Наманган давлат университети


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 276,43 Kb.
bet7/25
Sana22.04.2022
Hajmi276,43 Kb.
#573515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
Автореферат янги 21.04.2022

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий конференцияларида муҳокама этилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 13 та илмий иш чоп эттирилган, шулардан, 2 та услубий қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 4 таси республика, 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб,хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 127 саҳифа.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён қилинган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти, предмети аниқланган, ишнинг фан ва технологияларни шакллантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатиб берилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши ҳақидаги маълумотлар берилган.
Тадқиқотнинг биринчи боби Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантиришнинг назарий асосларидеб номланади.Унда бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантиришнинг методологик ва илмий назарий асослари, француз тилини чет тил сифатида ўрганаётган ўқувчиларга қўйилган миллий дастур талаблари, коммуникатив компетенциясини шакллантирувчи дидактик ўйинлар таснифи таҳлили баён этилган.
Француз гуманист ёзувчиси Антуан Де Сент-Экзюпери айтганидек: "Ер юзидаги энг катта бойлик ва гўзал ҳашамат – табиийки, инсонларнинг ўзаро мулоқоти"дир. Унинг бу фикри дунёнинг йирик руҳшунос ва тилшунос олимлари томонидан кенг эътироф этиб келинмоқда. Мазкур тадқиқот мавзуси ҳамда “коммуникатив компетенция” атамасига оид таъриф ва тушунчалар бунга яққол мисол бўла олади.
Энциклопедик луғатларда ушбу термин барча тилларда мазмунан бир хил қўлланиши, яъни (фр “communiquer”, рус. “общаться”, инг. “communicate”, нем. “kommunizieren”) феъли ўзб.“мулоқот қилмоқ”, “хабар бермоқ”, “узатмоқ”маъноларини ифодалайди. Компетенция лотинча competentia сўзидан олинган бўлиб, эришаман, тўғри келаман маъноларини билдиради.
“Компетенция” термини “коммуникатив компетенция”, “социомаданий компетенция”, “фразеологик компетенция”, “лингвистик компетенция” каби сўз бирикмалари тарзида кенг қўлланади.
Компетенция – бу шундай психологик имкониятлар мажмуики, муайян шароитда унда шахсдаги билим, кўникма ва малакалар амалга ошади ва муваффақиятли уйғунлашади.
Коммуникатив компетенция деганда, ўқувчи ўз она тили билан ўрганилаётган мамлакат тилида оғзаки ва ёзма шаклда ўзаро ва маданиятлараро мулоқотни амалга ошириш қобилияти ва тайёргарлиги тушунилади.
“Коммуникатив компетенция” тушунчаси мукаммал нутқ, мулоқотда нотиқлик санъати усулларини қўллаш, суҳбатдош билан индивидуал мулоқот қила олиш лаёқати ва қобилиятини қамраб олади.
Рус методист олими Р.П.Мильруднинг фикрича, чет тил таълимида коммуникатив ёндашув тамойилига асосланган дидактик ўйинлардан фойдаланиш шахсни реал ҳаётга тайёрлайди, бутун фанни пухта ўзлаштирилишига, продуктивлик фаолияти амалга оширилишига ва ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, сўз бойлиги ва нутқ маданиятини ўсишига хизмат қилади. Коммуникатив ёндашувга асосланган чет тил дарсларида, асосий эътибор, фаолият ва ҳаракатга қаратилади. Унда ўқувчи чет тилда ўзини таништиришни, фикр алмашишни, ҳукм чиқаришни, ҳис-туйғуларини изҳор қилишни, турли-хил фаразларни яратишни ўрганади.
Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва киритилаётган янгиликлардан кўзланган мақсад – чет тилларни эгаллашнинг замон талаблари даражасига олиб чиқишдир.
«Чет тилларни эгаллашнинг Умумевропа компетенциялари» нинг асосий мақсади – ўрганувчи чет тилни ўрганиш жараёнида ёки унинг охирида эгаллаган билим даражасига аниқ тавсиф ва таъриф беришдан иборат. Мазмун жиҳатидан, ўқувчи «Умумевропа компетенциялари» ўз номига мос равишда чет тилни эгаллаш билан боғлиқ компетенциялар (малака, салоҳият) мажмуасини эгалласагина, бизнингча, ушбу мақсадга эришилган энг катта ютуқлардан биридир. Маълумки, чет тиллар асосий чет тил ва иккинчи тил сифатида ўқитилади. Бошланғич синфларда француз тилини ўқитишнинг интегратив мақсади ўқувчининг нутқ фаолиятининг асосий турлари: тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув бўйича қулай даражадаги бошланғич компетенциясини шакллантиришдан иборат. Шу орқали ўқувчи ўз она тили билан ўрганилаётган мамлакат тилида оғзаки ва ёзма шаклда ўзаро ва маданиятлараро мулоқотни амалга ошира олади.
Француз тили бўйича мактаб ўқувчиларига синфлар кесимида қўйиладиган талаблар қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
1) A1 даражада рецептив – тинглаб тушуниш ва ўқиб тушуниш кўникмалари 1-4 синфлар; 2) A1 даражада продуктив – гапириш ва ёзиш кўникмалари 1-6 синфлари ўқувчилари учун қўйиладиган талаблар таълим мазмунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Бошланғич таълим француз тилини иккинчи чет тил сифатида ўқитилишида қуйидаги илмий асосларга таянади:1) Тилнинг аниқ шахсга йўналтирилганлиги. 2) Когнитив (билиш) жараён. Бу шуни англатадики, ўқувчи борлиқни тил воситасида тасаввур қилади. Чет тилни ўргатиш, тили ўрганилаётган халқлар маданиятини, урф-одатларини, илму-фанини, машҳур инсонларини, санъатини, тарихий-маданий бойликларини ўргатиш орқали амалга оширилади. 3) Ижодий жараён. Бунда ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, вазиятга мос жумлаларни топиш кўникма ва малакаси ривожланади. Ўқувчиларнинг турли халқлар томонидан ёзилган бадиий адабиётлар, рисолалар, илмий тадқиқот намуналарини ўқишга ва таржима қилишга имконият яратилади.
Ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини шакллантириш тушунчаси ўзида қуйидаги уйғунлашган компонентларни акс эттиради.( 1-расмга қаранг)


Download 276,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish