4-жадвал
Наманган вилоятида туристик хизматларнинг ўсиш суръати билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 2010-2020 йиллардаги динамикаси асосида 2021-2024 йилларга прогноз қилиш учун танланган моделлари10
Кўрсаткичлар номи
|
Кўрсаткичлар аппроксимацияси
|
R2
|
2021 йил
|
2022 йил
|
2023 йил
|
2024 йил
|
Кўрсатилган туристик хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати
|
y = -0,1358x2 + 14,21x + 80,639;
|
0,9865
|
220,51
|
231,6
|
242,42
|
252,96
|
Вилоятга келган меҳмонлар сонининг ўсиш суръати
|
y = 0,2832x2 + 6,0741x + 94,245;
|
0,9829
|
206,9
|
219,4
|
238,6
|
242,9
|
Меҳмонхоналар сонининг ўсиш суръати
|
У = 4,0709х + 95,658
|
0,985
|
139,3
|
141,6
|
143,8
|
146,1
|
Меҳмонхоналарда жойлар сонининг ўсиш суръати
|
y = 0,0303x2 + 5,0582x + 95,53;
|
0,9792
|
156,4
|
161,4
|
166,6
|
171,9
|
Ушбу жадвал маълумотларида туристик хизматлар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари аппрокцимасияси ва омиллар ўртасидаги боғлиқлик даражаси (R2) аниқланган ва уларнинг натижалари келтирилган. Барча натижавий кўрсаткичлар омиллар билан ўзаро мустаҳкам боғланган. Кўрсатилган туристик хизматлар ҳажмининг 2021-2024 йиллардаги ўсиш суръати 119,4 %ни (252,96*100/211,8), вилоятга келган меҳмонлар сонининг ўсиш суръати 113,0 %ни (189,1*100/167,3) ташкил қилади. Вилоятда меҳмонхоналар сонининг ўсиш суръати, 107,2 %га (137,6*100/128,4) тенг бўлса, меҳмонхоналарда жойлар сонининг ўсиш суръати 109,8 %ни (151,1*100/137,6)ташкил килиши кузатилмоқда. Қайд этиш жоизки, юқори ўсиш суръати вилоятга келган меҳмонлар сонига тўғри келади. Мазкур кўрсаткичнинг ўсиш суръати 2021-2024 йилларда 117,4%ни (242,9*100/206,9) ташкил қилган бўлса, энг суст ўсишга эга бўлган кўрсаткич вилоятда меҳмонхоналар сонининг ўсиш суръати ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг ўсиш суръати шу йилларда 104,9 %га (146,1*100/139,3) тенг. Мазкур таҳлил натижалари кўрсатмоқдаки, келгусида туризм инфратузилмасини, айниқса меҳмонхоналар қурилишига алоҳида аҳамият бериб, уларни кўпайтириш лозимдир.
Туризм соҳаси ва туристик хизматларни ривожлантириш ҳамда диверсификация қилишнинг муҳим йўналишларидан бири маркетинг концепциясини ва янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишдан иборат. Таҳлилларга кўра, туризм соҳасида маркетинг концепцияси бўйича турли қарашлар мавжуд.
Тадқиқотларимиз натижасида, мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маркетинг концепцияси қуйидаги йўналишларни ўз ичга олиши асосланди. Буларга:
туристик хизматлар сифатини такомиллаштириш концепцияси;
туристик хизматлар турларини диверсификация қилиш концепцияси;
туристик хизматлар бозорини диверсификация қилиш концепцияси;
туристик хизматларни модернизация қилиш концепцияси;
туристик хизматларга инновацияларни жорий қилиш концепцияси;
туристик хизматлар рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш концепцияси;
туристик хизматлар экспортини ошириш концепцияси кабиларни киритишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Уларнинг изоҳи қуйидаги жадвалда келтирилган (5-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |