Бош суяк бузилиши, мия чурраси (грыжа)
Оғир кечган холларда ушбу аномал холат бош суягининг катталашиши ёки иккига ажралган холда ривожланиши мумкин. Ажралган жойдан мия қатиғи туртиб чиқиб мия чуррасини (грыжа) хосил қилади аномал холатлар асаб системасининг бузилишига боғлиқ эмас. Чурра кўпинча пуффак шаклида бўлади. Мия суяги шакли ҳам хар турли бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда гумбаз холида ҳам кузатилади. Бош суягининг ички томони кичикроқ (заифроқ ривожлангани) бўлганлиги сабабли кўриш асаблари суяк чуқурчаларида сиқилиб қолади ва бу эса кўриш қобилиятини заифлаштириб қўяди.
Анепцефалия
Бундай оғир ва камдан-кам учрайдиган аномал ривожланиши оқибатида ҳомила бошсиз туғилади. Бошқа холларда эса ҳомила суяги эндигина шакилланган холда ёки чала ривожланган бўлиши мумкин. Кўпинча туғилгн чақалоқ ўлик холда ёки туғилиб бир неча соатлар ёки бир неча кундан сўнгра нобуд бўлади.
Циклопия
Камдан кам учрайдиган аномал холат туфайли ҳомиланинг бир кўзигина ёки бир кўз чуқурчасида қўшалоқ икки кўз ривожланаётган бўлади.
Арпиэнцефалия
Бундай аномал холатда миянинг хид сезиш бўлакчалари ривожланмаган бўлади.
Микроцифалия ёки Даун касаллиги
Туғма ақли заифлик-олегофренлар гуруппасига мансуб бўлган бундай аномал болалар ривожланиши одатда мия хажми вазнининг ва бош суягининг кичиклиги билан характерланади. Микроцифал болалар психикасида ақли заифлик тентаклик ва телбалик аломатлари яққол кўринади. Олегрофрен болаларга хос бўлган хусусиятларни илайниқса бундай болаларни афт башара тузилишини уларнинг ирқи миллатидан қатий назар диарли бир хил кўрнишга эга бўлишини илк бор инглиз шифокори Лангрон Даун аниқлаган. Ғилайлик (икки ёққа қийшайган кўз), уч қаватли кўз қовоқ, кичкина тугмачадек бурун, чекка чисмидаги қизиллик, тил устидаги қавариқлар, катта суяклари бўшашган ақлий ривожи сустлиги каби нуқсонлр шу гурухга кирувчи болалар учун хосдир. Илгари нуқсонли туғилган болаларни наслнинг бузилишидаги дитемератив аломатлари деб хисоблашган. Масалан қулоқ супрасининг чўққайганлиги, кўз рангининг бошқачароқ тусда бўлиши, ошиқча бармоқлар бўлиши, жундорлик, оғиздаги танглайнинг бўри ва итларникига ўхшаш тарам-тарам бўлиши, жинсий аъзоларнинг унчалик ривожланмаган бўлиши каби нуқсонларни дигиниратив аломатлар деб хисоблашган. Ушбу жисмоний нуқсонларни наслий бўлиш деб хисоблаш нотўғридир, чунки бундай аломатлар соғлом болаларда ҳам учраб туради. Бу холатлар эмбриогенездаги бўлишнишлар оқибатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |