Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси



Download 0,54 Mb.
bet8/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

Ўз келажагини қуриш: ўзига ишончли иш ва даромад яратиш барча тадбиркорларнинг мақсади бўлиб ҳисобланади; бу мақсадга эришишга бўлган ишонч уларнинг шахсий қобилиятларига асосланади. Бу - бизнесдан олинаётган даромаднинг миқдори мувофиқ мезонга йэтиши учун бир неча йил ўтиши мумкинлигини англатади.

  • Фойда олишга йўналганлик: пул ишлаб топишга бўлган қизиқиш инсоннинг ўз корхонасини бошқара олишга қодирлигини белгиловчи аниқ кўрсаткич ҳисобланади. Бу бизнеснинг биринчи даражали еканлигини англатади. Пуллар корхона доирасида ишлаши лозим, тадбиркорнинг бундаги вазифаси эса корхонада мавжуд пуллар янги пулларни ишлаб чиқариши учун улар қай тарзда қўлланиши лозимлиги ечимини топишдир.

  • Мақсадларга эришишга интилиш: бизнесда муваффақиятга эришиш аниқ мақсадларни қўя билиш қобилиятига, шунингдек, ушбу мақсадларга эришишда қатъийлик билан ишлашга боғлиқ. Ушбу мақсадларни қўя билиш қобилияти (инсон нимага ўрганиши лозимлиги борасида) ва ушбу мақсадларга эришиш йўналишида ишлаш тадбиркор учун пойдевор ҳисобланади.

  • Тиришқоқлик: кўпгина инсонларга ҳар қандай бизнес вақт-вақти билан қийинчиликлар ва кўнгил қолишларни олиб келади. Ишни қатъий давом еттириш ва муаммони унинг ечими топилгунга қадар, уни йенгиш қатъият - муваффақиятга эришишнинг асосий омиллари ҳисобланади.

  • Омадсизликларни бартараф қила олиш: ҳар бир бизнес, албатта, ўзида кўнгил қолиши ва омадсизликларнинг сувости тошларига, лекин шу билан бирга, муваффақият чўққиларига ега. Омадсизликларни бартараф қила билиш унинг манбайини аниқлашни, тегишли хулосалар чиқаришни ва унда янги имкониятлар куртакларини топишга ҳаракат қилишни назарда тутади. Агар бундай хусусият инсонда йўқ бўлса, дастлабки омадсизликларнинг ўзиёқ инсоннинг ўзини ўзи банд қилиш ҳаракатларига чек қўяди.

  • Қайтма алоқадан фойдаланишни билиш: ишлар қандай кетаётганлиги, режалар қандай амалга ошаётганлиги ҳақида билиш, қайтма алоқа белгиларини таҳлил қила билиш, шунингдек, бошқалар билан маслаҳатлашиш яна бир асосий сифат бўлиб ҳисобланади.

  • Ташаббускорлик: тадқиқотлар шуни кўрсатадики, муваффақиятли бизнесменлар ташаббускорликни намоён қилиб, уни ўз қўлига олиш имкониятини қидиришган ҳолда ўзларини шундай ҳолатга қўйишадики, муваффақият учун ҳам, мағлубият учун ҳам масъул бўлишади.

  • Ешитиш истаги: муваффақиятли ривожланувчи бизнесменлар гуруҳига бошқаларга қулоқ солмайдиган ва ташқи ресурслардан фойдаланмайдиган, ўз ичига кириб кетган индивидиумлар гуруҳи кирмайди. Ўз кучига ортиқча ишониш, зарур бўлганда, банк хизматлари, бухгалтерлар ва бизнес маслаҳатчилар каби малакали мутахассислардан ёрдам сўраш қобилиятини инкор етмайди.

  • Шахсий мезонларни ўрнатиш: фаолият юритиш мезонларини ўрнатиш ва уларга эришиш бўйича кейинги иш олиб бориш - гуллаб-яшновчи корхонанинг яна бир кўрсаткичи ҳисобланади. Бу мезонлар даромад, сифат, сотув ҳажми ёки айланма маблағ даражасини аниқлаб бериши мумкин. Кўпгина корхоналар уларнинг ишлари йилдан йилга яхшироқ боришига интилишади, улар жорий йил учун ўрнатилган мезонларга нисбатан юқорироқ мезонларни ўрнатиб, уларга эришадилар.

  • Ноаниқлик шароитида ишлай билиш: тадбиркорлик ёлланма меҳнатга нисбатан кўпроқ ноаниқлик билан боғлиқ. Бу ноаниқлик сотув ҳажми ва айланма маблағга тегишли бўлиши, шу билан бирга, материалларни таъминлаш, нарх, банкнинг қўллаб-қувватлаши каби бошқа соҳаларни ҳам қамраши мумкин. Бундай ноаниқлик шароитида руҳий чарчашсиз ишлаш қобилияти жуда муҳим омил саналади.

  • Ишга бутунлай берилиб ишлаш: корхонани яратиш ва уни бошқариш фаолиятига бутунлай берилиб кэтиш, шунингдек, ҳаёт тарзи ўзгаришини талаб қилади. Бизнес тадбиркор ҳаётида биринчи устуворлик бўлиши лозим.

  • Характернинг кучли томонларига таяниш: муваффақиятга эришувчи бизнесменлар уларда мавжуд бўлган кучли томонларга таянган ҳолда иш олиб боришади, бу томонлар қўл ишини сифатли бажара олиш кўникмалари, инсонлар орасидаги яхши муносабатларни ўрната олиш кўникмалари, сотишни билиш, яхши ташкил қилиш қобилияти, ҳужжатлар ва бошқа ёзма материалларни чиройли расмийлаштира олиш, аниқ бир маҳсулот ёки хизматни билиш, савдо тизимидаги инсонларни билиш, шунингдек, алоқаларни ўрната олиш ва уларни қўллай билиш қобилияти бўлиши мумкин.


  • Download 0,54 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish