Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси


Бизнес концепцияси. Бизнес ғояларни излаш ва танлаш манбалари



Download 0,54 Mb.
bet15/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

Бизнес концепцияси. Бизнес ғояларни излаш ва танлаш манбалари

Ҳар бир ишнинг асосида ғоя ётади. Яхши тадбиркорлик ғояси муваффақиятли бизнес тузиш ва кейинги рақобатбардошликда жуда муҳим ҳисобланади. Яхши ғояларни излаш-тадбиркорнинг орзулари ва ижодий салоҳиятини реал гуллаб- яшнайдиган бизнесга татбиқ этиш йўлидаги дастлабки қадам.


Бизнесингиз учун синчковлик ва ҳафсала билан ғоя танлангач, бизнес концепцияси - асосий ҳолатларнинг қисқа ва жуда аниқ тушунчасини аниқлаш керак.
Бизнес концепциясини ривожлантириш учун сиз қуйидаги саволларга жавоб беришингиз керак бўлади.

  1. Қандай товар ёки хизмат кўрсатишни таклиф этасиз. Сиз нимани яхши бажара оласангиз, бу ўша нарса бўлади. Балким қайсидир соҳада ишлаш тажрибангиз, ўқув жараёнидаги олган кўникмаларингиз, қизиқиш соҳангиз билан боғлиқ тажрибаларнигиз бор бўлиши мумкин.

  1. Уларни сиз кимга таклиф этасиз. Сизнинг истеъмолчиларингиз оддий одамлардан тортиб катта компанияларгача бўлиши мумкин. Сиз ўз товарларингизни кичик биз шаҳарчада сотишингиз ёки бутун мамлакат миқёсида реализация қилишингиз мумкин. Сизнинг товар ёки хизмат кўрсатишларингизга кимда эҳтиёж борлигини ва ким сизнинг потенциал мижозингиз бўлишини билиш жуда муҳим.

  1. Товар ва хизмат кўрсатишни қандай сотмоқчисиз? Сиз уларни бевосита мижозларга ёки воситачиларга реализация қиласиз. Сизда хизмат кўрсатиш ва бошқаларни таклиф этиш учун дўкон ёки салон бўлади.

  2. Потенциал харидорларнинг қандай эҳтиёжларини сиз қондира оласиз? Сиз истеъмолчиларингизга нима кераклигини аниқ билишингиз керак. Сизнинг бизнесингизга талабнинг бўлгани жуда муҳим.


Ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркорга бир неча маслаҳатлар


  • Сиз шуғулланмоқчи бўлган иш сизга таниш бўлиши керак;

  • Бир кишига муваффақият келтирган бизнес бошқа бир кишига муваффақият келтирмаслиги мумкин;

  • Маҳаллий хом ашё, ресурс ва материалларга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйган одамнинг муваффақият қозонишга имконияти кўпроқ;

  • Қонун билан тақиқланмаган нарсанинг барчасини қилиш мумкин;

  • Хатолардан ўрганишади, бироқ яхшиси бошқаларнинг хатоларидан сабоқ олган маъқул;

  • Бошлаётган ишингиз сизнинг қизиқишларингизга боғлиқ бўлгани ёки уларнинг давомчиси бўлган билимларингиз савиясига мос келгани яхши.

Бизнес концепциясини тузишга мисоллар

  1. мисол. Шавкат Қарши шаҳрида яшайди. Бу йили у маиший хизмат ва сервис коллежини тамомлади ва у ўз бизнесини бошламоқчи. Шавкат ўз ишини яхши билади, шунинг учун у аҳолига маиший хизмат кўрсатишни амалга ошириш бўйича фирма очмоқчи бўлди. Ўз бизнесининг концепциясини тузар экан, Шавкат қуйидагиларни аниқлади:

Бизнес концепцияси Бизнеснинг номи: Маиший хизмат кўрсатиш фирмаси. Фаолият тури (тегишли сатрни тўлдиринг)

  • Маҳсулотларнинг қуйидаги турларини ишлаб чиқариш

  • Қуйидаги хизмат турларини кўрсатиш: маиший хизмат

  • Қуйидаги турдаги дўконни очиш

  • Улгуржи савдонинг қуйидаги тури

Кўзда тутилган истеъмолчилар: Қарши шаҳрининг аҳолиси, корхоналар.
Сотиш усули: истеъмолчилар қўнғироқ қилиб усталар ва мутахассисларни уйга чақирадилар ёки фирманинг офисига келадилар.
Қуйидаги талаб ва эҳтиёжларни қондириш: Қарши шаҳри аҳолисининг электрик, сантехник, фаррош, маиший техникани таъмирлаш устаси, биноларни таъмирлаш устаси ва ҳоказолар хизматига бўлган эҳтиёжлари.

  1. мисол. Фарход Бухоро автомобилсозлик касб-ҳунар коллежида ўқийди. Ўқишини якунлагач, у Бухорода ўз ишини очмоқчи. Бухорода автосервислар камлиги туфайли Фарход шундай устахонани очмоқчи. Ўқишни якунлагач, буни амалга ошириш учун унда етарли билим ва кўникма ҳосил бўлади. Бундан ташқари, мана иккинчи йил ўқишдан ташқари вақтда у авточилангар бўлиб ишлаб келмоқда.

Энг аввало, Фарход ўз бизнес концепциясини тузди:
Бизнес концепцияси Бизнеснинг номи: Маиший хизмат кўрсатиш фирмаси. Фаолият тури (тегишли сатрни тўлдиринг)

  • Маҳсулотларнинг қуйидаги турларини ишлаб чиқариш

  • Қуйидаги хизмат турларини кўрсатиш: автомобилларни таъмирлаш

  • Қуйидаги турдаги дўконни очиш

  • Улгуржи савдонинг қуйидаги тури

Кўзда тутилган истеъмолчилар: Бухоро автоҳаваскорлари.
Сотиш усули: истеъмолчилар авто устахонага келадилар. Қуйидаги талаб ва эҳтиёжларни қондириш: Бухоро автоҳаваскорларига автомобилларни таъмирлаш бўйича малакали мутахассислар ва яхши сервис талаб этилади.
Яхши ғоянинг излаб топилиши - бу тадбиркорнинг орзу ва ижодий қобилиятларини тадбиркорликдаги имкониятга айлантириш ва уни амалга ошириш орқали муваффақиятга эришишдаги биринчи қадамдир.
Аммо икки нарсани есда сақлаш керак:
а) тадбиркорлик ғояси дастлабки босқич бўлса-да, у - фақат воситадир;
б) ғоянинг ўзи, енг яхши ғоя бўлса ҳам, муваффақиятга эришиш учун йетарли эмас.
Бошқача қилиб айтганда, ўзининг жуда муҳимлигига қарамасдан, ғоя ҳали фақат ривожлантирилиши ва тўлақонли ишга айлантирилиши лозим бўлган воситадир.
Тадбиркорлик ғоясининг муҳимлиги юқоридаги таърифлардан маълум бўлишича, у тадбиркорни ўз мақсади сари йетаклайди. Шу сабабли, енг оптимал тадбиркорлик ғояларини топиш ва шакллантиришнинг қуйидаги сабабларини кўрсатишимиз лозим:

  • бозорнинг еҳтиёжларига жавоб бериш;

  • товар стилини ва унга нисбатан талабларни ўзгартириш;

  • рақобатбардош бўлиб қолиш;

  • технологияни ривожлантириш учун, товарни яхшироқ ишлаш;

  • чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳаётий айланишига риоя этиш;

  • таваккалчиликни тақсимлаш ва омадсизлик натижаларини юмшатиш;

  • иқтисодий қиймат барқарорлигини таъминлаш.

Агар тадбиркорлик ғоялари бизнесни бошлаш учун шу қадар аҳамиятли бўлса, уни шакллантириш ва унинг манбаларини қидириб топиш талаб етилади. Ғояларнинг манбалари сифатида, авваламбор, шахснинг ўз билим ва кўникмалари, ҳаётий тажрибаси ва мавжуд муҳит ҳисобланади.
Бутун дунёдаги миллионлаб тадбиркорлар ва уларнинг муваффақиятлари тадбиркорлик ғояларининг кўпгина потенсиал манба-лари борлигидан далолат беради. Айрим енг фойдалилари қуйида баён етилган.


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish