Наманган муҳандислик-технология институти
Avtoreferat Kuymuratova Matlubaxon Abdimanabovna 8.09.21
Мамлакатимизда ва жаҳонда туризмни ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларини ўрганишдан келиб чиққан хулосалар шуни кўрсатдики, ҳозирги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари диссертант фикрича, қуйидаги истиқболли йўналишларда намоён бўлиши мумкин: биринчидан, Ӯзбекистонда халқаро туризмни (тарихий-маданий, архео-логик, зиёрат, экотуризм, геотуризм кабилар) ривожлантиришни такомиллаш-тириш мамлакатимизда халқаро туризмни ривожлантириш марказлари яратилишига бӯлган эҳтиёжнинг кучайишига олиб келади; иккинчидан, мамлакатимизда ички туризмнинг (“Ӯзбекистон бӯйлаб саёҳат қил” дастури) ривожланиши ҳам мамлакат миқёсида ва унинг ҳар бир ҳудудида ички туризмни (қишлоқ, этник, экологик ва рекреация каби) ривожлантириш марказларининг яратилиши туризм бозорларининг такомиллашувига олиб келади; учинчидан, Ўзбекистонда туризмнинг соҳалари ва турлари бўйича ихтисослашувининг кучайиши мамлакатимизда янги туристик маҳсулотлар ва туристик хизматларни диверсификация қилиш заруратини кучайтиради; тўртинчидан, мамлакатимизга хорижий туристлар оқимининг кўпайиши туризмнинг соҳалари ва турлари бўйича халқаро талаб даражасида хизмат кўрсатадиган туроператорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва кўникмаларни шакллантириш эҳтиёжларини кучайтиради; бешинчидан, Ўзбекистонда ички ва ташқи туризмнинг жадал ривожланиши туризмни мамлакат миқёсида ва унинг ҳар бир ҳудудида соҳани мутаносиб ривожлантириш учун районлаштириш муаммоларини ҳам ҳал қилиш заруратини юзага келтиради; олтинчидан, Ўзбекистонда халқаро ва ички туризмнинг ривожланиши, туристик хизматларнинг диверсификация қилиниши, мамлакат миқёсида ва унинг ҳар бир ҳудуди бўйича туризмни ривожлантиришнинг ўрта муддатга мўлжалланган концепциясини яратиш эҳтиёжини кучайтиради; еттинчидан, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган туристлар оқимининг кўпайиши туризм хизматларини кўрсатишни жаҳон андозалари даражасида такомиллаштириш заруратини туғдиради ва мос равишда, соҳани ривожлантиришга киришиш, бошқарувнинг таркибий тузилиши ва тамойилларини ҳам такомиллаштириш эҳтиёжини кучайтиради; саккизинчидан, юртимизда 2017-2021 йилларга мўлжалланган мамлакатни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясининг бажарилиши ва халқаро тажрибаларни ўрганиш натижасига биноан мамлакатимизда туристик хизматлар экспортини ошириш ва ҳудудий туризмни ривожлантириш эҳтиёжининг ҳам кучайишига олиб келади Демак, мамлакатимизда туризмнинг ривожланиши учун катта зарурат ва уни амалга ошириш учун имкониятлар мавжуд. Булар туризм бозорини ривожлантиришда туб ўзгаришларга ва соҳани диверсификация қилиш натижасида мамлакат иқтисодиётига таъсирини кучайтиришга асос бўлади. ХУЛОСА Жаҳонда ва мамлакатимизда туризмни ривожлантириш ва диверсифи-кация қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилди: Туризмни ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мазкур масала мамлакатимиз олимлари томонидан кам ўрганилган ва мос равишда, иқтисодий адабиётларда етарли даражада ёритилмаган. Шу туфайли, унинг амалиётда деярли қўлланилмай, ўз аксини топмаётганлигига ҳам гувоҳ бўлдик. Туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари таркибини ахборот-коммуникация технологияларидан ва рекламанинг “АИДА” моделини қўллаб кенгайтириш зарурати асосланган ва ушбу тавсия туризм соҳаси амалиётига жорий қилинган. Ушбу тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги “2017-2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 557-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Туризм соҳасини диверсификация қилишнинг асосий йўналишлари туристик хизматлар диверсификацияси, туристик бозорлар диверсификацияси, туристик ресурслар диверсификацияси ва туристик ҳудудлар диверсификациясидан иборатлиги асосланган ҳамда ҳозиргача фойдаланиб келинган туристик ресурслар таркибига геотуризмни қўшиб диверсификация қилинган. Ушбу тавсия ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПП-3514-сонли қарори ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 26 апрелдаги 110-сонли қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги “2017-2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 557-сонли қарорлари асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Дастурига киритилган. Туризмда сотилган хизматлар ҳажми ўзгаришига хизматларни диверсификация қилиш билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлаш методикаси илк бор ишлаб чиқилган ва туристик ташкилотлар фаолиятида қўлланилмоқда. Ушбу таклиф туристик хизматлар ҳажмига таъсир қилувчи омиллар таъсирини ҳисоблаш ва ушбу кўрсаткични яхшилаш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Тадқиқ этилган ҳудудда туризмни ривожлантиришнинг 2019-2022 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди ва улардан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция бўйича Давлат қўмитаси Наманган вилояти бош бошқармаси ва иқтисодиёт бошқармаларида фойдаланилмоқда. Ушбу тавсия туризм соҳаси ривожланишининг стратегик истиқболини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотлар натижасида туризмни ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг илмий-назарий ва услубий асослари ўрганилиб, соҳанинг ўзига хос ташкилий-иқтисодий механизмлари турларининг таркиби ва ушбу тушунчанинг муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Туризмни ривожлантириш ва туристик хизматларни такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизмлар соҳа амалиётига жорий этилган. Тадқиқот давомида туризм соҳаси самарадорлигини ошириш ва кўламини кенгайтириш мақсадида, туристик хизматларни кенгайтиришнинг асосий йўналишлари, диверсификацияланганлик даражасини баҳолаш ва унинг туристик маҳсулотларни сотиш ҳажмига таъсирини аниқлаш йўллари ишлаб чиқилган. Туризмда сотилган маҳсулот ҳажми (сотилган хизматлар ҳажми) ўзгаришига хизматларни диверсификация қилиш билан боғлиқ туристик хизмат турларининг сони, яъни диверсификацияси, битта туристик хизмат турига тўғри келадиган туристлар сони, битта туристга тўғри келадиган ўртача тушум каби омиллар таъсирини аниқлаш йўллари ишлаб чиқилган. Туристик хизматларни диверсификация қилишда SWOТ таҳлил усулидан фойдаланилган, бунда туризм соҳаси ривожланишининг стратегик истиқболини белгилаш ва самарадорлигини оширишнинг ички имконият-ларини ишга солиш ва таҳдидларнинг олдини олиш бўйича ҳудудга мос йўллари ишлаб чиқилган ва тегишли тарзда амалиётга жорий қилинган. Натижада, туризмни ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг кучли ва зайиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидларига баҳо берилиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган стратегик йўналишлар кўрсатиб берилган. Диссертант томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётда қўлланиши ёки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топиши, туризм соҳасини ривожлантириш ва туристик хизматларни диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириши билан бирга, соҳани ривожлантиришга қаратилган кўплаб ички имкониятлар аниқланди ва мамлакатни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида қўйилган соҳа билан боғлиқ устувор вазифаларнинг амалга оширилишига хизмат қилди. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |