Наманган давлат университети педагогика факультети


Ёнлама (Коллатерал) қон айланиши



Download 0,84 Mb.
bet26/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Ёнлама (Коллатерал) қон айланиши
Организмнинг айрим қисмларида ва алоҳида аъзоларида асосий қон томирларга қў­шимча бир қанча артерия қон томирлари ҳам бўлади. Айрим ҳолларда ана шу асосий қон томирлардан бири зарарланганда, операция вақтида кесилганда, боғланганда ёки қон ту­файли ҳосил бўлган тромб билан тешиги бекилиб қолади, натижада қон ўтолмай қолиши мумкин. Лекин бундай ҳолларда аъзоларга, организмнинг айрим қисмларига қон майда, ёнлама, коллатерал қон томирлар орқали боради. Натижада, майда қон томирлар шароитга мослашиб бориб, уларнинг диаметри аста-секин катталашади, йўналиши эса илон изига ўхшаб ўзгара боради. Ниҳоят, коллатерал қон айланиш системаси вужудга келади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, марказий қон томирлардан қон оқмай қолса, бу ҳол­да аъзо ёки организмнинг қон томирсиз қолган ўлимига дастлаб қон ёнлама, майда қон то­мирлар орқали тарқалади. Кейин организмнинг яшаш шароитига мослашиш қобилияти ях­ши ривожланганлиги сабабли аста-секин қон томирларнинг янги анастопиозлари ҳосил бўлади ва ниҳоят, қон айланиш системаси асли ҳолига қайтади.
Жароҳатланган қон томирлар ёки уларнинг ичида пайдо бўладиган тромбларни тўғ­ри аниқлаш ва даволаш учун организмдаги турли хил артерия анастомозлари ва тўрларини яхшироқ билиши ва ўрганиш лозим.
Организмдаги артерия анастомозларини Б.А.Долго-Сабуров асосан икки турга аж­ра­тади: бири ҳар хил марказий (асосий) артериялар (аорта, ўмров ости, умумий уйқу, ёнбош артериялари ва ҳоказо) тармоқларининг қўшилиб ҳосил қилган турли анастомозлари бўл­са, иккинчиси битта марказий артерия шохчаларининг бир-бири билан қўшилиб, ягона марказий артерия системаси анастомозини ҳосил қилишидир.
Юқорида артерияларнинг анастомозларига доир берилган қисқача маълумот артерия системасининг организмда ягона бир бутун система эканлигидан далолат беради.
Вена системаси
Вена қон томирларининг артерия қон томирларидан фарқи шуки, артериялар юрак­дан аорта ва ўпка артерияси сифатида чиқиб, бир йўла майда толаларга бўлина бо­риб, пи­ровардида капиллярларга айланса, веналар капиллярлардан йиғилиб йириклашаверади ва натижада юракка қуйилади. Демак, органлар ичида артерия капиллярлари билан вена ка­пиллярлари (ёки уларнинг ҳосил қилган тўрлари) ҳар икки системани, яъни артерия ва ве­на системаларини бир-бирига чамбарчас боғлаб туради. Шундай қилиб, вена капилляр­ла­ри тўридан постка-пиллярлар вужудга келади, посткапиллярлар кўшилишидан венулалар, уларнинг қўшилишидан эса веналар ҳосил бўлади.
Қон айланиш системасида катта ва кичик доира веналари тафовут қилинади.
Катта доира гавда билан юракнинг ўнг бўлмачаси ўртасидаги қон айланииги бўлиб, уни гавда веналари деб ҳам аталади, кичик доира веналари эса юракнинг ўнг қоринча­си­дан чиқиб, ўпка орқали йўналади ва юракнинг чап бўлмачасига келади, буни ўпка қон ай­ланиши деб юритилади. Юқорида айтиб ўтилган вена доираларидан ташқари, учинчи дои­рани, яъни юракнинг ўзига хос венаси доирасини алоҳида фарқ қилинади, чуики бу ве­на­лар тож бўшлиғи орқали катта доира венасидан мустасно ҳолда, юракнинг ўнг бўлма­ча­си­га келиб қуйилади.
Венанинг артериядан яна бир фарқи шуки, вена томирининг девори анчагина юпқа ва бошқачароқ тузилгандир. Венани кўндаланг кесилса, унинг деворлари дарров кучайиб қолади, артерия томирида бундай ҳодиса учрамайди, чунки унинг девори қалин бўлади. Вена девори ёнидаги тўқималарга ёпишган бўлса, пучаймай очиқ қолади.
Вена деворининг артерия деворига нисбатан юпқалиги бажарадиган вазифаси ва қоннинг оқиш тезлитига боғлиқ, яъни артериялар капиллярлардан йиғилиб йириклаша­ве­ради ва натижаси юракка чап қоринчасидан 150-160 см симоб устунига тенг куч билан аорта орқали отилиб чиқаётган қон учун қалин ва мустаҳкам тузилган қон томир девори кераклиги ўз-ўзидан маълум (шунга қарамай, қон йўл-йўлакай томир деворларининг қар­шилигига учрагани сабабли капиллярларга етиб келганда босим анчагина пасаяди).
Венада қонни юрак сингари босиб берувчи куч бўлмаганлигидан у жуда суст оқади. Бинобарин, вена деворинииг қалин ва пишиқ бўлишига эҳтиёж бўлмайди.
Юракнинг чап қоринчасидан аорта оркали организмга тарқалаёп.ш қоннинг қайтадан юракка веналар орқали келиши веналарнинг кенглиги ва сонининг кўплиги билан тенг­ла­нади (компенсацияланади). Жумладан, организмнинг бирор қисмига қон олиб бораётган артерия билан бўлса, қонни шу жойда ва шу артерия билан ёнма-ён йўналиб, юракка қай­тиб олиб кетаётган вена кўп ҳолларда иккитадир.
Бундан ташқари, юза (тери остида) жойлашган веналар ҳам бор. Масалан, қўл ва оёқ­лардаги талайгина артерияларни иккитадан вена кузатиб боради. Шунинг учун ҳам, катта доира венасининг умумий ҳажми катта артерия доирасининг ҳажмидан икки баравар ортикдир. Лекин кичик доирадаги артерия ва веналарнинг ҳажми бир хил бўлади.
Вена девори тузилиши жиҳатидан артерия деворига ўхшаса ҳам булар ўртасидаги баъзи хусусиятлари билан бир оз фарқ қилади. Венанинг ташқи томонидан ўраган бирик­тирувчи тўқима қавати коллаген толаларга бой бўлади. Бундай коллаген толаларнинг вена деворида кўплиги туфайли у чидамли бўлади. Масалан, бирор сабаб билан артерия узилиб кетган жойда вена бутун қолиши мумкин. Бу қаватда узунасига йўналган мускул толалари ҳам учрайди.
Вена деворининг ўртадаги мускул қавати ўз навбатида икки қаватдан тузилган бў­либ, ички қаватнинг мускул толалари айланма (циркуляр) ҳолатда, ташқи қаватининг мус­кул толалари эса узунасига йўналади. Бу қават тананинг юқори қисмидаги веналарида у қадар яхши тараққий этмаган. Миянинг қаттиқ пардаси орасидаги веналар (синуслар) нинг деворларида мускул қавати бутунлай бўлмайди.
Вена деворининг энг ички (интима) қавати яққол кўринадиган чегара ҳосил қилмай, мускул қаватига ўтиб кетади. Интимада ҳам кўндаланг йўналган мускул толалари бўлади.
Веналарнинг тузилишидаги яна бир фарқ шуки, уларнинг кўп қисмида қопқоқлар бў­лади. Клапанлар юракка йўналаётган қонни тескари (орқага қараб) ҳаракат қилишига йўл қўймаслик вазифасини бажаради. Клапанлар вена деворларининг ички қаватида ҳосил бўлган яримойсимон бурмалардир. Улар асосан эластик толалардан тузилган бўлиб усти­дан эндотелий билан ўралган коллаген тўқимаси қоплаб туради. Клапанларнинг асосини ҳосил қилишда баъзан оз миқдорда бўлса ҳам мускул толалари иштирок этади.
Вена клапанлари очиқ томони юракка қараган чўнтаклар ҳосил қилади. Буларнинг бир томони (чети) вена деворига бириккан бўлса, иккинчи (қарама-қарши) томони эркин ҳолатда вена томири найининг бўшлиғида қолади. Вена клапанлари аксари жуфт бўлиб жойлашади, битта ёки учта бўлиб қолиши камдан-кам ҳолларда кузатилади. Битта клапан майда томирларда учрайди ва шаклан анчагина чўзиқ бўлади. Клапанларнинг бир-бирига қараб турган эркин четлари ниҳоятда нозик бўлганлиги учун қон юрак томон ҳаракат қи­лиш вақтида уларнинг қаршилигига учрамайди, аксинча, уларни вена деворига тақаб пу­чайтиради ва устидан ўтиб кетаверади. Қон бирор сабабга кўра тескари (келаётган то­мо­нига) оқса, бу чўнтаклар қонга тўлиб кўтарилади ва орқага оқаётган қоннинг йўлини тў­са­ди.
Қоннинг вена ичида йўналишида вена деворлариниш тонуси (мустақил торайиб, кен­гайиши) ҳам муҳим ўрин тутади, бу ҳақда батафсил маълумотни «физиология» курсидан олиш мумкин.
Диаметри 0,5 мм дан кам веналарда ҳам клапанларнинг сони ҳар хил бўлади. Баъзи веналарда клапан кўп, баъзисида камроқ, айримларида эса бутунлай бўлмаслиги мумкин. Диаметри кичик ва ўртача веналарда клапанлар яхши тараққий этган, улар бир-бирига яқин ва бир текисда жойлашади, сони ҳам кўп бўлади.
, чунки қоннинг оёкдан юракга томон кўтарилиши қўлга нисбатан анча қийиндир. Баъзи веналарнинг клапанлари фақат қуядиган жойлари (ички бўйинтуруқ венаси, умуртқа венаси, бўйиннинг кўндаланг венаси ва бошқ.) да учрайди.
Эмбрионал тараққиёт даврида веналарда клапанлар талайгина миқдорда бўлиб, янги туғилган болада яхши тараққий этишини эслатиб ўтиш керак. Лекин кейинчалик уларнинг маълум қисми йўқолади. Масалан, қопқа (дарвоза) венаси системасида меъда венаси­да­ги­на клапан сақланиб қолади.
Вена системасида босимнинг паст бўлишига қарамай, қоннинг юракка қараб йўна­ли­ши ва унга бориб қуйилишини таъминловчи анчагина воситалар бор. Веналарнинг девор­лари доимо бир хилда қолмай, мунтазам равишда кенгайиб-торайиб туради.
Бундай ҳаракатни таъминлашда фасциялар, апоневрозлар, мускуллар яқиндан ишти­рок этади, чунки гавдадаги кўмгина веналар бояги қисмларга бирикиб туради. Бинобарин, фасция апоневроз ва мускуллардаги ҳаракат вена деворларига ҳам таъсир қилиб, уларни кенгайтириб ва торайтириб туради.
Вена деворининг бир қисми торайиб қонни олдинга сургач, яна кенгаяди, шу вақтда у периферик томирлардан сурилиб келаётгам м« билан яна тўлади. Демак, венанинг бу қисми сўриб олувчи насос сифатида ҳам қоннинг юрак томон ҳаракатини таъминлайди (ташқи бўйинтуруқ венаси, тақим ости венаси, ўмров ости венаси, чайнов мускуллари ора­сидаги вена чигали ва бошқа бир қанча веналар бунга мисол бўла олади. Айтиб ўтилган бу воситалар қаторида одам нафас олган пайтда кўкрак қафасида ҳосил бўладими манфий бо­сим юракка келиб қуйилувчи веналарга сўрувчи таъсир кўрсатади.
Организмда кўпгина веналар артериялар билан ёнма-ён йўналади, шунинг учун улар­ни йўлдош веналар деб аталади. Йўлдош веналардан чиққан кўпгина толалар бир-бири билан қўшилии, артерия девори атрофида вена чигали ва вена тўри ҳосил қилади.
Кейинги вақгларда олиб борилган текширишларда вена йўли бўйлаб кетаётган оқимлар, яъни паравеноз оқимлар борлиги аниқланди (А.Т.Оқилов, А.И.Головинский ва бошқалар). Бу паравеноз венп оқими венанинг ўз деворидан қон олиб чиқади (тўп­лай­ди).
Одатда, йўлдош веналар ўзлари кузатаётган артерияларнинг номи билан аталади.
Артерия билан бирга йўналувчи йўлдош веналар қўшувчи тўқималардан тузилган умумий қин ичида туради. Шу қин ичида артерия ва венадан ташқари, нерв ҳам бўлади. Масалан, бўйиндаги битта умумий қин ичида, тақим ости соҳасидаги битта умумий қин ичида туради ва ҳоказо.
Веналар ичида артерияни кузатмай, ўзича алоҳида йўл билан кетадиган веналар ҳам бор. Бундай веналар айниқса бўйин, қўл ва оёк, териси остида яхши тараққий этган.
Жойланишига қараб, чуқур ва юза жойлашган веналар тафовут қилинади. Чуқур жойлашган веналар ички органлар (мия, кўкрак, қорин ва чаноқ бўшлиғидаги органлар) дан ва мускуллардан, юза веналар ёки тери веналари эса тери ости ёғ қаватидан қон йиғади. Бундай юза веналар айниқса қўл ва оёқларда яхши тараққий этган бўлади.
Юза ва чуқур жойлашган веналар бир-бири билан анастомозлар ҳосил қилади. Бун­дай боғланишнинг катта ҳаётий аҳамияти бор. Масалан, бирор сабабга кўра, асосий йирик веналардан бирининг функцияси издан чиқса, уни бошқа вена системаси билан қўшиб ичи майда толалар ёки паравеноз толалари орқали ёнлама веналар ҳосил бўлиб, издан чиққан функцияси бажарилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, («Артериялар системаси»га қаралсин) юракнинг ўнг ярми (ўнг бўлмача билан ўнг қоринча) веноз қонни, чап ярми эса (чап бўлмача билан чап қоринча) артерия қонини ўтказади.
Катта ва кичик асосий вена доираларида қон оқишини баён этишдан олдин шуни ай­тиб ўтиш керакки, қон томирлар ичида оқаётган қонни сифатига кўра эмас, балки юракдан чиқиши ва юракка келишига ҳамда тузилишига қараб артерия ва вена қонига ажратилади. Масалан, ўпка артерияси ўзани номи билан юракнинг ўнг қоринчасидан чиқиб, ўпкага қараб борадиган томир веноз қонни олиб кэтишига қарамай, юракдан чиққанлиги учун arteria pulmonalis деб аталади, шунингдек ўпка веналари – venae pulmonales эса юракка артериал қон олиб келади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish