2. Кўп компонентли аралашмаларни ажратувчи ректификация
қурилмаси
Хом ашё аралашма таркибида нечта компонент бўлса ректификация қурилмасида шундан битта кам колонна бўлгандагина аралашма тўлиқ ажратилади. қуйидаги 1.22-расмда уч А+Б+С компонентли аралашмани ажратишга мўлжалланган ректификация қурилмалари кўрсатилган. Биринчи қурилманинг 1-колоннада (1.22-расм.а) С модда қолдиқ сифатида ажратиб олинади. Таркибида А+В компонентлар бўлган дистилят 2-колоннага берилади ва у ерда А (дистилят) ва В (қолдиқ) моддаларга ажратилади.
1.22-расм. Уч компонентли аралашмаларни ажратувчи ректификация қурилмаси: 1,2-ректификация колонналари
Аралашма таркибидаги моддаларнинг қайнаш температураларига боғлиқ ҳолда уч компонентли аралашмани ажратишда 1.22. б-расмда кўрсатилган қурилмадан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда биринчи колоннада А модда дистилят сифатида ажратилади, қолдиқ таркибидаги В+С компонентлар эса 2-колоннада ажратилади.
6.16. 3. Азеотроп ректификация
Азеотроп ректификацияда А+В компонентлардан иборат аралашмага шу моддаларнинг бири билан азеотроп аралашма ҳосил қилувчи С компонент қўшилади. Бунда азеотроп аралашманинг қайнаш температураси аралашмай қолган модданинг қайнаш температурасидан кескин пасаяди ёки ошади. Дастлабки ҳолда ректификацион колоннада аралашмаган В модда (1.23-расм) қолдиқ ҳолатида олинади. Азеотроп аралашма А+С эса дистилят сифатида олинади ва улар бир-биридан ажратишнинг бошқа усуллари (масалан, 1.23-расмда тиндириш) ёрдамида ажратилади.
Иккинчи ҳолатда аралашмай қолган модда дистилят, азеотроп аралашма эса қолдиқ сифатида ажратилади.
1.23-расм. Азеотроп ректификация қурилмаси:
1-ректификацион колонна; 2-тиндиргич; 3-иситгич.
6.17. Экстракция
Эритмалар ёки қаттиқ жисмлар бир ёки бир нечта компоненти экстрагент деб аталувчи бошқа бир эритма ёрдамида чиқариб олиш экстракция дейилади. Экстрагентга фақат чиқариб олинадиган модда яхши эрийди, қолган моддалар эса кам эрийди ёки умуман эримайди.
Кимё саноатида асосан суюқликларни экстракциялаш учрайди. Бу жараён органик эритмалар таркибидан камёб элементларни чиқариб олишда, оқава сувларни тозалашда ва бошқа ҳолларда ва қўлланилади.
Экстракция жараёнини жадаллаштириш мақсадида хом ашё эритма ва экстрагент кўп карра ўзаро аралаштирилади (контактлаштирилади). Натижада экстракт (экстрагент билан чиқариб олинган модданинг аралашмаси) ва ркфинат (қолган хом ашё эритма) олинади. Ҳосил бўлган суюқ фазалар, яъни экстракт ва рафинат бир-биридан тиндириш, центрифугалаш ёки бошқа механик усуллар ёрдамида ажратилади. Кейин камёб модда экстракт таркибидан ректификация ёки реэкстракция (моддани сувли эритма таркибига ўтказиш) усуллари билан чиқариб олинади ва экстрагент таркибидаги рафинатдан тозаланади(регенерация қилинади).
Узлуксиз ишловчи экстракция қурилмасининг схемаси 1.24-расмда келтирилган. Унда экстракциянинг ўзи 1-эксртакторда амалга оширилади, ундан кейин 2-ректификация колоннасида керакли модда экстракт таркибидан чиқариб олинади ва 3-ректификация колоннасида экстрагент рафинатдан ажратилади, яъни регенерация қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |