1.12-расм. Мавҳум қайновчи қатламли
реакторлар:
1-элеватор;2-корпус;3-қўйилиш трубалари;
4-вентелятор.
Оҳактош элеватор ёрдамида энг юқоридаги секция полкасига берилади. Кейин у реактор бўйлаб қўйилиш трубалари орқали пастга ҳаракатланади. Ёнилгини пастдан иккинчи секцияда ёқиш баланддаги секцияларда температурани 900˚С да ушлаб туриш имконини беради. Энг пастдаги секцияда оҳактош 350˚С гача совитилади. Кейин у ердан винтли транспортер ёрдамида чиқариб олинади. Ускунанинг тепа қисмидан чиқиб кетаётган газ циклонда майда заррачалардан тозаланади. «Нью Ингланд Лайм Компании» (АКШ) фирмасига тегишли бу ускунанинг секцияларга бўлинганлиги, ёнилғидан самарали фойдаланиш ва юқори сифатли оҳак олиш имконини беради.
Реакторларни ҳисоблаш
Реакторларни ҳисоблаш жуда муракккаб. Уларнинг конструкцияларининг ва ичидда бораётган жараёнларнинг жуда турлича бўлганлиги ҳар бир алоҳида жараённи аниқ бир усул (методика) билан ҳисоблашни талаб қилади.
Лекин шунга қарамай кўпгина узлуксиз ишлайдиган реакторларни қўйидаги тартибда ҳисоблаш мумкин.
Термодинамик ҳисоблашлар ёрдамида жараённинг оптимал параметрлари (температура, босим, моддалар айланиш даражаси) топилади.
Кинетик ҳисоблаш билан реакция майдонининг ҳажми топилади. Бу ҳисоблар графоаналитик ёки аналитик усул билан бажарилади. Одатда олдин реакциянинг давомийлиги, кейин реакторнинг ҳажми топилади.
Реакторнинг иссиқлик ҳисоби бажарилади: иссиқлик баланси тенгламаси тузилади ва уни ечиб, олиниши ёки берилиши зарур бўлган иссиқлик миқдори топилади. Шунингдек иссиқлик ташувчиларнинг сарфи ва иссиқлик алмашиниш юзаси ҳисобланади.
Барча шароитларни (шу жумладан катализаторнинг иштирокини, иссиқлик алмашинишни, аралаштиришни) ҳисобга олган ҳолда ракаторнинг асосий ўлчамлари топилади.
Ускунанинг асосий элементлари мустаҳкамликка ҳисобланади.
Даврий ишлайдиган , масалан қорғичли реакторларни ҳисоблаганда ускуналарнинг сони n топилади. Бунда ҳар бир реакторнинг ҳажми V ва унумдорлик (масалан бир кеча кундузлик V-к) берилган бўлади.
n =
бу ерда а=0,,5÷0,20- унумдоролликкнинг ортиқчалик (запас) коэффиценти
( тажрибалардан олинган билимлар асосида қабул қилинади);
τ-y- умумий давомийлик; φ- ускунанинг тулалик коэффициенти.
ry = rp + ryr
Бу ерда τ-р- реакциянинг давомийлиги; τ-ёр.-ёрдамчи вақт.
rёр = r1 + r2 + r3 + r4
бу ерда τ-1- моддани ускунага юклаш вақти; τ-2 – реакторни иситишга кетадиган вақт; τ-3 – реакторни совитишга кетадиган вақт; τ-4- маҳсулот чиқарилиб олинадиган вақт. Бу вақтларнинг қийматлари Амалий катталиклар бўйича қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |