Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси


Тадбиркорлик фаолияти имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш



Download 0,54 Mb.
bet21/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

Тадбиркорлик фаолияти имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали, на- фақат уларнинг жамият учун ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳал қилувчи мавқе ва ролини егаллаши, балки шу билан бирга, мамлакат аҳолиси фаровонлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш, ишсизликни бартараф этиш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ижобий аҳамиятга ега.


Республикамиздатадбиркорларгаетарлича имкониятлар яратилган. Тадбиркор, аввало, ўзи яратилган имконият, имкониятнинг ўзи нима ва ундан қандай фойдаланса бўлади, деган саволларга жавоб топиши лозим.
Тадбиркорлик имконияти шунчаки, ғоя ёки таклифни амалга ошириш таваккалини ўз зиммасига олган шахсга фойда олиш имконини берадиган, диққатни жалб етадиган инвестицион ғоя ёки таклиф сифатида талқин қилиниши мумкин. Бундай имкониятлар истеъмолчилик хоҳишларида ўзгаришлар юз бергани туфайли очилиб, бозорда унинг харидори ёки якуний фойдаланувчиси учун истеъмол қийматини ташкил етадиган (ёки қўшадиган) товар, ёки хизмат пайдо бўлишига олиб келади. Бунинг учун, аввало, ғояларни имкониятлардан фарқини билиб олиш мақсадга мувофиқдир.
Ғояларнинг имкониятлардан фарқи:

  • Яхши ғоя борлиги, ҳали, умуман, яхши тадбиркорлик имконияти борлигини билдирмайди. Мисол учун, 80 % дан ортиқ янги маҳсулот бозорда омадсизликка учрашини еътиборга олиш лозимдир.

  • Шундай қилиб, нима ғояни тадбиркорлик имкониятига айлантиради?

  • Содда қилиб айтганда, даромаднинг харажатлардан ортиб қолгани -

фойда.

  • Яхши тадбиркорлик имкониятининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш.

Яхши ҳисобланиш учун тадбиркорлик имконияти қуйидаги бир қатор мезонларни қониқтириши (ёки қониқтиришга қодир бўлиши) керак:

  • Амалдаги талабга мос бўлиши.

  • Инвестиция қилинган сармояга фойдани таъминлаши.

  • Рақобатбардош бўлиши.

  • Қўйилган мақсадларга мувофиқ бўлиши.

  • Лойиқ ресурслар ва қобилиятлар билан таъминланган бўлиши.

Тадбиркорлик имкониятларини аниқлаш ва баҳолашда жуда кўплаб омиллардан фойдаланишимиз мумкин. Чунки ҳақиқий ишбилармон- тадбиркор ҳар қандай шароитда ҳам вазиятдан чиқиш имкониятини қидириб топиш қобилиятига ега бўлади. Масалан, иқтисодий қийин шароитда турган тадбиркор реклама учун йетарлича имконияти бўлмаган шароитда пул талаб қилмайдиган ёки арзон, аммо оммабоп усуллардан фойдаланиш йўлини топиши лозим. Радиодаги турли викториналарда иштирок этиш баҳонасида ўзи ҳақида маълумот бериши, Интернет чатларда танишларини кўпайтириши, ўз иши билан уларни дўстона таништириши ва шунга ўхшаш йўлларни қидириб топиши лозим.
Демак, тадбиркорни турли шароитларда турли қобилиятларини баҳолаш мумкинлиги боис тадбиркорларнинг имкониятлари тўғрисида тез хулоса чиқариш мумкин эмаслигини билдиради.
Моҳиятини олганда, баҳолаш қуйидагиларни акс еттирувчи, таваккалчиликни ҳамда мукофот ёки фойдани аниқлаш билан боғлиқдир:

  • саноат ва бозорнинг аҳволи;

  • «имкониятни амалга ошириш оралиғининг» давомийлиги;

  • тадбиркорнинг шахсий мақсад ва қобилиятлари;

  • менежерлар жамоасининг сифати;

  • рақобат муҳити;

  • сармоя, технологиялар ва бошқа ресурсларга бўлган еҳтиёж;

  • атрофдаги (сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, меъёрий база, ҳукумат томонидан белгиланадиган ва ҳ.к.) муҳитнинг аҳволи.

Очилаётган тадбиркорлик имкониятларини кўриш, топиш ва уларни амалга ошириш йўналишида муносиб ҳаракат қилиш ҳамма жойда ва ҳар доим муваффақиятли тадбиркорнинг енг муҳим сифатларидан бўлиб келган. Бундай кўникма муваффақиятли корхонани ташкил этиш ва бошқаришга ҳам асос бўлади. Бу фақатгина ғояларни яратиш ва очилаётган имкониятларни аниқлаш билангина эмас, балки янги ғоялардан ҳаётга лойиқ, ўзига жалб етадиган таклифларни ажратиш ва шуларни амалга ошириш учун танлаш
мақсадида, уларни ғалвирдан ўтказиш ва баҳолашни билиш билан ҳам боғлиқдир.
Тадбиркорлик имконияти тушунчасини шу ўринда тушунтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Яхши ғоя борлиги ҳали умуман тадбиркорлик имконияти борлигини билдирмайди. Масалан, сиз техник нуқтайи назардан ажойиб буюмни ихтиро қилдингиз, лекин бозор ҳали уни қабул қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин. Ёки ғоя ажойиб, аммо рақобат даражаси ва ресурсларга бўлган еҳтиёж шундай бўлиши мумкинки, бу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин. Шундай ҳолат эҳтимоли ҳам борки, бозор ғояни қабул қилишга тайёр, лекин киритилган сармояга олинадиган фойда ҳаддан ташқари паст бўлиши мумкин. Бу вазиятни янада яққолроқ таъкидлаш учун, кузатишларга кўра, 80 % дан ортиқ янги маҳсулот бозорда омадсизликка учрашини инобатга олинг. Ихтирочилар ва ҳомийлар учун ғоя яхши туйилишини, умуман тушунса бўлади, лекин улар бозорни ўрганиш учун тадқиқот ўтказмагани аниқ.
Шундай қилиб, нима ғояни тадбиркорлик имкониятига айлантиради? Соддалаштирилган жавоб: «даромад - харажатлар = фойда» тенгламаси бажариладими? Амалиётда эса батафсил жавоб олиш учун сизга қуйида санаб ўтилган ва тушунтирилган омилларни текшириш керак.
Яхши ҳисобланиш учун тадбиркорлик имконияти қуйидаги мезонларни қониқтириши (ёки қониқтиришга қодир бўлиши) керак:

  • Амалдаги талабга мос бўлиши, яъни сизни товарингизни сотиб олиш имкони бор ва ўзининг танлаш ҳуқуқини амалга оширишни истайдиган харидорларнинг қониқтирилмаган талаблари ёки еҳтиёжларига жавоб бериши.

  • Инвестиция қилинган сармояга фойдани таъминлаши, яъни сарфланган ҳаракатлар ва қилинган таваккални муносиб, ўз вақтида, узоқ муддат давомида қоплайдиган даромад ёки тақдирлаш билан таъминлаши.

  • Рақобатбардош бўлиши, яъни истеъмолчи нуқтайи назаридан, товар ёки хизмат бозорда мавжуд бўлган бошқа товарлар ёки хизматларга нисбатан тенг ёки улардан яхшироқ бўлиши.

  • Қўйилган мақсадларга мувофиқ бўлиши, яъни таваккални ўз зиммасига оладиган шахс ёки ташкилотнинг мақсадларига мувофиқ ва истакларини қондирадиган бўлиши.

  • Лойиқ ресурслар ва қобилиятлар билан таъминланган бўлиши, яъни ресурслар билан, имкониятни амалга ошириш қобилияти билан таъминланган бўлиш, ҳуқуқий талабларга мос келиш ва ҳ.к. нуқтайи назаридан, мазкур тадбиркор томонидан бажариладиган бўлиши лозим.

  • «Имкониятни амалга ошириш оралиғи»нинг давомийлиги. Сиз қулай имкониятни ярата оласизми ёки янги очилган имкониятни у бор бўлган даврда амалга оширишга улгурасизми?

  • Тадбиркорнинг шахсий мақсадлари ва қобилиятлари. Сиз ҳақиқатан ҳам тадбиркорликка киришмоқчимисиз? Сиздан бунинг учун талаб етилаётган нарсаларга егамисиз? Бундан манфаатдорлигингиз йетарлими?

  • Менежерлар жамоасининг сифати. Сиз билан бирга яна кимлар тадбиркорлик билан шуғулланади? Улар тажриба, билим, алоқалар ёки бошқа исталган ва зарур атрибутларга егами?

  • Рақобат муҳити. Сизнинг рақобатчиларингиз кимлар? Сизда харидорлар хоҳлайдиган ва рақобатчиларингизда бўлмаган бирор нима борми? Мисол учун, сиз камроқ харажат билан товарни ишлаб чиқариш ва сотишни уддалайсизми?

  • Сармоя, технологиялар ва бошқа ресурсларга бўлган еҳтиёж. Қанча сармоя, қандай муҳим технологиялар ёки бошқа ресурслар зарур? Улар сизда борми, сиз уларни ола биласизми?

  • Атроф-муҳитнинг ҳолати. Сиёсий, иқтисодий, географик, ҳуқуқий, меъёрий ижодкорлик вазиятлари сизнинг мақсадларингизга эришишга кўмаклашадими? Сизнинг корхонангиз атроф-муҳитга зарар йетказмайдими? Ушбу келтирилган масалалар тадбиркор, одатда, дуч келадиган муаммоларни акс еттиради. Уларга бериладиган жавоблар ҳар қандай

тадбиркорлик имкониятини ўзига жалб қилиш даражасини белгилайди.
Ғоялар ва имкониятлар, аниқланган ёки таклиф етилган пайтдан бошлаб, улар ҳаётга қодирлиги томонидан танланиши ва баҳоланиши лозим. Бу - осон масала эмас, лекин, айни вақтда, жуда муҳим. Айнан бу масаланинг йечилиши (ёки йечилмаслиги), муваффақият ва омадсизлик, бойиш ва сиз ега бўлган барча нарсани йўқотиш орасидаги фарқнинг сабаби бўлиши мумкин. Унинг йечилиши ҳали умуман муваффақиятга эришишга кафолат бермаса ҳам, илоҳий кучлар аралашувини ҳисобга олмасак, бу дунёда ким ҳам муваффақиятга кафолат бера олар еди, ҳар қалай бу - хавфни ва, бинобарин, омадсизликка учраш имконини камайтиришга ёрдам беради.
Тадбиркорлик имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш, моҳияти бўйича, таваккалчиликни ҳамда тақдирлаш ёки фойда миқдорини аниқлаш билан боғлиқ ва, шу билан, қуйидаги омилларни акс еттиради.
Саноат ва бозорнинг ҳолати. Тақдим етилган ғояни қабул қила оладиган бозор мавжудми? Товар ёки хизматни сотиб олишни хоҳлайдиган ва шунга қурби йетадиган одамлар - харидорлар борми? Сиз уларга, улар еҳтиёж сезадиган ёки улар хоҳлайдиган нарсани таъминлаб бера оласизми? Уларнинг сони қанча?
Бу ўринда жавоб топилиши керак бўлган асосий савол - бу таклиф етилган ғояни қабул қилишга қодир бўлган бозор борми, деган саволдир. Бу маънода бозор, мавжуд ва келгусида бўлиши мумкин бўлган, ўз еҳтиёжлари ва истакларига, сиз мўлжаллаётган товар ёки хизматни сотиб олиш қобилиятига ега бўлган ва ўз танлаш ҳуқуқларидан фойдаланиш ниятида ёки шунга мойил бўлган харидорлардан иборат. Шундай қилиб, сиз харидорга у хоҳлайдиган нарсани, лойиқ нархда, керакли жойда ва ўз вақтида таъминлаб бера оласизми ёки йўқми, шуни кўриб чиқиш зарур.
Бу ҳолда яна бир муҳим савол, бу бозор ҳажмини, саноатнинг тегишли соҳасини, ўсиш суръатларини аниқлашдир. Енг кўнгилдаги вазият - бу ҳажми анча катта ва тез ўсаётган бозор. Бундай бозорнинг кичик бир улушини егаллаш ҳам, катта ва ўсиб борадиган сотувлар ҳажмини таъминлаши мумкин.
Бундай маълумот йиғиш билан боғлиқ бўлган машқни бажариш мақсадида, «Агар... бўлса, унда нима бўлар еди?» деган саволни тез-тез қўядиган, таҳлилий фикрлаш услубига ега бўлган тадбиркорга мурожаат қилинса, яхши бўлар еди. Агарда у, маълумот йиғиш - жуда катта ҳажмда оғир ишни бажариш билан боғлиқ, деб ўйлашни афзал кўрса, унда у, бозорлар тўғрисида маълумотлар (ҳажми, кўрсаткичлари, рақобатчилар таркиби ва ҳ.к.) қанчалик осон топиладиган бўлса, кўп ҳолларда, шунчалик тадбиркорлик имкониятини амалдаги салоҳияти паст бўлишини яхши тушунади ва ўқувчиларга йетказади. Бошқача қилиб айтганда, агарда бозор тўғрисида маълумотлар осон олинадиган ва бу маълумотлар сезиларли салоҳият мавжудлигини яққол кўрсатадиган бўлса, демак, эҳтимол каттаки, кўпгина рақобатдош фирмалар бу бозорга ўзини ташлайди ва тадбиркорлик имкониятининг салоҳияти кескин пасаяди. Ахборот йиғиш учун бир нечта нашрлар манбаларидан (иккиламчи ахборот манбалари), жумладан, катта кутубхоналар, савдо палаталари, инвестицияларга кўмаклашиш марказлари, ҳукумат вазирликлари, университетлар, хорижий елчихоналар, Интернет, рўзномалар ва ҳ.к.дан фойдаланиш мумкин.
Юқоридагиларга қўшимча қилиб айтиш лозимки, кўпинча маълумотни бевосита манбанинг ўзидан, одамлардан, масалан, харидорлар ва таъминотчилар билан интервю ўтказиш орқали олишга тўғри келади (бу жараён бирламчи тадқиқот ўтказиш, деб номланади). Бу ҳолда сиз тадқиқотни режаси ва услубини ишлаб чиқишингизга тўғри келади.
Очилаётган имконият қайсидир бир «вақт оралиғида» долзарб бўлиб туради, деб айтишади. Бу дегани - у мавжуд бўлади, лекин доимо очиқ бўлавермайди. Бозорлар турли суръатлар билан ўсиб боради ва у ёки бу бозор маълум даражагача ўсиб барқарорлашиши билан, унда ишлаш шароити унчалик қулай бўлмай қолади. Яъни ўз вақтида бўлиши - муҳим омил. Муаммо, бу вақт оралиғининг давомийлигини аниқлаш ва сиз қулай имкониятни ярата оласизми ёки очилган имкониятни у ёпилгунча, амалга оширишга улгурасизми, шуни ҳал қилишдан иборатдир.
Тадбиркорликка кириб келаётган ҳар қандай одам учун, у мазкур аниқ корхона фаолиятини бошлаш истаги борми, деган савол муҳимдир. Шахсий манфаатдорлик - муваффақиятли тадбиркорликнинг аҳамиятли омилидир. Шундай қилиб, агар одамнинг шу тадбиркорликда қатнашишга самимий истаги бўлмаса, у ҳолда бу ишга умуман киришмагани маъқул.
Бўлажак тадбиркор қобилиятларга (жумладан, билим, кўникмалар ва тажрибага) егами, йўқ бўлса, ўз корхонаси еҳтиёжларини қондириш учун уларга ега бўла оладими, деган савол бу билан узвий боғлиқдир. Кўпгина
кичик тадбиркорлик егалари ва менежерлари шахсий кўникмалари туфайли тадбиркорликка келишган.
Юқорида келтирилган жиҳатларни омихталаштириб: тадбиркорлик талаблари ва корхона егасининг истак (хоҳиш)лари мос келадими, йўқми, деган муаммога келамиз. Бу нафақат муваффақиятга эришиш нуқтайи назаридан, балки ўзини бахтли сезиш нуқтайи назаридан ҳам муҳимдир. Ахир мақолда айтилишича «Ўзинг истаган нарсага эришсанг - бу муваффақият, ўзинг ега бўлган нарсани истасанг - бу бахтдир».
Тадбиркорнинг рақобатбардошлигини баҳолаш ҳозирги кунда бизнесни муваффаққиятли амалга ошишида катта аҳамиятга егадир. Чунки ҳар қандай тадбиркор шериклар ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларга мавжуд бозордаги рақобат ҳолатини билишга қизиқади.
Жумладан, барча турдаги бизнес-режаларда рақобатбардошлик юзасидан қуйидаги саволлар ёритилиши лозим:

  • сизнинг бизнесингиз ҳисобланган маҳсулотларнинг асосий қисми қайси ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилади?

  • сизнинг рақибларингизни бозорда тутган ўрни қандай?

  • сотиш ҳажми бўйича;

  • даромад бўйича;

  • технология даражаси бўйича;

  • товарлар янгиланиши бўйича;

  • сервис хизмати бўйича;

  • маҳсулот рекламаси бўйича.

Улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар рақобатбардошлигининг сирлари нимада:

  • асосий тавсифномада;

  • сифат даражасида;

  • дизайнда;

  • истеъмолчи еҳтиёжига мос келишида.

Тадбиркорларга рақобатбардошликни баҳолаш ўз тадбиркорлик фаолиятини кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш имконини беради. Ушбу таҳлил келажакда стратегиянгиз ва бизнесингизнинг муваффақиятли амалга ошишининг кафолати ҳам ҳисобланади.
Айниқса, катта сармоя жалб етилиши, юқори таваккалчилик, мураккаб бозорларда ва (ёки) кучли рақобат шароитида ишлаши билан ажралиб турадиган кўпгина корхоналар учун менежерлар жамоаси, одатда, корхонанинг еътиборга сазоворлигини белгилайдиган енг муҳим таркибий қисмларидандир. Менежерлар жамоаси аъзоларининг саноатни айнан шу ёки турдош соҳаларида, технологияларда, маркетингдаги тажриба ва кўникмалари, кўп ҳолларда корхонанинг муваффақияти ёки қулаб кэтишини белгилайди. Айнан шу сабабдан, венчур капиталистлари (ёки таваккалчилиги юқори бўлган корхоналарга пулларни инвестиция қиладиган одамлар) менежмент омилига жуда катта еътибор беришади ва, ўртача ғоя/товар/хизматни ишлаб чиқаётган яхши менежерлар жамоасини, ажойиб
ғоя/товар/хизматни ишлаб чиқаётган ёмон менежерлар жамоасидан афзал кўришларини айтишади.
Еътиборга лойиқ бўлиш учун тадбиркорлик имконияти айрим рақобат афзалликларига ега бўлиши керак. Бу масалан, ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг нисбатан пастроқлиги бўлиши мумкин. Ундан ташқари, жалб етиладиган катта маблағга еҳтиёж, патент ёки қонунчилик меъёрлари, контракт афзалликлари (масалан, маҳсулотни тарқатишга ексклюзив ҳуқуқлар ёки таъминотчиларнинг махсус таклифлари) шаклларида намоён бўла оладиган мазкур бозорга кириш тўсиқлари, ушбу инвестиция ечими
«натижа берадими, йўқми», деган саволга жавобнинг ҳал қилувчи омили бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, агар фирма бозордаги унинг бўшлиғига кирмоқчи бўлаётган енг астойдил даъвогарларни бу йўлдан расмий қайтара олмаса ёки у бозорга киришда юқори тўсиқларга дуч келаётган бўлса, тегишли тадбиркорлик ғоясининг еътиборга лойиқ бўлиш эҳтимоли оз.
Эркин сармоя, технологиялар ва касбий кўникмалар каби бошқа ресурсларга эришиш имкони, у ёки бу тадбиркорлик имкониятини амалга оширишга лойиқми ёки йўқми, лойиқ бўлса, қай даражада лойиқ еканлигини белгилайди. Умумий қоида шундайки, уни амалга ошириш талаблари қанчалик қийин бажариладиган бўлса, шунчалик бу таклиф еътиборга лойиқроқ бўлади, фақатгина бу ғоя/товар/хизмат учун бозор мавжуд бўлиши шарти билан, албатта. Масалан, патентланган технологияга асосланган истиқболли маҳсулот ҳали муваффақият кафолати бўлмаса ҳам, ҳар қалай ишончли рақобат афзалликларига ега бўлиши аниқ.
Ва ниҳоят, корхона фаолият юритадиган атроф-муҳит, ҳар қандай тадбиркорлик имкониятнинг еътиборли бўлишига яққол таъсир кўрсатади. Атроф-муҳит деганда, нафақат, унинг «яшил» таркибий қисми (яъни сифатининг ҳолати жуда муҳим бўлган ва келажакда бу муҳимлиги ошиб борадиган табиий атроф-муҳит), балки шунингдек, сиёсий, иқтисодий, географик, ҳуқуқий ва меъёрий мазмунда ҳам тушунилади. Масалан, сиёсий беқарорлик кўпгина мамлакатларда тадбиркорлик имкониятларига (айниқса, узоқ муддат давомида ўзини қоплайдиган йирик инвестицияларни талаб етадиган корхоналарни барпо этиш билан боғлиқ бўлган) нисбатан еътиборни пасайтиради. Худди шундай, инфлация ва алмаштириш курсининг беқарорлиги, ҳуқуқий базанинг заифлиги, ҳаттоки, самараси юқори бўлиши мумкин бўлган инвестициялар учун ҳам ҳеч бир яхши умид бермайди. Инфратузилма ва хизматларнинг (йўллар, електроенергия, сув таъминоти, ҳаттоки, мактаблар ва касалхоналар каби) мавжудлиги ёки йўқлиги ҳам тадбиркорлик имкониятларининг, шу ҳудудда амалга оширилишига номзод сифатида, еътиборли бўлишига таъсир етади.
Демак, яхши тадбиркорлик ғояси мавжудлиги - муваффақиятли корхона ташкил етилишига муҳим дастлабки асос.


    1. Download 0,54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish