“Лекин Ҳақ уларнинг истакларига тобеъ бўлса эди, аниқ-ки, ос-
монлару ердагилар ва уларнинг орасидагилар фасодга учрашарди”
(Мўъминун сураси, 71).
Бу Ояти Каримада Аллоҳ Таъоло инсонларнинг тинимсиз ўзгариб ту
-
арадиган истакларини рўёбга чиқаришга интилишлари улкан фалокатга
олиб келишига уқтирмоқда.
Биз касалликни эмас, иммунитет тизимидан чиқаётган таҳлика сиг
-
налларини бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Xатони инсон баданининг
яратилишидан излаймиз. Тўғрироғи, хатони Аллоҳ яратган механизм
-
дан қидирамиз. Ҳолбуки, У яратган механизмда хато бўлмайди.
Аллоҳ яратган иммунитет тизими барча замонавий даволаш усуллари
-
дан ўзини мудофаа қилади, бу усулларга охиригача қаршилик кўрсатади.
Ва оқибатда, даво топган инсонлар дори ёки жарроҳлик шарофати билан
эмас, балки бу "шарофат"ни четлаб ўтaолгани туфайли даво топадилар.
Замонавий тиббиёт касалликларни йўқотиш учун янги усуллар
-
ни ишлаб чиқармоқда. Бу тараққиёт натижасида ўлимга олиб борувчи
баъзи касалликларнинг ўлимга олиб бориш нисбати камайган. Ҳарорат
кўтарилиши ва туғишдан ўлиш каби. Аммо ҳеч бир касаллик даво
-
лаш йўли билан йўқотилмади, аксинча, янги-янги касалликлар пайдо
бўлмоқда.
Вабо сингари касалликлар эса ўз вазифасини тамомлагани учун Аллоҳ
Таъоло томонидан (ваксина билан эмас) ер юзидан йўқ қилинди. Бу де
-
мак, ер юзида "вабодан ўлган шаҳиддир” ҳадисида айтилган шаҳидлик
мартабасига лойиқ инсон деярли қолмаяпти.
Бу жараён юксак ҳарорат (температура) билан боғлиқ касалликлар
ва туғишда ўлимларнинг камайишига ўхшайди. Бугун aёллар туғишда
ўлмайди, чунки туғишда ўлишга лойиқ аёл қолмади. (
“Туғишда ўлган
аёл шаҳиддир”
-
Ҳадиси шариф
). Бугун мижозларнинг сири очилган
10
Кириш
ва мижозга - қон гуруҳига кўра - озиқлантириш тизимлаштирилган.
Бу тизимни қўллаган киши барча касалликлардан қутила оларди. Гап
шундаки,бу тизимни ҳаётга татбиқ қилиш учун зарур бўлган табиий,
гени ўзгартирилмаган озуқалар қолмаган.
Коинотдаги барча жисм ва тизимлар бир бутундир. Баданимиз эса бу
-
тун коинотнинг бир нусхаси, андозаси сифатида яратилган.
Инсон баданига қараганимизда, ҳар хил, ич-ичига кирган ва бир-
бирига дастак бўлган муаззам бир тизим намоён бўлади.
Замонавий тиббиёт бу муаззам борлиқни бўлакларга бўлиб ўргангани
учун, бу йирик тизим фаолиятига бир бутун кўз билан қарамагани
учун ҳам на касалликка тўғри ташҳис қўймоқда, на унинг сабаблари
-
ни билмоқда ва на-да унга даво топмоқда. Ҳолбуки, инсон яратилиш
қонунларини билсa ва уларга амал қилсагина соғ, сиҳҳатли ва тўғри
яшаш имконига соҳиб бўлади.
Бу китобда айтилаётган даволаш усулларини англаш учун унга яхлит
назар билан қараш керак бўлади. Биз китобда касалликларни якка-як
-
ка даволаш илми билан шуғулланмаймиз. Шу боис, китоб бошдан оёқ
ўқилгандан кейингина унинг даволаш фалсафаси ва услубига оид ту
-
шунча ҳосил бўлиши мумкин.
Бу китобда замонавий билимларнинг яроқсиз изоҳларига тўла, оғир
услуби ўрнига касалликлар сабаби ва ҳақиқий шифонинг қаердалиги
содда тил билан тушунтирилди. Бу китоб Oxират кунига ишонган, ўз
вужуди ва жонли-жонсиз барча борлиқларга зулм қилишдан қўрққан,
шифо излаган кишилар учун тайёрланди.
Бу китоб янги “илмий” терминларни кўз-кўз қилиш мақсадида эмас,
аччиқ бўлса ҳам, ҳақиқатни ошкор қилиш мақсадида ёзилди.
Ирсий касалликлардан ташқари, деярли барча касалликларнинг саба
-
би кишини ҳайратга соладиган даражада бир хил.
Барча касалликларнинг давоси ҳам, деярли, бир xил.
Қўлингиздаги китоб бу содда ва ҳикматга бой ҳақиқатни англатиш
йўлида Аллоҳнинг изни билан отилган бир қадам.
Касал бўлиш инсоннинг ўз айби, ўз хатосидир. Чунки инсоннинг
баданига уни касалликлардан сақлайдиган шундай бир мукаммал ме
-
ханизм жойлаштирилган-ки, бу механизмни ишдан чиқариш учун кўп
“меҳнат” қилиш керак. Агар инсон шу мукаммал механизмга эга бўлиб
туриб ҳам касалланса, Аллоҳ инсонга шифо топиши учун йўл кўрсатиб
қўйган.
Инсон бундан фойдаланмасдан, шифони янглиш йўлларда излаши
иккинчи бир хатодир.
Тиббиётда xавфли ҳисобланган бутун касалликлардан табибнинг ёр
-
дамисиз қутулиш мумкин. Касалликни ташҳис қилиш унчалик аҳамият
касб этмайди. Бу китобда тақдим этилган қурол ва даволашларни ўз
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
11
ҳаётингизга татбиқ қилсангиз ташҳисни, касалликларнинг ҳақиқий са
-
бабини тушуниш имконига эга бўласиз.
Сабабларни аниқлабгина қолмасдан, бугунгача эътибор бермаганин
-
гиз, ҳаётий аҳамиятга эга нарсаларни кўрасиз. Касалхона эшигидан
навбат пойламай, бир талай дори-дармонлардан ва барча даволаниш
xаражатларидан қутуласиз.
Соғлом бўлишнинг қанчалик қулайлигини ҳайрат билан кашф этиб,
шундай бир мукаммал яратилганингиз учун Яратганга шукр қиласиз.
Ҳақиқатга олиб борувчи йўл очиқ ва соддадир.
12
Касалликларнинг сабаблари
Do'stlaringiz bilan baham: |