Наманган мущандислик-педагогика институти


Олхўрини қуритиш технологияси



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#169492
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72
Bog'liq
meva-sabzavotlarni quritish texnologiyasi

 
5.Олхўрини қуритиш технологияси. 
Олхўри қоқиси инсон организми учун парҳезли даволовчи яхши маҳсулотдир. 
Олхўрини тўқ тусли Бертон, Исполинский, Согдиана, Қора олу, Самаркандская, Венгерка 
ажанская, Венгерка фиолетовая навлари қуритиш учун энг яхши хисобланади. 
Олхўрини катта-кичиклиги, етилганлик ҳолатига ҳамда сифатига қараб сараланади. 
Эзилган, чириган, касалланган ва ҳашоратлардан зарарланган мевалар ажратилади. 
Олхўри навларини кеч пишиши (август-снтябр) ҳисобга олинган ҳолда қуритишдан олдин 
уни ишқор аралашмасида ишлов (бланшировка) берилади. Олхўрини 10-15 сентябрдан 
кейин қуритиш тавсия этилмайди, чунки мевалар то кузги ѐмғир ѐғишигача қуримайди. 
Шунинг учун маҳсулот эртароқ 0,5% ли ишқор аралашмасида ишлов бериб қуритилади. 
Ишлов беришдан мақсад мева этларида кичик ѐриқчалар ҳосил қилиш ва қуриш 
жараѐнини тезлаштиришдир. 
Олхўри меваларига ишлов бериш учун қозонга тоза сув қуйиб қайноқ ҳолга 
келтирилади, ундан кейин 100 литр сув ҳисобига 500 гр ишқор (каустик сода) солиб 
қайнатилади, ундан кейин мевалар кичик (2-3 кг ли) саватчаларга солиб қайнаѐтган ишқор 
аралашмасига (маҳсулот етилганлиги, навига қараб) 10-30 сония мобайнида ботириб 
олинади ва очиқ майдонда қуритилади. 
Олхўрини оч тусли навлари ишқор билан ишлов берилиб, олтингугуртда дудлаш 
усулида қуритилади. Мевалар ишқор билан ишлов берилгандан кейин, дарҳол 
олтингугуртда дудланади, бунда бир килограмм мева учун бир граммгача олтингугурт 
сарфланиб, бир соат мобайнида дудланади. Сўнг уни «штабель» (тахлаш) усулида 
қуритилади ва товар сифати юқори бўлган маҳсулот олинади. 
Тайѐр маҳсулот намлиги 20-22% дан ошмаслиги керак. Об-ҳаво шароитига қараб қуритиш 
14-20 кун давом этади. Бунда 24-36 % гача қуруқ маҳсулот олинади. 
Олхўрининг ―Бертон‖, ―Артон‖, ―Самарқанд қора олхўриси‖, ―Осенняя Галя‖, 
―Венгерка фиолетовая‖, ―Исполинская‖, ―Президент‖ ва ―Пассифик‖ навларидан жуда 
яхши қоқи олинади. Ишлаб чиқариш технологияси узиш, ташиш, сақлаш, навларга 
ажратиш, инспекция, ювиш, қайноқ сувга пишиш, қуритиш, намини бараварлаш, 
қутиларга жойлаш ва сақлашдан иборат. Қуритиладиган олхўри яхши пишган бўлиши 
керак. Шу сабабли у обдон пишиб, қанди, кислотаси ва бошқа моддалари тегишли 
даражага етгач, узилади. 


Олхўри 16 кг ли қутига терилади. Ҳосил автомашиналарда ѐки рессорли 
аравачаларда ташилади. Терилган олхўрини 24 соатдан ортиқ сақлаб бўлмайди. Шу 
сабабли уни қуритиш пунктига ўз вақтида етказишда жиддий эътибор бериш керак. 
Мевалар калибрлаш машиналарида катта-кичиклигига қараб навларга ажратилади. 
Олхўрини катта-кичиклигига қараб 3-4 хилга ажратиш мумкин. Кейин инспекция 
қилинади ва сараланади. Кейин мевалар ювилиб, каустик сода эритмасига ботириб 
олинади. Бу иш бланширователь ѐки 300-350 л сув сиғадиган қозонда бажарилади. 
Каустик сода эритмаси 0,5% ли қилиб тайѐрланади. Меванинг ҳар бир нави синаб 
кўрилиб, кейин эритмага ботириб олиш муддати белгиланади. Бу муддат 15-30 секунддан 
ошмаслиги керак. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish