Пульсацион экстракторларга фазаларга маълум амплитуда ва частотадаги тебраниш ҳаракати бериб модда алмашиниш жараёни жадаллаштирилади. Бундай ускуналарнинг ичига насадкалар солинган ёки тарелкалар ўрнатилган (1.30-расм) бўлиши мумкин. Ташқарисида эса пневматик, механик ёки бошқа пульсация генератори ўрнатилади. Масалан пневматик пульсаторли экстракторларда ҳаво ёки инерт газ компрессордан ресивер ва пульсаторнинг золотникли тақсимлагич механизми орқали пульсацион камерага келади. Тўғри импульсда бу камерада суюқлик сатхи камаяди ва натижада колонна ичида суюқлик кўтарилади.
1.30-расм. Пульсацион экстрактор: 1- колонна; 2- пульсатор; 3-камера;
Тескари имульсда эса камера атмосфера билан уланади ва колоннада суюқлик камаяди. Бундай ускуналарнинг тарелкаларда қуйиш қурилмаси ўрнатилмайди. Чунки колоннада суюқлик сатхи кўтарилганда тарелка тешиклари орқали енгил фаза, тушганда эса оғир фаза ўтади. Пульсацион экстракторларда асосан тешикли тарелкалдар ўрнатилади.
Вибрацион экстракторларда штокка (валга) ўрнатилган тарелкаларнинг олдинга-орқага ҳаракатланиши эвазига модда алмаштиришнинг жадаллиги оширилади. Тарелкаларнинг вибрацияси суюқлик сатхини пульсациялашга қараганда кичик амплитуда ва катта частотада юз беради. Бундай ускуналарда ҳам енгил ва оғир фаза бир-бирига нисбатан қарама-қарши ҳаракат қилади. Калоннанинг тепа қисмида электор юритма ва эксцентрик ўрнатилади. Вал айланганда эксцентрик тарелкалар ўрнатилган штокни олдинга-орқага ҳаракатлантиради.
Марказдан қочма экстракторлар
Марказдан қочма экстракторлар суюқликларни экстракциялашда жуда самарали ҳисобланади. Уларда ҳосил бўладиган марказдан қочма майдон эркин тушиш тезланишига қараганда 10³-10 марта катта бўлгани учун суюқликларнинг ўзаро таъсирлашуви жуда тез боради ва модда алмашинишининг жадаллиги юқори, ҳамда фазаларнинг сепарацияси яхши бўлади.
Марказдан қочма экстракторларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: камерали (улар дискрет-босқичли ҳам дейилади) ва диференциал-контрактли. Биринчи турдаги экстракторлар ичида қарама-қарши ҳаракатланаётган фазаларни аралаштириш ва ажратиш жараёнлари кетма-кет амалга ошириладиган алоҳида камералардан (босқичлардан) иборат.
Марказдан қочма экстракторлардан бирининг схемаси 1.31-расмда кўрсатилган. Суюқликлар ротор (барабан) маҳкамланган, тез айланаётган валнинг иккала учларидаги каналларга босим билан киради. Суюқликлар келадиган трубарлар ва айланаётган валнинг уланиш зичлиги сальниклар ёрдамида амалга оширилади. Роторнинг ичида унинг бутун кенглигида тешикли металл тасмадан қилинган спирал тўсиқ жойлаштирилган. Бу тўсиқ ўрамлар орасидаги каналларда енгил ва оғир фазалар ўзаро қарама-қарши ҳаракат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: