олинади, ундан кейин маҳсулотни бош бармоқ билан ўртасидан босиб ундан данаги
ажратилади. Данакдан ажратилган маҳсулот, яна паднисларга солиниб майдонга ѐйилади
ва 2-3 кундан сўнг тахлаб қўйилади.
Қуритиш об-ҳаво шароитига қараб 7-8 кун давом этади. Бунда 20-28 % гача қайса
маҳсулот олинади, унда тайѐр маҳсулот намлиги 18% дан ошмаслиги керак.
Ўрик (қуритиш жараѐнида) мевасидан ажратилган данакдан шўрданак, доривор, мағиз
сифатида ва ундан ташқари данаклардан уруғ кўчат етиштиришда фойдаланиш мумкин.
Ўрикни аштак усулида қуритиш.
Аштак-мевалар
бутунлигича
қуритилиб
данагининг
мағзи
унинг
ичига
солинади.Ўрик аштак маҳсулотини тайѐрлаш учун барча технологик жараѐн худди қайса
усулидек тайѐрланади, фақат аштак учун данак чақилиб унинг мағзи мева ичига солинади
ва қуритиш давом этади.
3.Шафтолини қуритиш технологияси.
Шафтолини тукли ва туксиз (нектарин) навлари қуритилади. Шафтолини Старт, Лола,
Обильнўй, Нектарин желтий, Эльберта, Фарход навлари қуритиш учун энг яхши
ҳисобланади.
Шафтоли мевасини қуритишда қуйидаги технологик жараѐн қўлланилади: саралаш –
ювилиш – кесиш – ишқор эритмасида ишлов (бланшировка) бериш – совитиш –
паднисларга ѐйиш-олтингугуртда дудлаш.
Шафтолини баргак усулида олтингугуртда дудлаб ѐки дудламасдан қуритилади, аммо
дудлаб қуритилганда товар сифати юқори бўлган маҳсулот олинади.
Тукли шафтолини қуритганда маҳсулот кўримсизроқ бўлади, аммо юқори сифатли
маҳсулот олиш учун мевалар ҳажмига, етилганлик ҳолатига қараб сараланади.
Сараланганда меваларни сиғими 2-4 кг ли саватчаларга солиниб 1-3%ли ишқорнинг
қайноқ эритмасига (каустик содага) 30-40 сония мобайнида ботириб олинади ва оқава сув
билан чайқалади. Шунда мева пўсти осонгина арчилади. Шафтоли пўсти арчилгандан
кейин меваларни пичоқ билан икки бўлакка текис қилиб, данаклари ажратиб кесилади,
ундан кейин паднисларга териб дудлаш учун жўнатилади.
Шафтоли мевасини аввал кесиб ундан кейин ишқор эритмаси билан ишлов бериш ҳам
мумкин.
Маҳсулотни ҳажмига етилганлик ҳолатига қараб бир килограмм мева учун 2-2,5 гр
ѐки катта хажмда бўлса дудлаш камерасида 75-100 граммгача олтингугурт сарфланади, 1-
1,5 соат мобайнида дудланади ва қуритиш майдонига юборилади.
Икки-уч кундан кейин дудланган маҳсулот ағдарилиб, сояга паднислар тахланиб то
етилгунча қуритилади, тайѐр маҳсулотнинг намлиги 18-19%дан ошмаслиги керак.
Қуритиш об-ҳаво шароитига, шафтоли навига қараб 7-22 кун давом этади. Бунда қуритиш
усули ва шафтоли навига қараб 14-20% гача маҳсулот олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: