Тадбиркорлик салоҳиятини баҳолаш ва қобилиятларини ривожлантириш
Иқтисодиётга бозор муносабатларини жорий этиш жараёнида корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва давлат улушини камайтириш иқтисодий ислоҳотларнинг йетакчи бўғини ҳисобланади. Хусусийлаштириш натижасида демократик жамиятнинг ижтимоий замини ва иқтисодий таянчини ташкил қилувчи хусусий мулк егалари - тадбиркорлар қатлами шаклланиб боради.
Мамлакатимизда ҳозирги вақтда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун керакли қонунчилик базаси шакллантирилди ва тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Хўш тадбиркорлар кимлар? Улар қандай салоҳият ва имкониятлар егалари бўлиши лозим?
Демак, тадбиркор, бу - ўз фаолиятини қонун доирасида амалга оширадиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида фаолиятидан фойда олишни мақсад қилган ташаббускор кишидир.
Тадбиркор ўз салоҳиятини баҳолай олиши ва имкониятларини чамалаб иш юритиши тўғрисида баъзи мисоллар доирасида фикр юритишимиз мумкин. Буни ўқувчига енг яқин бўлган ўқувчилар мисолида қарасак. Ўқувчилар ҳар доим дарсга киришларидан олдин, аввало, ушбу
дарсга нисбатан ўз тайёргарликларини чамалаб кўришади. Ўқувчининг дунёқараши, дарс мавзусининг талабага қизиқарлилиги ва танишлиги ҳамда аудиториядаги эркин вазият талабаларнинг имкониятларини янада оширади. Улар бу имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишади. Чунки ҳар доим ҳам таниш ва қизиқарли мавзу, яхши устоз ва яхши тайёргарлик кўришнинг имкони бўлмайди. Ўқувчиларнинг дастлабки уддабуронлиги ва тадбиркорлик қобилиятлари шундай ҳолатларда намоён бўлади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ниятида бўлган кишилар, аввало, ўз тадбиркорлик салоҳиятларини баҳолаб кўришлари ва имкониятлари даражасида иш бошлашлари мақсадга мувофиқдир. Тадбиркорлик салоҳиятини баҳолашда, қуйидаги бир қатор саволларга аниқ жавоб бера олиш анчагина имкониятлар доирасини белгилаб беради:
Оммавий ахборот воситалари ва китоб ўқишга муносабатингиз қандай?
Таваккалчиликни у сизнинг асабингизга теккани учунгина ўз зиммангизга оласизми?
Одамларни ўзингизда ишлаш учун жалб этишингиз муваффақиятли бўладими?
Бизнесни ташкил қилиш тажрибасини танишларингиздан бирон ким сиз билан муҳокама қилганми?
Бирон марта ишингиздан ҳайратда қолганмисиз?
Доимо янги ғояларни ўйлаб юришингизни сезганмисиз?
Мактабни яхши кўрар едингизми?
Деталларга киришишни ёқтирасизми?
Ўн ёшга киргунга қадар, тасодифий ишларни бажарганмисиз?
Тез зерикиб қоласизми?
Узоқ муддат давомида бир нарсага диққатингизни жалб қилиб тура оласизми?
Ёмон вазиятдан фойдали бирон нима чиқаришга ўрганганмисиз?
Банкда омонат ҳисобингиз ёки бошқа шахсий жамғармангиз борми?
Тадбикорлар жуда катта таваккал қилишади, деб ҳисоблайсизми?
Муваффақиятли тадбиркорлар, албатта, олий маълумотли бўлиши лозим деб ҳисоблайсизми?
Ушбу берилган саволлар тадбиркорнинг умумий салоҳиятини баҳолашга йўналтирилган. Киши бу турдаги саволларни тадбиркорликнинг қайси турини бошлашдан олдин, албатта, ўзига ўзи бериб кўриши тавсия етилади.
Шу билан бирга, муваффақиятли тадбиркорлик учун зарур бўлган қобилиятлар тадбиркорни шакллантиришда жуда муҳим. Муваффақиятли тадбиркорлик учун зарур бўлган уч асосий қобилият мавжуд. Улар қуйидагича таърифланиши мумкин:
керакли миқдордаги билимларга ега бўлиш;
кўникмалар тўпламини ишлатиб билиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |