6.38. КРИСТАЛЛИЗАТОРЛАР
6.38.1. Изогирдик кристаллизаторлар. Бу кристаллизаторларда эритувчининг миқдорини ўзгартирмаган ҳолда эритма тўйиниш температурасидан паст температурага совитилади. Натижада эритма ўта тўйинган ҳолатга келади ва бу кристаллизациянинг содир бўлишини таъминлайди. Изогидрик ускуналарга (эритмани совитувчи) чайқалиб турадиган, тасма қорғичли, барабанли, валецли ва бошқа кристаллизаторлар киради.
Чайқалиб турадиган кристализатор (1.56-расм) узун, унчалик чуқур бўлмаган металл тоғорадан (корўто) иборат. тоғора таянч роликлари бўйлаб чайқалиб турувчи ярим айлана бандажларга маҳкамланган. Кристализатор озроқ қияликда ўрнатилади ва у секин тебранма ҳаракат бериб турадиган юритма билан таъминланган. иссиқ эритма ускунанинг юқори қисмидан берилади ва пастга секин оқиб келиши давомида иссиқлигини атрофга йўқотиши ва эритувчининг қисман буғланиши ҳисобига совийди.
1.56-расм. Чайқалиб турувчи кристаллизатор:
1-тоғора; 2- бандажлар; 3-таянч роликлар.
Секин ҳаракатда эритмани секин совитиш алоҳида йирикқ-йирик кристаллар юзага келишини таъминлайди. Ҳосил бўлган суспензия ускунанинг пастги учидан чиқариб олинади. Кейин центрифуга ёки фильтрларда кристаллар эритмадан ажратиб олинади ва қуритишга юборилади.
Чайқалиб турувчи кристализаторларнинг унумдорлиги кичик, ҳамда ажралаётган буғлар бино ҳавосини ифлослайди.
Тасма қорғичли кристализатор (1.57. расм) «Кўйлакли» корпус ва секин айланувчи қорғичдан ташкил топган. Ускуна тоғорасида металл тасмадан қилинган спиралсимон қорғич секин айланади. Совитувчи сув ускунанинг «куйлаги» ичидан эритма йўналишига қарма – қарши томонга ҳаракатланади. Қорғич ускуна деворига кристаллар утириб қолишнинг олдини олади, ҳамда уларни чиқариб олишни таъминлайди. Тасма қорғичли кристализаторлар усти очиқ ёки қопқоқли бўлиши мумкин.
Кенг тарқалган барабанли кристализатор (1.58. расм) таянч роликлари ва бандажлар ёрдамида айланувчи «Кўйлакли» цилиндр корпусдан ташкил топган. Барабаннинг учидан эритма, «куйлаги» дан унга қарама – қарши йўналишда совитувчи сув ҳаракатланади. Бу ускунанинг камчилиги шундаки унинг деворларига кристаллар ёпишиб қолиши мумкин. Барабаннинг ичидан эритмага қарма – қарши ҳаракатланувчи ҳаво билан совитиладиган «Кўйлак» кристализаторлар ҳам учрайди.
Мавҳум қайнаш қатламли изогидрик кристализаторлар 1.59. –расмда кўрсатилган. Бу ускуналарда керакли ўлчамдаги кристалларни олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |