Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet126/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Кутиладиган
Натижа

Тингловчилар ривожланишида камчиликлари бўлган болаларниинг тиббий-психолого-педагогик таснифи ҳақида илмий асосланган методларни билиб оладилар.

Маъруза режаси

  1. Дифференциал ташхис.

2. Тиббий-психолого-педагогик комиссия ишининг мазмуни ва уни ташкил этиш.

  1. ТППКнинг мақсад ва вазифалари



3-Мавзу. Ривожланишида камчиликлари бўлган болаларниинг тиббий-психолого-педагогик таснифи
Режа:
1. Дифференциал ташхис.
2. Тиббий-психолого-педагогик комиссия ишининг мазмуни ва уни ташкил этиш.
3. ТППКнинг мақсад ва вазифалари
Дифференциал ташхис ривожланиш нуқсонини аниқлайди, ва унинг натижалари орқали боланинг имкониятларига хос таълим шакллари аниқланади. Дифференциал ташхиснинг вазифалари қуйидагилар:

  • Бола ривожланишидаги ақлий, нутқий ва хиссий нуқсонлар характери ва даражасини аниқлаш;

  • Бирламчи ва иккиламчи нуқсонларини аниқлаш ҳамда бузилишни тизимли тахлил қилиш;

  • ҳаракат – таянч асорати, кўрув, эшитув нуқсонларининг хусусиятларига баҳо бериш;

  • педагогик ташхисни аниқлаш ва уни асослаш.

Ушбу маълумотларга таянган холда коррекцион-педагогик жараённи, таълим дастурини, таълим муассасаси турини аниқлаш ва ташкиллаштириш мумкин. Дифференциал ташхис психолгик-тиббий-педагогик комиссияда амалга оширилади. Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни бир гуруҳ мутахассислар комплекс ўрганиб ташхис натижасини келишган холда қўядилар. Иш боланинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган холда аниқ бир тизимда тузилади. Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни дифференциал ташхис қилиш, хозирги кунда бир қатор муаммоларга дуч келмоқда.
Маълумки ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг ҳар бир турида психолого хусусиятиарининг ўхшаш жиҳатлари ҳам кузатилади. Масалан, ривожланишида нуқсони бўлганларнинг деярли .барчасида нутқ камчиликлар ёки таълим олишида сустликлар характерлидир. Ривожланиш нуқсонини, даражасини аниқловчи ўзига хос хусусиятлар, дифференциал ташхиснинг асоси бўлиб хисобланади (В.И.Лубовский). Бу хозирги кунда махсус психологояда аномал ривожланишларни таққослаш характерига эга илмий изланишларнинг етарлича эмаслиги билан боғлиқ. Бундай илмий ишларни олиб бориш дифференциал ташхис имкониятларини янада кенгайтирар эди.
Яна бир муаммо ТППК амалий фаолияти билан боғлиқдир. Хозирги кунда ташкилий характерга эга кўпгина саволлар ечилмаган, хусусан доимий фаолият кўрсатувчи бир қатор методологик ва терминологик муаммоларни хал қилувчи ташхис муассасасини ташкил этиш, уни керакли кадрлар билан таъминлаш. Методологик муаммолар ичидан болани дифференциал ташхис мақсадида психодиагностика натижаларининг тахлили ҳамда сифатли бажаришларига имкон берувчи самарали ва ишончли имкониятларни ишлаб чиқиш муаммосини алохида таъкидлаш жоиз.
Ривожланишидан нуқсони бўлган болаларни чуқур психолого-педагогик ташхис натижаларига асосланиб, коррекцион дастурни ишлаб чиқиш мақсадини қўяди. Бунда ўрганиш вақт талаб этади, у асосан таълимда, баъзида эса консултативни муассасаларда ўтказилади. Бундай ўрганишнинг аниқ вазифалари турли ёшдагилар учун кўп тарафлама ва ўзига хосдир. Улар ичидан қўйидагиларни ажратиш мумкин:

  • Боланинг индивидуал психолого-педагогик хусусиятларини аниқлаш;

  • Ривожлантирувчи ва таълимий коррекцион индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш:

  • Оиласидаги ички муносабатларни ўрганиш ва тарбия шароитларини аниқлаш;

  • Ўқишдаги мураккаб шароитларда ёрдам.

Мутахассислар у ёки бу функциядаги камчилик ёки ривожланмаганликда самарали тавсиялар бермоқдалар, лекин боладаги ижобий хислатларни аниқлашдаги, муайян шахс хусусиятлари, яъни боланинг тасаввури, нутқи, ижтимоий шахсий муаммосини хал этишга қаратилган ишлари етарлича ривож топмаган. Аммо, самарали коррекцион-педагогик жараён фақатгина салбий омилларга эмас, балки биринчи ўринда болани психолого-педагогик индивидуал имкониятларини аниқлашга ҳам қаратилган.
Шундай қилиб. ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психолого-педагогик ташхис қилишнинг муҳим вазифалари қуйидагилардир:
- бола ривожланишидаги нуқсонларни эрта аниқлаш;
- нуқсоннинг сабаби ва характерини аниқлаш;
- боланинг педагогик йўлланмасини аниқлаш;
- ривожланишидаги нуқсонлари бўлган болаларнинг индивидуал психолого хусусиятларини аниқлаш;
- таълимий ва ривожлантирувчи дастурларни ишлаб чиқиш.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish