Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари


Мажбурий циркуляцияли буғлатиш аппаратлари



Download 2,58 Mb.
bet17/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

Мажбурий циркуляцияли буғлатиш аппаратлари

Қуюқ, солиштирма оғирлиги катта, қовушоқлиги юқори бўлган эритмалар юқорида баён қилинган буғлатиш аппаратларида буғлатилганда иссиқлик ўтказиш коэффициенти жуда кичик бўлади ва аппаратнинг унумдорлиги пасайиб кетади.


Циркуляцион тезлигини ва иссиқлик ўтказиш коэффициентини ошириш учун мажбурий циркуляцияли буғлатиш аппаратлари ишлатилади. Суюқликларнинг циркуляцияси парракли ёки марказдан қочма насослар ёрдамида амалга оширилади.
Дастлабки буғлатииши керак бўлган эритма иситкич трубаларининг қисмига насос орқали берилади, қуюқланган эритма эса сепараторнинг пастки қисмидан ажратилади. Иситиш трубалари ичидаги суюқликларнинг циркуляция тезлиги 1,5…3,5 м/с ни ташкил қилади. Бундай аппаратлар қуйидаги афзалликларга эга: табиий циркуляция билан ишлайдиган аппаратларга нисбатан иссиқлик ўтказиш коэффициенти 3-4 марта катта, кристалланувчи эритмаларни буғлатганда иситиш юзаси чўкма деярли пайдо бўлмайди. Бу аппаратларнинг камчилиги шундаки, насоснинг ишлаши учун қўшимча энергия сарфланади, эксплуатация қилиш қийинлашади.
Буғлатиш қурилмаларининг иш самарадорлигига қандай омиллар таъсир кўрсатишни англаб етиш учун уларни ҳисоблаш тенгламаларини билиш керак бўлади. Қуйида ана шу боғлиқлар ҳақида қисқача тўхталамиз.
5.2.3. Плёнкали буғлатиш аппаратлари
Бундай аппаратларнинг иситиш камераси орқали эритма бир марта ўтади, яъни циркуляция бўлмайди. Шунинг учун ҳам улар тўғри оқимли аппаратлар ҳам деб юритилади. Плёнкали аппаратларда температурага чидамсиз эритмаларни буғлатиш мумкин. Улар пастга ёки баландга ҳаракатланувчи плёнкали каби турларга бўлинади.
Баландга ҳаракатланувчи плёнкали аппаратларда эритма ускунасининг остки қисмидан киритилади. Диаметри 25 – 38 мм, узунлиги 9 м гача етадиган иситиш трубаларининг 20-25% баландлигида эритма жадал қайнайди. Буғ пуфакчалари йиғилиб тепага ҳаракатланади ва сиртий ишқаланиш туфайли эритмани ҳам кўтаради. Бунда суюқлик трубаларининг ички сирти бўйлаб юпқа қатлам ҳолида ҳаракатланади ва буғланади. Иситиш камерасининг тепасида ўрнатилган сепараторда иккиламчи буғ эритмадан ажратилади ва биринчиси тепа қисмидан, иккинчиси остки ён қисмидан чиқариб олинади.
Бундай аппаратлар иситиш трубалари ичидаги қайнаётган эритманинг сатҳининг маълум бир оптимал қийматидагина яхши ишлайди. Бу сатҳ опатимал қийматидан кичик бўлса, трубаларнинг юқори қисми суюқлик билан ҳўлланмай қолиши ва бу ерда иссиқлик ўтказиш тезлиги кескин камайиб кетиши мумкин. Тескари ҳолатда эритманинг исиш баландлиги кўпайиб, қайнаш қисми камаяди. Маълумки қайнашдаги иссиқлик бериш, иситиш ёки совитишдаги нисбатан анча юқори. Шунинг ҳисобига иссиқлик ўказиш жадаллиги пасаяди.
Пастга оқиб тушувчи плёнкали аппаратларни ишлатиш анча енгил. Бунда эритма иситиш трубаларининг тепа қисмидан махсус мосламалар ёрдамида плёнка ҳолида киритилади ва пастга ҳаракатланади. Трубалар орасидаги майдонга киритилган иститувчи буғ таъсирида юпқа қатлам ҳолида оқиб тушаётган суюқлик буғланади. Эритма ускунанинг остки, иккиламчи буғ эса юқори қисмидан чиқариб олинади.


    1. Download 2,58 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish