Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси


Ўз-ўзини банд қилишнинг табиати



Download 0,54 Mb.
bet12/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

Ўз-ўзини банд қилишнинг табиати



Даромад. Бизнесингиз барқарор режимга киришгандан кейин сиз ойига қанча кўп даромад олмоқчисиз? Сиз бир ойда 1,5 млн. сўм, 3,5 млн. сўм, 5,5 млн. сўм ёки кўпроқ ишламоқчимисиз? Бу масала бўйича олдиндан қарор қабул қилиш муҳим, чунки бизнеснинг ҳар хил тури ҳар хил даромад таъминлаш имкониятига ега. Даромад нуқтайи назаридан, тез хизмат
кўрсатиш ресторани бир имкониятга ега, кичик ишлаб чиқариш бизнеси эса мутлақо бошқа даромад бера олади.
Ўзингиз учун даромад кўрсаткичини жуда баланд даражада, айтайлик, ойига олти млн.сўм, деб белгилаш жуда ҳам ҳавас қилгудек бўлса керак. Кўп бизнеслар узоқ муддатли келажакда жуда муваффақиятли бўлиш имкониятига ега, бошқалари эса ҳеч қачон жуда катта фойда берадиган бўла олмайди. Шахсий даромад олиш борасида мақсадни белгилашнинг йўлларидан бири қуйидаги саволга жавоб топишдан иборатдир: «Айтайлик, ҳозирги пайтдан олти йил ўтгандан сўнг мен қандай ойлик (йиллик) даромад олишни хоҳлайман?»
Мавқе. Одамлар ўз мавқеларини у ёки бу тарзда оширишга интилишади. Аммо бизнесларга ҳам маълум мавқе мансуб. Обрўли фаолият соҳалари ва унчалик обрўга ега бўлмаган соҳалар мавжуд. Масалан, ахлат йиғиш обрўли иш эмас. Айрим одамлар ўз бизнесларининг мавқейи баланд бўлишидан жуда манфаатдор, бошқалари эса бунга умуман еътибор беришмайди. Бизнеснинг у ёки бу турини танлашингизда, бу мулоҳаза жуда муҳим бўлиши мумкин. Сиз учун мавқейи умуман қониқарли бўладиган бизнесни танлаш керак.
Одамлар орасидаги алоқалар. Сиз одамлар билан қанчалик яхши ишлай олишингиз тўғрисида қандай фикрдасиз? Мулоқотдан хурсанд бўласизми ёки аксинча, доим якка ишлай олармидингиз ёки қандайдир ўртароқдамисиз? Бизнесда амалда уч турдаги асосий шахслар орасидаги алоқалар мавжуд: истеъмолчилар билан алоқалар, ходимлар билан алоқалар ва таъминотчилар билан алоқалар. Кичик корхоналар егаларининг кўпчилиги ходимлар ва таъминотчилар билан алоқаларга еътибор беришмайди, чунки улар бу муносабатларда психологик енг қулай томонни егаллайдилар.
Бизнес егалари ва истеъмолчилар орасидаги муносабатлар эса, бизнесингизнинг турига қараб, кенг доирада ўзгаради. Масалан, кўчмас мулкни сотиш, маълум даражада шахсий журъатни талаб етади. Агар шахсий сотувлар варианти сизга роҳат келтирмаса, усиз бўлмайдиган бизнес турини танламанг. Кўп корхоналар шахс аҳамияти камроқ сотувлар вариантини қўллашади.
Чакана савдода кўпгина корхоналар учун, масалан, сотувлардаги муваффақият, истеъмолчилар билан яхши шахсий алоқалар ўрнатилишидан кўра, яхши товарлар борлиги, лойиқ нарх ва реклама борлигига кўпроқ даражада боғлиқ. Шахс аҳамияти йўқ сотувларнинг енг ёрқин мисоли - бу почта орқали савдо, бу йерда сиз умуман харидорингизни кўрмайсиз (харидор буюртма юборади, корхона егаси эса унга товарни юборади).
Бизнесга вақтни бағишлаш. Кичик корхонани барпо этиш катта ҳажмдаги оғир иш бажарилишини талаб етади. Ҳақиқатан ҳам, дастлабки бир неча йил бу сиздан бутун уйғоқ вақтингизни сарфлашни талаб етади. Аммо, узоқ келажакда, кичик корхонани егаси томонидан бошқарув жараёнларга куч бағишлаш ва шахсан жалб етилиш даражаси кенг доирада ўзгариши мумкин. Кўпгина барқарор бўлган кичик корхоналарда ҳар кунлик бошқарув фаолияти таклиф етилган менежер зиммасига юклатилиши мумкин.
Шахсан жалб етилишнинг қайси даражасини сиз маъқул кўришингиз ва ўз корхонангизга келгусида (масалан, ҳозирги пайтдан олти йил ўтгандан кейин) қандай кучни бағишлашни хоҳлашингизни, ҳал қилинг. Сиз бундан кейин ҳам корхонангиз ишларига тўлиқ қатнашадиган бўлиб қолишингиз, умуман маъқул бўлади, аммо балким, сиз қисман қатнашишни маъқул кўрарсиз ёки корхонани шахсан бошқаришдан мутлақо воз кечарсиз.
Иш вақти. Кўпгина кичик корхоналар душанбадан жумагача, ерталаб соат 900 дан кундузи 1700 гача иш графигини ўзлари учун қабул қила олишмайди. Агарда оддий иш ҳафтаси сизга кўпроқ мос келади, деб ҳисобласангиз, бизнес турини танлашда еҳтиёткор бўлишингиз керак. Агар сиз ишлаб чиқариш, улгуржи савдо ёки оддий иш режимли бизнеснинг қандайдир бошқа тури билан шуғулланмоқчи бўлсангиз ҳам, доимо оддий иш куни чегарасидан ташқарида бажарилиши керак бўлган кўпгина ишлар қолади.


  1. ЎЗ-ЎЗИНИ БАНД ҚИЛГАН ОДАМЛАР:

Иш ҳақи евазига ишламасдан, даромадини мустақил шакллантириш учун корхона ташкил этишни афзал кўрганлар.




  1. ИМКОНИЯТЛАР:

Ўз-ўзини банд қилиш тамойили одамларга кичик оилавий дўкондан бошлаб, йирик ишлаб чиқариш компаниясигача егалик қилишга имконият беради.




  1. ЕГИЛУВЧАНЛИК:

Ўз-ўзини банд қилиш тамойили егилувчанликни намоён этиш ва мамлакатнинг барча саноат тармоқларида, шу жумладан, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларида корхона барпо этиш учун шароитлар яратади.




  1. ЎЗ КУЧИГА ТАЯНИШ:

Ўз-ўзини банд қилиш ўз кучига ишончни ва шу кучларга таянган ҳолда ўзини сақлашга интилиш ҳиссиётини тарбиялашни рағбатлантиради.




  1. ИШ БЕРУВЧИ:

Ўз-ўзини банд қилиш одамларга, улар ёлланма ходим ва бўйсунувчи эмас, балки иш берувчи ва йетакчи еканликларидан қониқиш ҳиссиётини беради.


Бизнес билан шуғулланиш фойдасига далиллар
Бизнес билан шуғулланиш қуйидагиларни амалга оширишга имкон беради:


  1. ВУЖУДГА КЕЛГАН ВАЗИЯТ



  • Мерос бўлиб қолган оилавий бойлик.

  • Бирданига нимадандир руҳланиш.

  • Бошқа ишга ўтиш ёки кўчиш.

  • Атрофдаги одамларнинг таъсири.

  • Ўз бошлиғи ёки ҳамкасбларидан норозилик.

  • Ўқишни тугатиш вақтида бўш ўринларнинг йўқлиги.



  1. АМАЛИЙ МУЛОҲАЗАЛАР



  • Шахсий ҳаётни яхшилаш ва (ёки) бадавлат бўлиш.

  • Нафақага чиқишга тайёрланиш. Бу дегани, нафақа пайтида «нимадир қилиш» ёки нафақага қўшимчани таъминлаш ёки униси ҳам, буниси ҳам.

  • Қўшимча даромад олиш ва сармоя йиғиш, мисол учун кўчмас мулк шаклида.

  • Бизнесдан солиқ юкини пасайтириш воситаси сифатида фойдаланиш ёки бизнесни олиб бориш харажатлари сифатида маблағларни ёпиш.

  • Бўш вақтни иш билан банд қилиш (зерикишдан қочиш).

  • Бутун оила учун умумий ғамхўрлик мазмунини ташкил этиш ва шу орқали унинг жипслигига эришиш.



  1. ШАХСИЙ МАВҲУМ МУЛОҲАЗАЛАР

Шахсий мавҳум сабаблар таркибига қуйидагилар киради:




  • ҳиссий рағбат олиш, шахсий мавқе тўғрисидаги тасаввурни ҳамда тасаввурдаги образни амалга ошириш, шахсий ижодий ниятлар ривожланиши ва кенгайишидан қониқиш;

  • яна бошқа бировга ишлаш заруратидан кэтиш истаги;

  • ўзгарувчан иш вақтига ега бўлмоқ истаги - ўзингизга ёқадиган ишни, ўзингиз хоҳлаган пайтда бажариш эркинлиги;

  • бегоналар фармойишларини бажаришдан кэтиш истаги.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish