Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантиришга асосланган дидактик ўйинга қўйилган талаб ва вазифалар ишлаб чиқилган ва бевосита барча умумтаълим мактаблари ўқув жараёнига жорий этилган;
француз тили дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияларини шакллантириш модели ва уни амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари (репродуктив, продуктив, ижодий) аниқлаштирилган;
француз тили дарсларида дидактик ўйинлар технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалга оширилган ёндашувлар ва усуллар, фойдаланилган назарий ва амалий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, эксприментал ишланмаларнинг самарадорлиги математик-статистика методлари ёрдамида асослангани ҳамда олинган натижалар ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Диссертация ишида фойдаланилган ва илмий асосланган маълумотлар, тақдим этилган метод, технология ҳамда тадқиқот давомида ишлаб чиқилган тавсиялардан қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш билан белгиланади.
Тадқиқот натижасининг амалий аҳамияти бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган синфда ва синфдан ташқари машғулотларда олиб бориладиган ишлар дастуридан умумий ўрта таълим мактабларининг француз тили дарсларида ва олий таълим муассаларида бўлажак чет тил ўқитувчиларини тайёрлашда фойдаланиш тавсия этилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш бўйича тадқиқот натижалари:
бошланғич синф ўқувчиларига француз тилини ўргатишда “коммуникатив компетенция”, “компетенциявий ёндашув”, “коммуникатив лаёқат”, “коммуникатив фаолият”га оид қуйидаги ахборот-таҳлилий, прогнозли, полемик, рефлексив, креативлик, коммуникатив кўникмалари типологиялари шакллантиришда А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида дидактик топшириқларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4296-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчилари француз тилида коммуникатив компетенцияларини А1 даражадаги кўникма ва малакалари типологияси шаклланган;
бошланғич синф француз тили дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган самарали педагогик шарт-шароитлар (мактаб, ўқитувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқувчи муносабати, синфдан ташқари ишлар) ва мулоқотни фаоллаштириш воситаси сифатида дидактик ўйинларнинг маҳсулдорлик омиллари (ўқувчи шахсининг мотивацион, ҳиссий, интеллектуал, коммуникатив) кўникмаларини шакллантиришга доир бошланғич синф ўқувчилари учун халқаро баҳолаш дастури талабларига мувофиқ коммуникатив ва дидактик ўйинларга асосланувчи, ролли ва проектли ўйинлар тўплами “Le français intéressant” “Қизиқарли француз тили” номли ўқув-услубий қўлланмасига доир таклиф ва тавсиялардан Тошкент шаҳрида жойлашган “Альянс Франсез” “ONG Alliance française de Tachkent” ташкилотининг тил маркази ўқув жараёнига татбиқ этилган ва фойдаланилган (Тошкент Француз Альянс ННТ тил марказининг 2022 йил 24 январдаги № 02-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мулоқот жараёнида турли нутқий этикетлардан фойдаланиш имкониятлари яратилган;
бошланғич синф чет тил таълимида ўқувчиларнинг дидактик ўйинлар воситасида коммуникатив, перцептив, рефлексив, ижтимоий таянч компонентлари ҳамда психолингвистик лаёқатлари (нутқни ҳосил қилиш, идрок этиш, шакллантириш) ни тил бирликлари (фонетика, лексика, грамматика) асосида узвий боғлиқликда ўргатиш, эркин фикр юритиш, тафаккур қилиш, креативлик асосида шакллантиришга доир методик тавсиялардан Наманган вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ўқув дастурлари доирасида фойдаланилган ва муҳокама этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 21 декабрдаги 01/11-01/10-1551-сон маълумотномаси). Натижада, француз тилини чет тил сифатида ўқитаётган бошланғич синф ўқитувчилари учун коммуникатив ёндашувни замон талаблари асосида дарсликлар бўлими базаси яна бир илмий-амалий манбаа ҳисобига бойитилган;
бошланғич синф ўқувчилари учун француз тили дарсларида фонетика, лексика, грамматикага оид коммуникатив компетенциясини шакллантиришга йўналтирилган халқаро баҳолаш дастури талабларига мувофиқ коммуникатив ва дидактик ўйинларга асосланувчи, ролли ва проектли “Le français intéressant” “Қизиқарли француз тили” ўйинлар тўплами доир амалий тавсиялардан умумтаълим мактабларининг бошланғич синф француз тили дарслиги ва ўқитувчилар учун методик қўлланмалар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 19 ноябрдаги 01/11-01/7-1609-сон маълумотномаси); Натижада, мактабгача таълим ва бошланғич таълимда хорижий тилларни ўргатиш методикаси такомиллаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |