1.11-расм. Шахта печи :
1-бункер; 2-вентилятор;3-корпус;
4-горелка;5-материал чиқариб
олинадиган бункер.
Одатда газ қаттиқ материалга нисбатан қарама-қарши ҳаракат қилади (баъзида туғри оқимли ҳаракат ҳам қўлланилади). Конструкцияси жиҳатидан бундай печлар барабанли қўритгичларга (1.33-1.35 – расмларга қаранг) яқин туради. Қуритгичларда бўлгани каби реактор барабани ҳам газларнинг қочиб чиқишининг олдини олиш учун икки томондан маҳкамлаш қуритмасига эга ҳамда ишлатиб бўлинган газлар ускуналардан чиққандан кейин чанг тозалагичларга (ёпиқ циклонларга ) юборилади. Печларнинг қуритгичлардан фарқи шундаги улар одатда юқори температурали реакцияларни амалга оширишга мўлжаллланганлиги учун ички томондан оловга чидамли ғиштдан футеровка қилинган бўлади. Экзотермик реакциялардан иссиқлик барабаннинг ичида ажралиб чиқади. Эндотермик реакцияларни амалга оширишга мўлжалланган печлар ташкил ўтхона таъминланган бўлади. Бундай ўтхоналар газ ёки суюқ ёқилғида ишлайди ва улардан чиқаётган ёнишдан ҳосил бўлган газлар (бу газлар иссиқлик ташувчи ролини ҳамда айрим ҳолларда реогент ролини ҳам ўйнаши ҳам мумкин) барабанга берилади. Агар реакция паст температурада амалга оширилган ва маҳсулот билан ёнишдан ҳосил бўлган газларнинг контактлашишига йўл қўйиб бўлмаса барабан ғишт девор ичига ўрнатиб ташқаридан иситилади. Бундай ҳолда барабан фтуровкасиз бўлади ва иссиқликка чидамли пулатдан ясалади. Барабан 10% ҳажмигача қаттиқ материал билан тўлдирилади. Унинг ичида газнинг тезлиги 6 м/сдан ошмайди.
Навоий цемент заводида иккита СМЦ –73 ва битта конструкцияси қисман ўзгартирилган СМЦ –26 маркали печлар ишлатилади. Печларнинг техник тавсифлари қўйидагича:
-
№
|
Кўрсаткичлар
|
СМЦ -23
|
СМЦ -26
|
1
|
Кленкер бўйича унумдорлик
Т/ кеча – кундуз
|
3000
|
3000
|
2
|
Иссиқликнинг солиштирма сарфи, Кж /кг
|
3600
|
3500
|
3
|
Иссиқликнинг қуввати, квм
|
125000
|
121530
|
4
|
Энергиянинг солиштирма сарфи, квт.соат/т
|
1000
45
|
970
50
|
5
|
Печнинг ўлчамлари, м
|
6,4х95
|
4,5х80
(4,5 х 97,5)
|
6
|
Массаси (футеровкасиз), т
|
3800
|
2400
|
* печнинг конструкцияси ўзгартирилгандан кейинги ўлчамлари.
Кленкир олиш печлари 4 та: совитиш, қиздириб бириктириш, экзотермик реакциялар ва декорбанизация зоналарига бўлинади ва уларда температура 800 0С дан 1500 0С гача ўзгаради. Шунингдек бу печларнинг ёндиргич, ҳароратини назорат қилиш, корпусни сув билан совитиш ҳамда чангни печга қайтариш қурилмаларига эга. Барабанли қуриткичларда одатда бундай қурилмалар бўлмайди.
Циклар иссиқлик алмаштиргичли ва реактор – декарбализаторли қуруқ усулда цемент олиш технологияси айланувчи печларнинг асосий ўлчамлари қўйидагича эмпирик тенгламалардан топилади:
L = 17 (Dn – 0,5) K; NT =45Dn2 LK; Q= 3,6 Nт K / q
Lp = 20 (Dn – 0,5) K; NT.p = 38 Dn2 LpK; Q = 3,6 Nт.p K/q
Бу ерда L –печларнинг узунлиги, м; Dn – печнинг ички диаметри; м; K = 0,97 ÷ 1,03 тузатма коэффициент; Nт – иссиқлик қуввати, квт; Q – печнинг унумдорлиги, т/соат; q-иссиқликнинг солиштирма сарфи, кж/кг; р – индекс реактор – декорбонизаторли ишлаб чиқариш печларига тегишли катталиклар.
Ёқилғининг солиштирма сарфи иссиқлик ҳисоблари асосида аниқланади ва у одатда q= 3300 ÷ 3900 кж/кг, qp = 1600 ÷ 1900 кж/кг оралиғида бўлади.
Куйдириш печлари корпусни юқори температура таъсиридан ҳимоялаш ва хом – ашё уни иссиқлигини атроф муҳитга йўқолишини камайтириш мақсадида печлар температурага чидамли материаллар билан футеровка қилинади. Футеровка материалига юқори температурадан ташқари ишқаланиш кучлари ҳам таъсир қилади. Шунинг учун улар термик барқарор бўлиши билан бирга механик жиҳатдан ҳам мустаҳкам бўлиши керак.
Футеровканинг ишончлилиги ўтга чидамли материалнинг хизмат муддати билан белгиланади ва у материалнинг хоссаларига, футеровка ишларининг сифатига, печнинг ишлаб чиқариш қувватига, ҳамда қўлланилаётган ёқилғи турига боғлиқ. Печнинг турли зоналари ҳар хил материаллар билан футеровка қилинади. Одатда совитиш ва декарбонизация зоналарида А синфдаги 1 ва 2 – нав шамот, куйдириш зонасида эса хром – магнезитли ХМЦ - 1÷ 10 ёки магнезит – хромли МХЦ 1÷10 маркали ғиштлар ишлатилади. Кўп ишлатиладиган хром – магнезитли ғишт футеровкасининг ишлаш муддати тахминан 3500 соатни ташкил этади.
Барабанли печлар жуда оғир ва қиммат. Ўлчамларининг катталиги ва оғирлиги механик ҳисобларни жуда аниқ бажаришни талаб қилади. Барабан деворининг қалинлигини ҳисоблашда температуранинг баландлигини ва футеровка массасини ҳисобга олиш керак. Мавҳум қайновчи қатламли реакторлар ичига горизонтал панжара ўрнатилган вертикал цилиндр корпусдан иборат. Панжара остидан келаётган газ тезлигининг маълум бир қийматларида унинг устида жойлашган майда доначалардан таркиб топган қаттиқ жисм қатлами заррачалари муаллақ (сузиб юрувчи) ёпиқ ҳолатга келади ва жадал хаотик ҳаракат қилади, яъни заррачалар «қайнайди». Мавҳум қайнаш қатлами газ билан қаттиқ жисм орасида борадиган реакцияларни жуда самарали амалга оширишни таъминлайди. Чунки бундай қатламда газ билан қаттиқ жисмнинг тегиш юзаси катта бўлади ва реакция асосан анна шу сиртга боради. Бундан ташқари қатламнинг яхши аралашганлиги ускунанинг бутун ҳажмига концентрация ва температурванинг текис тарқалишини таъминлайди ва реакцияни оптимал шароитларда амалга ошириш имконияти туғилади. Оҳак тошни пиширишда қўлланиладиган мавҳум қайновчи қатламли реактор конструкциясти 1.12-расмда кўрсатилган.Реактор ичкаридан оловга чидамли материал билан футеровка қилинган ва полкалар билан бир нечта секцияларга бўлинган пулат вертикал цилиндр корпусдан ташкил топган. Реакторнинг остки қисмидан кирадиган ҳаво полкаларнинг тешикларидан ўтиб юқорига кўтарилади. Газнинг тезлиги шундай танланадики, бунда полкалар устидаги оҳактош муаллақ ҳолатга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |