Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ 
Алиева Зилола 
Самарқанд вилояти Нарпай тумани 
32-мактаб ўқитувчиси 
Оила-жамиятнинг таянчи. Фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат 
туйғулари оилада, яшаб турган маҳаллада шаклланади. Мамлакатнинг эртанги куни, 
тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган болаларимизга 
боғлиқ. Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йўлга қўйилар экан, ўша оила, 
ўша маҳалла гуллаб-яшнайди. Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак?, деган 
савол кўпчиликни ўйлантиради. Кўпчилик олимлар унга турлича жавоб бериб 
келганлар. Хусусан, Ибн Сино бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалрок, она 
қорнидан бошлабоқ шуғулланиш лозим, деб жавоб берган. 
Оила, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган 
бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан 
158
Sh.Mirziyoyev. “Jamiyat hayotining tanasi iqtisodiyot bo’lsa, uning joni va ruhi ma’naviyatdir”. 19.01.2021. 
https://prezident.uz  


189 
халқимизга хос. Мана шу мақолнинг ўзи хам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз 
учун нечоғлиқ муҳим эканини билдиради. Маҳалла аҳли, айниқса кексалар кўчада 
нобоп иш қилаётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ўтиб кетмаган, шу заҳотиёқ 
танбеҳ бериб тўғри йўлга чақирган. Зеро, ҳар томонлама чиройли, одобли, гўзал 
хулқли бўлиш, нафсни поклашга буюрувчи муқаддас динимиз оилага катта аҳамият 
беради. Оиладаги муҳит ота-она ўз маъсулиятларини ҳис қилиши билан барқарор 
бўлади. Болаларнинг одобли бўлиб улғайиши учун ота-она билан бир қаторда маҳалла-
куй хам катта ибрат мактабидир. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтмаган 
халқимиз. Фарзанд тарбиялаётган ота-она хар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, 
бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши 
керак. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун 
унинг атрофдагилари ўз одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир 
қиладилар. Оиладаги қўпол муносабатлар, кўп ёлгон гапириш, ёқимсиз хатти-ҳаракат 
бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради. 
Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи муҳим урин тутади. Бола ота-она 
томонидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта булса, бу унинг табиатига 
салбий таъсир қилади. Бу эса ўз навбатида оиладаги носоғлом мухитда 
тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Улар эса жамият 
маънавиятига хам салбий таъсир кўрсатади. Оилада ота-оналар “оммавий маданият” 
таъсирига берилиб кетиши окибатида фарзандларнинг тарбиясига хам салбий таъсир 
кўрсатмоқда. 
Таълим-тарбия, одоб-ахлок болаликдан берилгани маъкул. Расулуллох (а.с.): 
“Биронтангиз уз фарзандларингизни тартиб-интизомга ургатса, бу хар куни садака 
бергандан яхширокдир”, дея мархамат килганлар. 
Болаларни интизомга ургатиш оила мустахкамлигига асос булади. Ислом шу 
маънода ота-оналарни уз фарзандларига соглом тарбия беришга рагбатлантиради. 
Хадиси шарифда “Фарзандларингизни хурмат килинг ва уларни яхши хулк билан 
хулклантиринг” деб таъкидланган. 
Фарзанд тарбияси жараёнида бола хукукларининг камситилмаслиги талаб этилади. 
Оилавий тарбия ижтимоий тарбияга нисбатан болаларнинг рухий оламига, хиссиёти ва 
туйгуларига чукур таъсир курсатади. 
Таникли педагог А.С.Макаренко беш ёшгача булган тарбия боланинг шахсияти 
шаклланишида ута мухим ахамиятга эга эканини кайд этиб утган. Бу хакда у шундай 
деб ёзган: “…тарбиянинг бош асоси беш ёшда нихоясига етади, демак, сиз беш ёшгача 
нима килган булсангиз, бу тарбиявий жараённинг 90 фоизини ташкил этади, кейинги 
тарбия эса кайта тарбиялаш негизида давом этади”. Мана шу жараёнда бола тарбиясига 
ута эътиборли булиш лозим. 
Ёшларнинг калби ва онгида соглом хаёт тарзи, миллий ва умуминсоний 
кадриятларга хурмат-эхтиром туйгусини шакллантиришда, хар жихатдан баркамол 
этиб тарбиялашда буюк мутафаккир аждодларимиз мероси катта ахамият касб этади. 
Зеро, хаётнинг асл мазмун-мохиятини англаб етишга уз умри ва салохиятини 
багишлаган алломаларимизнинг асарларида соглом авлод тарбияси билан боглик 
масалаларга алохида урин берилган. 
Шарк алломалари уз асарларида фарзандларга тарбия ва таълим бериш, уни 
маърифату 
маданиятга 
етаклаш 
муаммоларига 
эътибор 
берганлар. 
Буюк мутафаккирлар фарзанд тарбияси, гузал ахлокнинг инсон камолотига сабаб 
булувчи юксак фазилат эканини таъкидлаганлар. Жумладан, Имом Бухорийнинг “ал-
Адаб ал-муфрад хадислар туплами, Абу Лайс Самаркандийнинг “Танбехул гофилийн” 


190 
асарларида фарзандларга юксак инсоний фазилатларни камол топтириш тараннум 
этилган. Юртимиз уламолари уз асарларида фарзандининг чиройли одобидан умид 
килган ота-она, уни мунтазам равишда хусни хулк асоси булган муомала одобининг 
куйидаги кирралари билан таништириб бориши мухим эканини алохида 
таъкидлаганлар: 
– фарзандингиз одамлар билан муомалада ширинсуз, мулойим, босик ва камтар 
булишига эътибор каратинг; 
– одамлар хурсандчилигини бахам куриш, гам-андухидан кайгуриш, мол-мулкига 
хиёнат килмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан кайтариш хусни хулк эгаларига хос 
фазилатлардандир. Шунинг учун фарзандингизга ана шу хислатларни болаликдан 
сингдириш пайида булинг; 
– фарзандингизга узгалар билан муомала чогида бошкаларни гийбат килиш, 
узгаларни менсимаслик, обруси, бойлиги ёки мансабига караб муносабат курсатиш хам 
одобсизлик эканини уктириб боринг; 
– ёши улуг кишилар, устозлар билан муомалада уларнинг кузига тик бокмай
гапларини жим тинглаш, саволларигагина жавоб кайтариш, буйрукларини 
сидкидилдан бажариш хам болалар калбига жо килишга эътибор беринг. 
Ота-боболармиз азалдан угил кизларнинг гузал хулкли, одобли булишига катта 
ахамият берганлар. Бинобарин, ислом динида хам ахлок имон каторига куйилади. 
Болалик чогида фарзанднинг калби ута юмшок ва таъсирга берилувчан булади. 
Шу боис диний таълимотларда болаларни мехр билан эркалаш, фарзанднинг болалик 
даврини хурсанд утказишга алохида эътибор каратилади. Айникса, киз боланинг 
кунгли нозик булишини хисобга олиб, уларга алохида мехр курсатишга чакирилади. 
Диний таълимотларда ота-она уз фарзандларига таълим-тарбия бериши хам долзарб 
вазифалардан деб каралади. Бу хакда Мухаммад (алайхиссалом): “Фарзандларингизга 
таълим беринг, чунки улар сизники булмаган вакт учун тугилганлар”, деб хар бир ота-
онани боланинг уз замонаси илм-фани, таълимига бефарк карамасликка чакирганлар. 
Тарбияда энг мухим восита бу мехр ва ширинсузлик билан тарбиялашдир. Бу 
икки восита бир булиб, болани шакллантиради. Шу жумладан, таълимни хам газаб ва 
жазолаш билан амалга оширмаган маъкул. Зеро, зурлаб берилган таълим бола 
хотирасидан тезда учиб кетади. Окибатда унинг шу сохага нисбатан кизикиши суниши 
мумкин. Бундан куринадики, таълимнинг аввали хам яхши тарбиядан бошланади. 
Ислом таълимотида ёш авлоднинг жисмонан соглом ва бакувват булиб улгайишига 
жиддий ахамият берилган. Бу хакда Пайгамбаримиз (с.а.в.): “Фарзандларингизга сузиш 
ва камон отишни, кизларга ип йигиришни ургатинглар”, деганлар. 
Бугунги кунда фарзанд тарбиясида ижтимоий муаммолардан; уяли телефонлардаги 
тажовузликлар хамда Ижтимоий тармоклар тури табора авж олмокда. Ушбу замонавий 
коммуникация воситалари мухим алока воситалари булиши билан бирга баъзи 
маънавияти тулик шаклланмаган суст ёшларга салбий таъсир курсатмокда. Ижтимоий 
тармок таъсирига тушиб колган ёшларга ота-оналар, укув муассасалари билан 
биргаликда ёндошиб алока воситаларининг асл мохиятини тушунтириб беришлари 
лозим. Тарбиядан ташкаридан буладиган салбий таъсир бу, энг катта хатардир. Чунки 
фарзандга оилада бу борадаги эркинликка йул куйилмагач, у уз кизикиш ва 
рагбатларини кондирадиган сабабларни ташкаридан излай бошлайди. Демак, ота-она 
фарзандининг ташки хаётига хам катта эътибор каратиши талаб этилади. Яъни, улар 
фарзанди мактаб ёки коллеждан кейин каерга бориши, нима билан шугулланишини 
назорат килиш лозим. 


191 
Фарзандга билим олиш учун шароит яратиш хам ота-онанинг вазифасидир. 
Пайгамбаримиз (с.а.в.): “Илм олиш хар бир мусулмон ва муслима учун фарздир”, деб 
мархамат килганларида, угил ва киз фарзандларимизга илм олиш учун баробар 
шароитни 
таъминлаш 
кераклигини 
назарда 
тутганлар. 
Ёш авлод етук ва комил шахс булиб вояга етиши учун яна бир мухим омил хаёт 
тарзига айланиши зарур. У хам булса “китобхонлик”. Бунинг учун юртимизда барча 
шароитлар яратилинган. Оммавий, илмий кутубхоналар, “Айбук” тарзидаги китоб-
кафе 
дуконлари 
ва 
бошкалар 
сузимизнинг 
яккол 
мисолидир. 
Ота-она фарзандига вактни унумли утказишни ургатишида восита сифатида 
фойдаланиши 
мумкин 
булган 
усуллардан 
яна 
бири-замонавий 
ахборот 
технологияларидан окилона фойдаланишдир. Ота-она болада эстетик тарбия, гузал 
манзаралардан завк олиш хиссини шакллантириш учун уни узи билан бирга табиатдаги 
манзарали жойларга, музейларга олиб бориши ва шу билан бирга унинг калбида 
гузаллик латофатини сингдириши мухим. 
Хулоса килиб айтиш мумкинки, мустахкам маънавий иммунитетли, узининг 
фикрларини равон айта оладиган, юкори марраларга эришувчан авлодни тарбиялаш 
учун ота-она, оила мухити жуда катта ахамият касб этади. Хеч кимга сир эмас, 
инсоннинг калби ва онгини эгаллаш, айникса, ёшларнинг маънавий дунёсини 
захарлашга каратилган турли хавф-хатарлар хам кучайиб бораётган бугунги кунда 
узининг кимлигини, кандай бебахо мерос ворислари эканини теран англаб, она юртга 
мухаббат ва садокат хисси билан яшайдиган, имон-эътикоди мустахкам ёш авлодгина 
мукаддас заминимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-казолардан саклашга, 
Ватанимизни хар томонлама равнак топтиришга кодир булади. 
Фарзандларимизга шундай тарбия берайлики, улар уз ота-боболарига, уз тарихи, 
Ватани, она тилига, миллати, динига ва анъналарига содик булиб камол топишсин. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish