1.31-расм. Марказдан қочма эксторакторнинг схемаси: 1-вал; 2-ротор; 3-металл тасмадан қилинган тешикчали спирал тўсиқлар.
Оғир фаза роторнинг ўқидан четига, енгил фаза эса четидан ўқига томон ҳаракатланади. Тўсиқ тешикларидан ўтишда фазалар аралашади ва каналлар марказдан қочма куч таъсирида ажралади. Шундай қилиб суюқликларнинг аралашиши ва ажратилиши бир вақтда ва кўп карра амалга оширилади. Оғир фаза роторнинг чеккасига уланган каналдан, енгили эса ротор ўқи ёнидаги каналдан чиқариб олинади.
Қуритиш
Қаттиқ нам материаллар иссиқлик бериб улар таркибидаги намни буғ кўринишида чиқариб юбориш қуритиш жараёнининг моҳиятини иссиқликни узатиш ва буғланган намни чиқариб олиш усулларига,ҳамда намнинг материал ички қатламларидан унинг сиртига ҳаракат тезлигига боғлиқ.
Қуритилаётган материалга иссиқликни узатиш усулига қараб қуритиш қуйидаги турларга бўлинади .
1) конвектик қуритиш –ҳаво, ёнишдан ҳосил бўлган газлар ва бошқа қуритувчи агентларнинг қуритилаётган материал билан бевосита контактлашувида иссиқлик узатилади;
2) контактли (кондуктив) қуритиш-иссиқлик қуритувчи агентдан материаларга қаттиқ девор орқали узатилади;
3) радиацион қуритиш - инфрақизил нурлар билан иссиқлик узатиш;
4) диэлектрик қуритиш – материални юқори частотали ток майдонида иситиш;
5) сублимацион қуритиш – музлатилган материални чуқур вакуумда қуритиш.
Қуритишнинг кейинги учта тури кимё саноатида деярли қўлланилмайди ва улар қуритишнинг махсус турлари дейилади.
Қуритгичлар
Кимё саноатида қуритиладиган материалларнинг номенклатураси жуда катта бўлганлиги учун (200 мингдан ортиқ материал қуритилади) қуритгичларни турларга аниқ бўлиш қийин. Шунинг учун қуритгичлар ҳам жараёнининг ўзи каби қуйидаги турларга бўлинади.
конвектив;
кондуктив ( контактли);
махсус (терморадиацион, юқори частотали , сублимацион).
Буларнинг ичида энг кўп тарқалгани (қўлланилаётган барча қуритгичларнинг 80% атрофида) атмосфера босимида ишлайдиган конвектив қуритгичлардир. Кимё саноатида конвектив қуритгичларнинг асосан қуйидаги турлари қўлланилади; барабанли қуритгичлар –40% атрофида (барча конвектив қуритгичларнинг); мавҳум қайнаш қатламли қуритгичлар –25 % атрофида ; пуркагичли қуритгичлар –10% атрофида .
Конвектив қуритгичлар қуритилаётган материал билан иссиқлик ташувчи ўзаро контактлишиши мумкин бўлган ҳолларда қўлланилади . Бундай қуритгичларнинг барабанли, валецли турлари, ҳамда полкали вакуум-қуритиш шкафлари кенг тарқалган.
Қуритгичларнинг турларга бўлиниши 1.32-расмда кўрсатилган .
Do'stlaringiz bilan baham: |