8
Кириш
КИРИШ
(Замонавий медицинанинг инқирози)
Туркия Жумҳурияти соғлиқни сақлаш вазирлиги 2006 йили тайёрла
-
ган “Сурункали касалликлар ҳисоботи”га кўра, Туркияда, таxминан, 22
миллион киши сурункали касал ва бундaй касаллар сони тобора ортиб
бормоқда.
Таxминан 15 миллион кишида юксак қон
босими бор, 4 милли
-
он киши қанд касаллиги, 3 миллион киши сурункали обструктив ўпка
касаллиги, 2 миллион киши коронар юрак касаллиги билан оғрийди.
Аҳолининг 40%ида турли даражаларда анемия кузатилган.
Бундан ташқари, ёш қизларнинг аксариятида,
баъзи эркакларда
ҳатто болаларда эндрометриоз кузатилмоқда. Қисирлик (туғмаслик)
кенг ёйилмоқда, ҳар икки чақалоқдан бири жарроҳий йўл (цезар ама
-
лиёти) билан туғдирилмоқда. Психологик ва рухий муаммолар, рак,
тироид касалликлар халкни сел каби босмоқда. Рекомбинант ДНК до
-
рилар,
вакциналар, ДНК си ўзгартирилган озуқалар инсонларнинг,
айниқса болаларнинг, ДНКсини ўзгартирмокда. Бу аянчли манзара ин
-
сонларни умидсизликка, қўрқувга солиб, уларни даволанишда янглиш
ҳаракатларга йўналтирмоқда.
Замонавий тибб ва унинг ташҳис (диагноз)имкониятлари “катта
қадамлар билан” олға юраётгандай кўринади, аммо касалликлар ҳам
худди шундай “катта қадамлар билан” тарқалиб, кенгайиб бормоқда.
Касалликларни даволаш чоралари сифатида қилинган муолажалар эса,
акс таъсир қилиб, бугунгача маълум бўлмаган
касалликларни юзага
чиқармоқда.
Биз учун бу парадокс эмас. Нега? Чунки замонавий тиббиёт фалсафа
-
си пойдеворидан бошлаб хатога қурилган. Масалан, замонавий тибби
-
ёт инсон баданида ҳарорат (температура) юксалса - уни пасайтирувчи,
қон босими кўтарилсa - уни туширувчи, инфекция тушса - антибиотик
қўллашни ўргатади. Яъни замонавий тиббиёт касалликни эмас, сим
-
птомларини кетказишга ҳаракат қилади.
Бу даво эмас, балки жонли организм иммунитетига эълон қилинган
шиддатли ва давомли урушдир. Бизнинг
иммун тизимимиз бу зарар
-
ли "тиббий экспериментлар" ҳужумига карши омонсиз қаршилик
кўрсатмоқда ва то чўкиб, хароб бўлгунга қадар таслим бўлмаяпти. Им
-
мунитет тизими чўкканидан кейин эса, касалликлар киши бошига би
-
рин-кетин ёға бошлайди.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
9
Замонавий тиббиётнинг витаминлар,
Рекомбинант ДНК дорилар
вa эмлаш материаллари, жарроҳлик муолажалари, жарроҳлик
билан
туғдириш, қон ва аъзоларни кўчириш, икки онали ва “пробирка бола
-
лари”, илдиз ҳужайра (эмбриональная стволовая клетка)сидан фойдала
-
ниш, клонлаштириш воситалар орқали қутулиш умиди билан йўғрилган
бу xаёллар ҳар гал хусрон (зарар) билан якун топмоқда ва топажакдир.
Бунинг сабабини Яратувчининг қонунларини менсимасдан ва ёки
бу қонунларга зид даво йўлларини излаганларнинг дунёқарашидан
ахтармоқ керак.
Ҳақиқатга олиб борадиган йўл - илоҳий қонунлар топталмаган
йўлдир.
Бу қонунлар Лавҳи Маҳфузда ёзилган. Қонунлар яратилиб бўлинган,
уларнинг яратилишига нуқта қўйилгандир. Аллоҳнинг қонунларида
ўзгариш қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: