Катта унумдорликка эга буғлатиш ускунасида учтагача ёндиргич ўрнатилади. Ботирилган ёндиргичли буғлатиш ускуналарининг тузилиши оддий, уларда иссиқлик алмашиниш жадал боради. Лекин улар қўйидаги камчиликларга ҳам эга: ускунада газ аралашмаси портлашининг олдини олиш учун ёниш жараёнини қаттиқ назорат қилиб туриш лозим; ускунанинг ўлчамлари нисбатан катта; буғ – газ аралашмасини ажратиш учун жуда катта ўлчамли конденсаторлардан фойдаланиш лозим бўлади.
Кўп корпусли буғлатиш қурилмалари
Буғлатиш жараёнини кўп корпусли қурилмаларда амалга ошириш билан иситувчи буғнинг сарфини камайтириш мумкин. Чунки бунда 1 – корпус тоза иситувчи буғ билан, қолган корпуслар эса ўзидан олдинги корпусдан чиққан иккиламчи буғ билан иситилади.
Иситувчи буғнинг сарфи корпуслар сонига қараб тахминан қўйидагича ўзгаради:
корпуслар сони …..1.. 2 3 4 5 6
иситувчи буғнинг сарфи, кг/кг
буғланган сув …..1,1 0,57 0,4 0,3 0,27
Кўриниб турибдики корпуслар сони ортиб бориши билан иситувчи буғни тежаш даражаси камайиб боради. Шунинг учун саноатда кўпи билан
1.4-расм. Кўп корпусли тўғри (а) ва қарама – қарши (б ) оқимли вакуум буғлатиш қурилмаси: 4 – барометрик конденсатор; 1 –3 корпуслар; 5 –7 – насослар.
3,4 корпусли буғлатиш қурилмалари эритма билан иситувчи буғнинг бир – бирига нисбатан ҳаракатига қараб қўйидаги турларга бўлинади: тўғри оқимли; қарама - қарши оқимли эритма корпусларга параллел кирадиган. Тўғри ва қарама – қарши оқимли қурилманинг схемаси 1.4 – расмда кўрсатилган.
Қайнаш температурасигача қиздирилган эритма бирламчи буғ билан иситиладиган биринчи корпусга киради. Бу корпусдан чиққан иккиламчи буғ иккинчи корпусни иситиш учун юборилади. Иккинчи корпусда босим биринчи корпусдагига қараганда кичикроқ бўлганлиги учун эритма нисбатан кичик температурага қайнайди. Бундан ташқари иккинчи корпусда босим кичикроқ бўлганлиги учун эритманинг ўзи биринчи корпусдан унга оқиб келади ва шу корпусдаги қайнаш температурасигача совийди. Худди шундай, эритма иккинчи корпусдан учинчи корпусга оқиб ўтади. Охирги корпусдан чиққан иккиламчи буғ конденсаторга боради ва у ерда буғнинг суюқланиши ҳисобига керакли вакуум ҳосил қилинади. Ҳаво ва суюқланмайдиган газлар конденсатордан вакуум–насос ёрдамида сўриб олинади. Буғлатишнинг амалга оширилиши учун ҳар бир корпусда маълум бир қийматга тенг фойдали температуралар фарқи (иситувчи буғ ва эритманинг қайнаш температуралари орасидаги фарқ) ва ҳар бир корпусда иккиламчи буғнинг босими ўзидан кейинги корпусдагидан каттароқ бўлиши керак. Бу босимлар фарқи биринчи корпусда ортиқча босим ёки охирги корпусда вакуум ҳосил қилиш билан, ёки бир вақтда иккаласи билан ҳам ҳосил қилинади.
Қарама–қарши оқимли буғлатиш курилмасида бирламчи буғ биринчи корпусга, эритма эса охирги корпусга киритилади. Эритма бир корпусдан иккинчисига насослар ёрдамида узатилади. Бу нарса ишлатиш харажатларнинг ортишига олиб келади ва қарама – қарши оқимли буғлатиш қурилмаларининг асосий камчилиги ҳисобланади. Бундай қурилмаларнинг тўғри оқимли қурилмаларга нисбатан афзаллиги шундаки, иссиқлик ўтказиш коэффициенти уларнинг барча корпусларга деярли бир хил. Тўғри оқимли қурилмаларда бу коэффициент биринчи корпусдан охиргисига қараб кескин ўзгариб боради. Қарама–қарши оқимли буғлатиш қурилмалари эритмаларни юқори концентрацияларга буғлатишда қўлланилади.
Кўп корпусли буғлатиш қурилмаларининг яна бир турида суюқ эритма барча корпусга бир вақтда, яъни параллел киради ва бир вақтда бир хил концентрация билан чиқади. Бундай қурилмалар қаттиқ заррачалари чўкиши мумкин бўлган тўйинган эритмаларни буғлатишда ва эритмаларни унча катта бўлмаган концентрацияларигача қуюлтиришда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: