1.60 –расм. Винтли қалпоқчали тарелка. 1 – винтли уюрмаловчи; 2 – қалпоқча; а – қалпоқчага суюқлик кираётган ёриқ
Абсорбция жараённи амалга оширишда газ фаза бўйича катта унумдорликни таъминловчи ва тузилиши оддий модда алмашиниш ускунаси 1.61 – расмда келтирилган. Ускуна, ичида конус кенгайтиргич урнатилган ва енгил шар насадкалар солинган цилиндр корпусдан иборат. Газ ускунанинг остки қисмидаги штуцердан киради ва баландга ҳаракатланади. Конус кенгайтиргичнинг тешикларидан ўтиб, унинг устидаги шар насадкаларини кутаради ва мавҳум қайнаш ҳолатида ушлайди. Шу ерда газ тепадан тушаётган суюқлик билан контактлашади газ оқими насадкаларини тошиб кетишини олдини олиш учун ускунанинг тепа қисмида панжара урнатилган.
1.61 – расм. Мавҳум қайновчи насадкали ускуна. 1 – шар насадкалари; 2- газ кирадиган штуцер; 3 – панжара;
4- суюқлик кирадиган коллетор;
5 – конус кенгайтиргич
такомиллашган модда алмашиниш ускуналаридан яна бири уюрмали ускуналар (1.62 -расм). Ускунанинг остки қисмидаги штуцердан тангенциал (урилма бўлиб) кирган газ калонна буйлаб айланма оқим билан тепага кутарилади. Ускунанинг марказида суюқлик келадиган труба ўрнатилган. Бу трубага металл пластинкалар спиралсимон қилиб уралган ва пластинкалар тагида, труба тешиклар қилинган. Ана шу тешиклардан суюқлик тизиллаб отилиб чиқади ва спирал палстинкага урилиб кенгайиб борувчи суюқлик ленкасини ҳосил қилади.
Айланма ҳаракат қилиб тепага кутарилаётган газ оқими ленкани майда томчиларга бўлиб ташлайди ва бу томчилар марказдан қочма куч таъсирида ускуна деворига отилади. Ускуна деворининг ички томонидан тешикли цилиндр урнатилган. Девордан отилган суюқлик ички цилиндрнинг тешикларидан ўтиб оралиққа (ички ва ташқи цилиндрлар оралиғига) тушади ва газдан ажралади.
1.62 – расм. Уюрмали модда алмашиниш ускунаси: 1 –ускуна девори; 2- марказий труба; 3-ички цилиндр; 4,5 –штуцерлар; 6 –пластилин.
Суюқлик шу оралиқдан оғирлик кучи таъсирида пастга оқиб тушиб ускунанинг остки қисмидан, ундан ажралган газ эса ускунанинг тепа қисмидан чиқиб кетади. Саноат шароитида ўтказилган синовлар шуни кўрсатадики, бу ускунанинг ичида газнинг тезлигини 18 – 20 м/с гача ошириш мумкин экан. Гидравлик қаршиликнинг энг катта қиймати уюрмали ускуна учун бир бутун Па.
Охирги йилларда суюқлик ва газ аралашмаларини ажратишда ярим ўтказувчан мембараналардан (мембарана усуллари) фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда. Бундай мембаранлар бир моддани ўтказиб иккинчисини ушал қолиш каби ажойиб хусусиятга эга. Мембранали ускуналарнинг тўрт хили яратилган: трубали мембрана элиментлари бўлган: текис камерали мембрана элементлари бўлган; ичи бўш тола кўринишдаги мембранали; рулон ёки спирал кўринишда мембрана элементлари бўлган.