Ўз-ўзини банд қилиш
Бозор иқтисодиёти шароитида ўз-ўзини банд қилишнинг афзалликлари ва ундан келиб чиқадиган чекловлар:
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш — бу энг аввало ўз-ўзини банд қилишдир.Бу масала айниқса бозор шароитида жуда долзарбдир. Ўз- ўзини банд қилиш тамойиллари асосида карйерасини қуришни
мўлжаллаганлар, одатда, қуйидаги беш сабабдан келиб чиқишади: шахсий қониқиш, мустақилликка интилиш, фойда олиш, бандлик кафолати ва шахсий мавқе.
Шахсий қониқиш. Айрим одамлар учун ўзига ишлаш билан боғлиқ асосий катта тақдирланиш — бу шахсий қониқиш. Шахсий қониқиш ўз ҳаёти билан ўзи хоҳлаган нарсани ижод қилиш имконияти борлигида ифодаланади. Ўз- ўзини банд қилиш сизга ҳар бир иш кунини ўзингизга роҳат бағишлайдиган ишни бажаришга сарфлашингизга имкон беради. Масалан, расм олишни яхши кўрсангиз, сиз ўзингизни хусусий студиянгизни ташкил этишингиз мумкин. Ҳар сафар мижоз ўз фотопортретидан қониққанини билдирганда, сиз ҳам шахсий қониқиш ҳис қиласиз.
Сиз ўзингиз яшайдиган жамоага ёрдам берганингиздан ҳам қониқиш олишингиз мумкин. Ўз-ўзини банд қиладиган одамлар маҳалла аҳолисига товарлар йетказиб беради, хизматлар кўрсатади ҳамда уларга иш ўринларини тақдим етади. Улар, шунингдек, бошқа маҳаллий корхоналарнинг товарлари ва хизматларини сотиб олишади, маҳаллий банклардан қарзга пул олишади, солиқларни тўлашади.
Мустақиллик. Ўз-ўзини банд қилишнинг яна бир афзаллиги мустақилликдир. Мустақиллик - бу бошқалар томонидан назоратнинг йўқлиги. Сиз ўз билимингиз, кўникмангиз ва қобилиятингизни ўзингиз хоҳлаган тарзда қўллашингиз мумкин. Бошқа ишлайдиганларга нисбатан, ўз- ўзини банд қилган одамлар кўпроқ эркинликка ега. Улар ўзлари зарур ваколатларга ега ва олдиндан бошқа бировларнинг розилигини олмасдан қарор қабул қилишлари мумкин.
Фойда. Одамлар янги корхона ташкил етаётганда, олишни мўлжаллайдиган асосий тақдирланишлардан бири бу фойдадир. Фойда - бу барча харажатларни тўлагандан кейин қоладиган даромад. Фойда корхонанинг егасига қолади. Ўз-ўзингизни банд қилиб, сиз ўз даромадингизни бошқара олардингиз. Жуда кўп ҳолларда корхонага кўпроқ вақт ва кўпроқ ҳаракат бағишлаш каттароқ даромадга айланади. Сиз бошқа бировларга ишлаганингизда бундай ҳолат камдан кам учрайди.
Бандлик кафолати. Кўпгина корхоналар бандлик кафолатига ега бўлишни истаган одамлар томонидан ташкил етилади, чунки ёлланган меҳнатда бунга эришиб бўлмайди. Бандликнинг кафолати, иш борлиги ва даромад тўланиши нуқтайи назаридан, бошқаларга боғлиқ бўлмаслигингизга имконият беради. Ўз-ўзини банд қилган одамлар ишдан бўшатилиши, корхонадан ҳайдалиши ёки маълум ёшга йетганда мажбурий тарзда ишдан кэтиши мумкин эмас.
Мавқе. Мавқе - бу алоҳида шахснинг ижтимоий даражасини ёки унинг жамиятдаги ўрнини ифодалаш учун қўлланадиган атама. Ўз-ўзини банд қилган одамлар истеъмолчилар билан ўрнатган алоқалари ва уларнинг фаолияти оммавий ахборот воситаларида ёритилиши туфайли диққатни жалб етиб, еътирофга сазовор бўлишади. Бунинг натижаси сифатида, улар кўпгина бошқа ишлаётганлардан юқорироқ мавқега ега бўлиб, бундан роҳатланишлари мумкин. Ижтимоий мавқе билан егалик ғурури узвий
боғлиқ; кўпгина одамлар биноларда, автомобилларда, идора буюмлари ва рекламада ўз исмларини кўриб ғурурланишади.
Мослашувчанлик. Ўз имкониятларига боғлиқ ҳолда ўзини ўзи банд қилган кишилар исталган хилдаги ва катталикдаги корхонани очиши мумкин. Ўзини ўзи банд қилиш ходим ва издош эмас, балки инсонга иш берувчи ва йетакчи бўлиш имкониятини ҳам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |