Тадбиркорлик ғоясининг кўплаб потенциал манбалари мавжуд. Бунга миллионлаб тадбиркорлар ва уларнинг гуллаб яшнаётган компаниялари мисол бўла олади. Масалан:
қизиқишлар/шахсий манфаатлар;
шахсий кўникмалар ва тажриба;
франшиза (бошқа фирма маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқи);
оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, телевиденийе, интернет);
кўргазмалар;
тадқиқотлар;
шикоятлар;
ақлий ҳужум;
ижодкорликва ҳ.к.
Қизиқишлар/манфаатлар. Хобби (қизиқиш) - бу бўш вақтда хоҳиш бўйича бажариладиган машғулот ёки фаолият. Кўпгина одамлар ўз қизиқишлари билан шуғулланиш жараёнида ёки манфаатларини қондириш орқали тадбиркорликка киришган. Агарда сиз, мисол учун, компютер ўйинлари ёки ноанъанавий рецептлар бўйича таом тайёрлаш, мусиқа, саёҳат, спорт ёки санъатнинг ижро турлари (қўшиқ, драма ва ҳ.к.) ва фаолиятнинг кўпгина
бошқа турларидан лаззат олсангиз, сиз уларни кўпинча тўлақонли тадбиркор- ликда ривожлантиришингиз мумкин. Масалан, агар сиз саёҳат, санъатнинг ижро турларидан лаззатлансангиз ва меҳмонларни қабул қилишни хуш кўрсангиз, сиз жаҳон иқтисодиётининг енг йирик соҳаларидан бири бўлган туристик тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятини кўриб чиқишингиз мумкин.
Шахсий кўникмалар ва тажриба. Муваффақиятли корхоналарга асос бўлган ғояларнинг қарийб ярми иш жойида йиғилган тажрибадан келиб чиққан; катта гаражда ишлагани туфайли тажриба орттирган ва шунинг натижасида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун ўзининг шахсий стансиясини очишга қарор қилган ёки автомобилни ўз тадбиркорлигида ишлатаётган авточилангар бунга мисол бўла олади. Шундай қилиб, тадбиркорнинг шахсий хусусиятлари (орттирилган кўникмалар ҳам бунга киради), тадбиркорлик билан шуғулланиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳамда корхона турини танлашда жуда муҳим рол ўйнайди. Кўникмаларингиз ва тажрибангиз, нафақат ғояларни яратиш нуқтайи назаридан, балки уларни (ғояларни) капитализация қилиш имкони нуқтайи назаридан ҳам, эҳтимол сизнинг енг муҳим ресурсингиздир.
Франшиза. Танилган савдо маркага ега бўлган маҳсулот ёки хизматни ишлаб чиқарувчи ёки ягона дистрибутерининг (лицензия егаси) мустақил чакана сотувчиларга бу товар ёки хизматни, лицензия егасига тегишли компенсация тўланиши, ишлаш стандартлари эса бу корхонанинг стандартларига мос бўлиши евазига, маҳаллий тарқатишга алоҳида ҳуқуқни бериш тўғрисидаги лицензия битими - франшиза, деб аталади. Франшиза турли хил шаклга ега бўлиши мумкин, лекин лицензия егаси ўз номи, имижи, тадбиркорликни олиб бориш усули ва ўз иш жараёнларини тақдим етадиган шакли - енг қизиқарли шакллардан биридир.
Ўтган асрнинг 80-90-йиллари бошида франшиза АҚШ ва Йевропада миллионлаб тадбиркорлар учун тадбиркорликка киришишнинг муҳим йўли бўлиб, кескин ўсиш даврини бошдан кечирди. Фақат АҚШда франшизанинг 2000 дан зиёд тури мавжуд, унинг ҳисобига йилига 300 миллиард доллардан ортиқ сотувлар ҳажми ва чакана савдонинг йиллик ҳажмидан учдан бир қисми тўғри келади. Франшизанинг ўзини харид қилишдан ташқари тадбиркор франшиза консепсиясини ишлаб чиқиши ва сотиши мумкин. Қўшимча ахборот тақдим этиши мумкин бўлган кўплаб каталоглар, маълу- мотномалар ҳамда уюшмалар, жумладан, Халқаро Франчайзинг Уюшмаси мавжуддир.
Оммавий ахборот воситалари. Оммавий ахборот воситалари (масс-медиа) жуда катта ахборот, ғоялар ва кўпгина ҳолларда, корхонани барпо этиш учун бевосита қулай имкониятлар манбайидир. Газеталар, журналлар, телевидение, ҳозирда эса Интернет ҳам - буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларига мисолдир. Масалан, газета ва журналлардаги тижорат еълонларини диққат билан кўриб чиқсангиз, сотиладиган корхона тўғрисида маълумот топишингиз деярли аниқ. Бундай таклифга жавоб, тадбиркорликка кириш йўлидан бири бўлиши мумкин.
Босма нашрлар ёки Интернет сайтларидаги мақолалар ёхуд ҳужжатли телекўрсатувлар орқали модадаги ўзгаришлар ёки истеъмолчиларнинг хоҳишлари тўғрисида ахборотга ега бўлиш мумкин. Масалан, ҳозирги вақтда одамлар соғлом озиқ-овқат ва жисмоний чидамлиликни тарбиялаш усуллари билан кўпроқ қизиқишлари тўғрисида ўқишингиз ёки ешитишингиз мумкин.
Шунингдек, сиз бухгалтер, ошпаз ва официант, қўриқчилар хизматлари каби маълум касбий кўникмаларни талаб етувчи хизматларга талаб борлиги тўғрисидаги еълонларни топишингиз мумкин. Ёки бу еълонларда инвесторларни жалб этишни тақозо етадиган янги консепсия, мисол учун франшиза, тақдим етилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |