Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
 
 
 
 


184 
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ВА БУҲОУДДИН НАҚШБАНД МАЪНАВИЙ 
МЕРОСИНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ 
С.М.Рахмонов
 Самарқанд давлат чет тиллар 
 институти доценти 
Маънавиятни юксалтириш учун инсонни руҳияти, қалби, ички дунёси, иродаси, 
иймон-эътиқоди, виждонини тарбиялаш зарур. Бу масалалар тасаввуф таълимоти, 
хусусан нақшбандияда махсус ўрганилган ва эътибор берилган. Нақшбандия йўлини 
мазмун-моҳиятини очиб берувчи асосий тушунчаларни билиш, англаш, моҳиятига 
етиш ва улардан амалиётда фойдаланиш учун уларнинг генезиси, яъни келиб 
чиқишини таҳлил этиш ва яхлит, тизимли ўрганишни тақоззо этади. 
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидаги ҳикоялари, ҳикматли сўзлари ҳам 
бугунги кунда замонавий ёшларнинг таълим тарбиясини шакллантиришда муҳим 
аҳамиятга касб этади. Чунки, Жалолиддин Румий таълимотининг вазифаси инсонни 
ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш бўлиб, асосий эътибор инсон ички оламини бойитишга 
қаратилган. 
Инсон камолотининг асосий мезонларидан бири уни ўзлигини англашидир. 
“Ўзлигингни англа!” шиори қадимги антик даврлардан то ҳозирги кунгача 
файласуфлар учун ўзак масала бўлиб келмоқда. Ислом динида ҳам “Ким ўзлигини 
таниса, Роббини танийди” деган ҳадис мавжуд. Тасаввуф таълимоти “Худшуноси, 
худошуноси аст”, яъни “Ўзликни таниш, англаш, Худони танишдир” деган тамойилга 
асосланади.
Жалолиддин Румий ҳам “Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил”, деб инсонни 
ўзлигини англашга чақирган. Ўз-ўзини англаш жараёнининг аввалида инсон ўзини 
ҳайвон эмас, ўсимлик эмас, тош-кесак, жонсиз маъдан эмас, балки Ҳазрати инсон 
эканлигини англаши лозим. Фалесдан “Энг гўзал нарса нима?”, деб сўраганларида, у 
“Одам, чунки у Тангрининг маҳсули”, деб жавоб берган. Демак, инсон бутун 
мавжудотлар ичида энг гўзали экан, чунки Тангри уни ўзига монанд қилиб, 
мукаммаллик даражасида яратган.
Жалолиддин Румийни байтларида “Ўзингни кичик санашни бас қил. Сен юрадиган 
бир оламсан” деб инсон қадрланган. Ўз-ўзини нотўғри англаш инсонни, бир томондан, 
ўзига ортиқча баҳо бериш ва кибру ҳавога берилишига олиб келса, иккинчи томондан, 
ўзига паст баҳолаш-ўзидаги иқтидор, истеъдодни очолмай, фаоллиги етарли 
бўлмасликка олиб келиб инсонни инқироз ҳолатига туширади. Бу икки ҳолат ҳам 
инсон камолотига салбий таъсир этади.
Инсонда ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини назорат этиш, ўз-ўзидан ҳисоб олиш мунтазам 
давом этадиган жараён бўлганида инсон меъёрда яшайди. Чунки “одами нусхаи 
жомиъа турур, ондоғким, малакий сифатлари бор турур ва сабъий ва баҳимий 
сифатлардан ҳам холий эрмастур.”
151
Хожа Аҳрор Валийнинг ушбу иборалари билан 
инсонда ҳам малакий, фаришталарга хос сифатлар мавжуд эканлигини, шу билан бирга 
йиртқич ва бошқа тўрт оёқли ҳайвонлар каби нафс иллатлари ҳам борлигини 
таъкидлаб, инсонни “нусхаи жамиъ”, яъни борлиқдаги бор нарсаларни ўзида жамъ 
этганини таъкидлаган. Ўзликни англаган кишида меҳр, муҳаббат, мурувват, саховат 
кучли бўлади.
Ўзини англаган инсон ҳақиқий бахтиёрдир. Чунки, у ҳирсу ҳавас, нафсу ҳаво, зулму 
151
Фахриддин Али Сафий. Рашаҳот: (Оби Ҳаёт томчилари). – Табдил ва сўнгсўз муаллифи М.Ҳасаний. – Т.: Абу 
Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2003. 344-бет. 


185 
ситамдан покдир. Ўзини англаган инсон севимлидир. Чунки, у барчани севади, меҳр-
муҳаббат билан назар қилади, бу эса унга нисбатан бошқаларда ҳам шундай пок, гўзал 
туйғуни уйғотади.
Жалолидин Румий ва Баҳоуддин Нақшбанд таълимотига назар ташлаб улар 
ўртасидаги умумий чизги жиҳатларни кўриш қийин эмас. Жалолиддин Румий Оллоҳ 
берган жисмоний ва руҳий қувватларни меҳнат қилишга, эзгу ишга сафарбар қилишга 
чақиради. Инсон холис меҳнат қилганида фано ҳолатига етиши уқтирилади. 
Маснавийда шундай ёзилган:
Даст ҳамчун бел ишоратҳои уст,
Охир андеша иборатҳои ўст
152
.
Мазмуни
:
Қўл куракдек бир ишорат Роббидан
Бўйлаким, жумла иборат Роббидан.
Румий бу мисралари орқали инсонга берилган қўл меҳнат ускунаси бўлмиш 
белкуракдек бўлиб, у Оллоҳнинг ишоратларидир, дейди. Жалолиддин Румий 
“Маънавий Маснавий”нинг тўртинчи қисмида таваккул ва ваҳдат ҳақида гапириб, 
аввал меҳнат қилиш ва унинг натижаларини Оллоҳга топшириб таваккул қилиш 
кераклигини уқтиради. Нақшбандия тариқатида ҳам “Даст ба кору дил ба ёр” талаби 
меҳнат қилиб, қалбда Оллоҳни асраш, ҳалол меҳнат билан кун кечириш ва ўзгалар 
учун ўзни нисор этиш қоида қилиб олингандир. 
Баҳоуддин Нақшбанд таълимотида ҳам “Сафар дар ватан” талабида бошқа жойларга 
боришнинг ҳожати йўқ, ҳар бир киши ўз жисмоний ва руҳоний дунёсида сафар қилиши 
ва ўзидаги ёмон, ҳамма сифатларни йўқотиб, илоҳий сифатлар билан сифатланиши 
керак, дейилади. Сўфийлар орасида Румийнинг “Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил” 
деган мисраси беҳудага шиор бўлмаган. Чунки, мақсад жисм билан эмас, руҳ билан 
борлиқнинг аслини кўрмоқ ва ўзни бу бепоён вужудиятнинг бир зарраси сифатида 
олам моҳиятига ғарқ қилмоқ, аслни англамоқдан иборатдир. Бу шиордан руҳланган 
Баҳоуддин Нақшбанд ўзни англаш учун бошқа жойга сафар қилиш шарт эмас, ўзни 
билиш, англаш, бошқаришни ўрганиш, ўздаги барча илоҳий неъмат бўлган 
қувватларни унинг ризолиги учун сарфлаш лозимлигини уқтиради. 
Юқоридаги фикрларни умумлаштириб, хулоса қилиб қуйидагиларни айтиш мумкин: 
Нақшбандия таълимотидаги “хилват дар анжуман”даги суҳбат инсонни фақр, 
шикасталик, ниёзмандлик ҳолатига етказиши ғояси Жалолиддин Румий байтларидан 
илҳомланган ҳолда яратилган. 
Хожа Аҳрор Валий Жалолиддин Румий таълимоти билан таниш бўлган ва унинг 
“Маънавий маснавий” асаридан рисола ва рашҳаларига асос ва далил сифатида 
келтирган. 
Нақшбандияни бошқа тариқатлардан ажратиб турувчи, хилватни анжуманда 
бўлишига имкон берувчи робита-устоз билан боғланишда ҳам Хожа Аҳрорнинг пирни 
таниш, уни зоҳири ва ботинидаги нурини кўриш ва комили мукаммал инсоннигина 
қалбга жойлаш зарур деган ғояси Румий фикрлари билан уйғундир. 
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг қуйидаги сўзлари ҳозирги кунда ҳам, худди ўша 
даврдагидек, ўз моҳиятини йўқотмаган: “Сиз қандай қилиб динни бир қиласиз? Бу 
фақат қиёматда рўй беради. Бу дунёда диннинг бир бўлиши мумкин эмас. Чунки, бу 
ерда кишиларнинг турли-туман истаги ва тилаги бордир. Дин дунёда бирлаша 
152
Жалолиддин Румий. Маънавий Маснавий. Куллийт. Ж.Камлол таржимас. Таржимон А.Махкам; Масъул 
мухаррир Т.Маҳмудовлар/-Тошкеит: Шарқ, 1999. 220-бет


186 
олмайди, фақат қиёматда бир бўлади ва бир қулоқ, бир тил ҳолига келади”
153

Жалолиддин Румий бу билан инсонларни тоат-ибодатда ва яхшиликлар қилишда бир-
биридан ўзишга ундайди.
Шунингдек, Баҳоуддин Нақшбанд ҳам динлараро бағрикенглик масаласига алоҳида 
эътибор берганлиги тадқиқотларда қуйидаги байт мисолида келтирган: 
Ошиқ, ту яқин дон, ки мусулмон набувад, 
Дар мазҳаби ишқ куфру имон набувад. 
Дар ишқ тану ақлу дилу жон набувад, 
В-он кас, ки чунин набошад ў он набувад. 
Таржимаси: 
Сен аниқ билгинки ошиқ мусулмон бўлмас, 
Ишқ мазҳабида куфру имон бўлмас. 
Ишқда тан, ақл, дил ва жон бўлмас, 
Ва ҳар кимки бу даражада эрмас у ошиқ эмас
154

Баҳоуддин Нақшбанд мазкур байт орқали диний бағрикенгликга ўзининг 
муносабатини билдириб, инсон ўзининг тили, дини, урф-одати, миллати, эътиқоди 
билан фахрланиши эзгу амаллардан эканлигини лекин, ўзга дин вакиллари эътиқодини 
ҳурмат қилмаслик, камситиш ёки паст назар билан қараш инсон учун Ҳақ йўлини 
тўсувчи амаллар эканлигини эътироф этади. Миллатпарстлик, ақидапарстлик, кибру 
ҳаво инсоният ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни келтириб чиқарувчи 
ғоялар бўлиб, инсонлар орасидаги дўстлик, аҳллик ва биродарликга путур етказади. 
Шунинг учун ҳам ҳар миллат ва элат бир-бири билан ҳамжиҳатлиги ҳамда 
миллатлараро ва динларао бағрикенглик Баҳоуддин Нақшбанднинг тасаввуфий 
таълимоти ва нақшбандия тариқатида талқин этилади. 
Жалолиддин Румий ва Баҳоуддин Нақшбанд таълимотлари давомчилари саналган 
мутафаккирларнинг бой маънавий меросини пухта ўрганиш ҳамда уларнинг 
тасаввуфий-ирфоний қарашларини ёш авлодга сингдириш миллий ва диний 
қадриятларнинг асл моҳиятини сақлаб қолишга баркамол инсон сифатида юрт корига 
ярайдиган ва юртим деб ёниб яшайдиган ватанпарвар ёшлар жамосининг 
шаклланишига замин яратади. 
Марказий 
Осиё 
мутафаккирларининг 
инсонпарварлик, 
ватанпарварлик, 
халқпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳаётдўстлик, ҳурфикрлилик, диний бағрикенглик ва 
миллатлараро тотувлик ғояларига асосланган фалсафий-ирфоний қарашлари, айниқса, 
ҳозирги ривожланган давр муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим рол ўйнайди. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish