йирик бўлакларга парчаловчи машиналар
Йирик парчалашда ясси сиртли ва конус парчалагичлар қўллланилади. Бу жиҳозларнинг ўлчамлари материалларнинг физик-механик хоссаларига, бўлакларнинг парчалашдан олдинги ва кейинги ўлчамларига ва парчалагичнинг унумдорлигига боғлик.
Ясси сиртли парчалагичлар. Бу машиналарнинг асосий элементлари қўзгалувчан ва қўзгалмас ясси сиртлардан иборат (1.2-расм). Бу сиртларни ишқаланишдан ва емирилишдан сақлаш учун улар емирилишга чидамли, марганецли пулатдан қўйилган плиталар билан ҳимояланган. Қўзгалувчан ясси сирт юқори қисмдан ўққа осилган ва у тебранма ҳаракат қилади. Унинг тебранма ҳаракати Валга маҳкамланган эксцентрикли шатун ва тиргак плиталар ёрдамида амалга оширилади. Ясси сиртларнинг пастки кисмидаги оралик (зазор) ва мос равишда парчалагичдан чиқаётган материал бўлакларининг ўлчамлари поналар (колодкалар) ёрдамида созланади.
Материал парчаланишга ясси сиртлар орасидаги майдоннинг юқори қисмидан киради ва қўзгалувчан сиртнинг тебранма ҳаракати ҳисобига эзиб ва ёриб майдаланади. Майда бўлакчалар пастга тўкилади ва сиртлар орасидаги пастки ёриқдан чиқариб олинади. Майдалаш қўзгалувчан ясси сиртнинг ишчи силжишда амалга оширилади ва бунда сиртлар орасида масофа камаяди. Салт (холостой) силжишда қўзғалувчан ясси сирт пружинали тяга ёрдамига орқага тортилади. Энергия асосан ишчи силжишда сарф бўлади. Силжишларнинг бир меъёрда бўлишини таъминлаш учун машина валига катта массали маховик ўрнатилган. Бу маховик салт силжишдаги энергияни узига олиб. Уни ишчи силжишда сарф қилади.
1.2-расм. Ясси сиртли (щековая) парчалагич):
1-корпус;2- ечиладиган ҳимоя плиталари; 3- тиргак плиталар;
4- вкладиш;5-пона(колодка); 6- маховик.
Қўзгалувчан ясси сирти остки қисмидан маҳкамланган парчалагичлар ҳам учрайди. Бундай ускуналарнинг материал чиқариб олинадиган ёриқлари ўзгармас ва чиқаётган маҳсулотларнинг катталиги аниқ бўлади. Лекин уларнинг унумдорлиги нисбатан кичик.
Парчалагичларнинг қўзгалувчан ясси сирти мураккаб ҳаракат қиладиган конструкциялари ҳам учрайди. Уларда материал асосан ишқаланиш ҳисобига майдаланади. Парчалагич эламентлари асосан қўйидаги материаллардан ясалади: корпус, шатун, тиргак плиталар, қўзғалувчан ясси сирт- ВСт 3 ёки 25Л-1 маркали пулатдан; маховик СЧ-15-32 чўяндан; эксцентрикли вал 45 ёки 35Х пўлатдан; ҳимоя плиталари Г-12 пўлатдан; орқага қайтариш пружинаси 656Г маркали пўатдан.
8.3.2. Конус парчалагичлар. Бу машиналарда қўзғалмас кесик конус билан унинг ичида эксцентрик ҳолда айланувчи ички конус сиртларининг яқинлашишида эзиш ва ишқаланиш йўли билан материал майдаланади(1.3-расм). Ички конус вал ёрдамида шарнирли осилган ва эксцентрикловчи стакан ёрдамида эксцентрик айланма ҳаракат қилади. Стакан ҳаракати эса ўқли ғилдирак ёрдамида амалга оширилади.
Материал машинанинг устки қисмидан конуслар орасига берилади ва у ерда парчаланади. Маҳсулот машинанинг пастки қисмидан чиқариб олинади. Конус парчалагичлар узлуксиз ишлайди ва шунинг учун уларнинг унумдорлиги ясси сиртли машиналарникига қараганда катта. Лекин конус парчалагичларнинг конструкцияси мураккаб ва бинонинг баланд бўлишини талаб қилади. Конус парчалагичларнинг қўйидаги уч тури учрайди6 ККД- йирик парчаловчи; КСД-ўрта парчаловчи; КМД –майда парчаловчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |