарда кўринади?

  6. Ўз-ўзини банд қилиш деганда нимани тушунасиз?

  7. Ўз-ўзини банд қилишнинг афзалликлари ва чекловлари нималардан иборат?



  1. боб


БИЗНЕС ҒОЯ – БИЗНЕС АСОСИ



    1. Бизнес ғоя – бизнес асоси. Ғоялар генерацияси

Ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида тадбиркорлик капитал, йер ва меҳнат ресурслари билан бир қаторда, иқтисодий ривожланишнинг муҳим


омили бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга доимо катта еътибор берилиб келинмоқда. Тадбиркорлик мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигини таъминлашда, аҳоли бандлиги муаммосини ижобий ҳал этишда асосий ўрин егаллайди. Буни ривожланган мамлакатлар босиб ўтган йўл мисолида кўриш мумкин. Хорижий иқтисодчи олимлар мамлакатлар иқтисодиётида тадбиркорликнинг ўзига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиб, тадбиркорликнинг назарий асосларини яратишган. Уларнинг назариясига кўра, тадбиркорлик - яратувчилик бўлиб, янгиликни (инновация), янги ғояни излаш демакдир. Тадбиркор - янгилик яратувчи ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминловчи, жамиятни ҳаракатлантирувчи шахс сифатида еътироф етилади.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига қадам қўйиш давридан бошлабоқ иқтисодиётда, жумладан, унинг аграр секторида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ҳуқуқий асослар яратилди. Бу тўғрисида бир қатор қарорлар, фармонлар (жумладан, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ва бошқ.) қабул қилинди. Яратилган ҳуқуқий асослар ва кафолатлар қишлоқ жойларида янги аграр муносабатларни, деҳқонларни йерга, ишлаб чиқариш воситалари ва ўз меҳнати натижаларига егалик ҳиссини қарор топтириш мақсадларига қаратилган.
Тадбиркорлик инсоният тараққиётининг иқтисодиётга боғлиқ бўлган ажралмас бир бўлагидир. Тадбиркорлик тарихи инсон учун зарур бўлган савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш, истеъмол товарлари ҳамда хизматлар, саноат маҳсулотлари ва умуман, моддий неъматлар ишлаб чиқариш тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги учун тадбиркорлик билан фан, техника ва хўжалик юритишнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи йирик олимлар, ихтирочилар, конструкторлар, муҳандислар, агрономлар, иқтисодчилар тақдири қўшилиб кетган.
Ҳозирги кунда тадбиркорлик кўп қиррали бўлиб, унинг шакл-у шамойили ва устуворликлари обйективлик касб етади. Қайд этиш мумкинки, тадбиркорликнинг тубдан ривожланишига дунё миқёсида юз берган қуйидаги воқеалар сабаб бўлди:
XVII-ХVIII асрларда Йевропадаги Уйғониш даври ва ХХ аср ўрталарида юз берган илмий-техник револуция ишлаб чиқаришнинг моддий-техник ва технологик асосини ўзгартириб, савдо-сотиқни ва халқаро алоқаларни ривожланишига кескин таъсир қилди. Илм-фан бевосита ишлаб чиқариш кучига айланган ҳолда бутун дунё ривожланишини таъминловчи йетакчи куч бўлиб қолди. Мутахассисларнинг фикрича, айнан шу даврга келиб, тадбиркорлик ва илм-фаннинг қўшилиши юз бериб1, йирик компания ва корпорацияларнинг фаолиятида «илмий-техник тараққиёт»нинг янги даври бошланди. Натижада ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш учун мисли кўрилмаган даражадаги имкониятлар очилди.



1 А.А. Демин. Лидеры мирового бизнеса. Очерки. СПб. Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2003, стр. 183.
Тадбиркорлик янги технологик даражага эришиш йўлида сакрашни амалга ошириб, жаҳон илмий-техник тараққиёти ва саноатлашган иқтисодиётда мустаҳкам ўринга ега бўлди. Шу пайтга қадар илм-фанни молиялаштириш, асосан, давлатнинг вазифаси бўлиб келган, аммо илмий-техник тараққиёт жуда катта маблағларни талаб етганлиги учун ҳам бу борадаги муносабатлар эркинлаштирилмоқда. Шунинг учун ҳам АҚШ, Йевропа мамлакатлари ва Япония юқори даражада ривожланган бозор иқтисодиёти шароитларида кор- поратив илм-фан тараққиёти даврини бошдан кечиришяпти. Яъни йирик корпорациялар рақобат курашида илм-фаннинг аҳамиятини англаб йетиб, илмий тадқиқот ва конструкторлик ишларини молиялашда ўз маблағларини аямайди. Дунёнинг деярли барча йетакчи консернларида йирик илмий марказлар ташкил етилган. Тадбиркорлик, бизнес ва илм-фаннинг бирлиги ҳақиқатга айланиб бормоқда.
Тадбиркорликнинг кучи капиталнинг қудратига ва лаёқатига боғлиқ. Демак, капитал сифатида қаралиши мумкин бўлган фирманинг самарали фаолияти жамият капитали қудратидан оқилона фойдаланиш имкониятини берувчи шарт-шароитларга боғлиқ екан. Буни бозор иқтисодиётининг эркинлиги, деб аташ мумкин.
Жамиятда фаолият юритувчи фирмалар манфаатлари ўхшаш бўлиб, бу ҳол фирмалар ўртасидаги ўзига хос бирликни таъминлайди ҳамда тадбиркорликнинг фалсафаси ва хулқини белгилаб беради. Ушбу манфаатлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: бозор иқтисодиёти, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик эркинлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилиш. Фирмаларнинг рақобатчилик муҳити талабларидан келиб чиқувчи хусусий манфаатлари эса чегара билмас даражада кўпдир.
Фирмалар ўзларининг мулкчилик, тарифлар, баҳолар билан боғлиқ манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда илмий-инновацион, ишлаб чиқариш, ҳарбий-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларга оид муаммоларни ҳал қилиш учун турли хил корпорациялар, уюшмалар, иттифоқлар, стратегик алянслар, молиявий-ишлаб чиқариш гуруҳлари, давлат-корпоратив мажмуаларига бирикиб, ўзига хос ҳимоя муҳитини ҳосил қилишади. Аммо бу муҳит тадбиркорликнинг самарадорлигини тўлалигича таъминлай олмайди. Чунки иқтисодиётнинг енг йирик ва асосий институтларидан бири саналмиш давлатнинг аралашувисиз, унинг кўмаги ва тартибга солувчи механизмларисиз ўтиш даврини бошидан кечираётган иқтисодиётда ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали жамият бойлигини муттасил кўпайтириб бориш имкониятини берувчи тадбиркорлик муҳитини яратиб бўлмайди.
Тадбиркорликни иқтисодиётда фаолият юритувчи фирмалар деб тасаввур қилинса, унда фирма, яъни тадбиркорлик, уй хўжалиги, ресурслар (ёки ресурслар бозори) ва давлатнинг тартибга солиш механизмларини амалиётга жорий етувчи институтлар бирлигини иқтисодиёт сифатида тасаввур этиш мумкин. Иқтисодиётнинг бундай кўриниши мамлакат хўжалик юритиш тизимида тадбиркорликнинг ўрнини аниқлаш имкониятини беради. Демак, тадбиркорлик хўжалик юритишнинг муҳим институти сифатида иқтисодиёт
субйектлари билан ўзаро муносабатлар қобиғини ҳосил қилиб, маълум бир шарт-шароитлар доирасида фаолият юритади (2.1.1-жадвал). Ушбу шарт- шароитларнинг йиғиндисини муҳит деб ҳисобланса, унда жамият ҳаётини белгилаб берувчи маданият, таълим, илм-фан, сиёсат ва ҳ.к.ларнинг таъсири остида бу шароитларнинг чегараси белгиланади.
Тадбиркорлик бозор иқтисодиёти шароитида бу қадар аҳамиятли бўлса, демак, тадбиркорликни бошлашдан олдин қилинадиган иш-ларни аниқ тасаввур қилиш имкониятига ега бўлиш лозимдир. Бунинг учун тадбиркор бўламан деган шахсда ўз ғояси бўлиши талаб етилади. Хизмат кўрсатишга, ишлаб чиқаришга ёки савдога йўналтирилган ғояси орқали тадбиркор шахс ҳар қандай таваккалчиликларни йенгиб ўтиб, мақсади сари ҳаракат қилиши лозимдир. Бошқа ғоялардан фарқли равишда, тадбиркорлик ғоясини турлича таърифлаш мумкин. Енг оммавий равишда еътироф етиладиган таърифлардан бири сифатида тадбиркорлик ғояси қуйидагича таърифланади.


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish