Наманган давлат университети педагогика факультети


Кўрлар ва заиф кўрадиган болалар педагогикасидаги хусусиятлар



Download 0,84 Mb.
bet70/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Кўрлар ва заиф кўрадиган болалар педагогикасидаги хусусиятлар.
шуни таъкидлаб ўтиш лозимки кўр ва заиф кўрадиган болалар тарбияси уларни ўқитиш мехнатга ўргатиш жараёни жуда мураккаб бўлиб педагог тарбиячилардан катта билим ва махорат талаб қилади. Тарбиячи педагоглар нафаат тефлтехника ва тефлопедагогика мукаммал билимлари ва кўр болалар писихофизиалогиясидаги алохида хусусиятларни билишлари шарт. Кўр боларда кўриш функцияси бўлмаганлиги сабабли атроф-мухитни англай олиш. Билиш тушуна олиш жараёнларида сезиш ва эшитиш функциялари билан бирга бошқа анализаторларнинг иштироки активлашади. Яъни шартли рефлекслар фаолияти алохида хусусиятларга эга бўлади. Демак педагог тарбиячилар мухим вазифаларни бажаришлари лозим. Масалан ёзиш ўқиш каби дарслардан ташқари кўрларда атроф мухитни булут каби (эни бўйи баландлиги) тушуна олиши бу мухитда ўнг чап томонлар олд ва орқа томонлар ҳамда қандай қилиб мўлжаллаш, эшитш қобилиятини такомиллаштириш муаммолари мохир педагоглар зиммасидадир кўр болалар маторикасини ривожлантириш ўзини ўзи идора қилиш, кийимларни тўғри кейиш ва ҳ.к. кабилар тарбиявий ишлар ҳам педагглардан мохирлик атлаб қилади. Бундай ишларнинг барчаси умумий билим бериш ьбилан бирга олиб борилади. Бу сохадиги таэрибага асоланиб айтиш мумкинки, кўр борлаларнинг атроф мухитда ўзини яхши тута олмаслиги ўзига хос маторикасининг заифлиги уларнинг билим олишига хам салбий таъсир кўрсатади. Ўқитиш жараёнини хозирги вақтгача тажрибадан ўтиб келаётган сезиш ва эшитиш асосида олиб борилади. Терининг сезиш қобилиятига асосланган Луи Брайл алифбоси дунёнинг ҳамма мамлакатларидаги кўрлар учун учун бирдан бир алифбо саналиб келмоқда. Бу алифбанинг хусусиятир шундан иборатки, ундаги хар қандай харф олти нуқтали ўйиқ ширифтининг хар турли комбинацяларидан ташкил топади. Олиб борилаг кўп йиллик ишлар шуни кўрсатадики, ўйиқ нуқталарни бармоқ териси физиалогик жихатдан жуда аниқ сезар экан. (лотин ёки кирил алифбосидаги ўйиқ харфлар билан олиб борилгаан тажрибаларда эса, унчалик аниқлик билан сезил кузатилмаган). Бармоқ учлари билан ўйиқ шрифтларни устидан силаб, унинг ўйиқ шаклини сезари ва ҳар бир ўйиқ шакл маълум харфларни англатади. Бирин кетин бармоқ учини ўйиқ шакл устидан юргизиб, кўр бла харфларни худди кўзи соғлардай ўқий бошлайди. Ёзишда эса дафтар муқовасига ўхшаш ики вароқли металдан ясалган сахифа бўлиб, уларнинг устини вароғида сатирлар бўйича катакчалар бўлади. Қалам ёки ручка ўрнига биғизга ўхшаш учи тўмтоқ бўган ёзув қуроли ишлатилади ёзиш процесси эса қуйидагича амалга оширилади: махсус қоғоз қалинроқ метал орасига қўйилади. Устини сатирлар бўйлаб ўйиб қўйилаган катакларнинг ҳар бирига керакли харф бигизча билан ҳар бир катак ичитда нуқталанади., яъни биттали, 2 тали, 3 тали ва ҳ.к, аммо қабул қилинган қоидага асосан маълум бир комбинацияда нуқталанади. Ўқиш процесси эса нуқтланган вароқ чиқариб олинади ва унинг орқа томонидан ўйиқлар устидан бармоқ юргизиб, ҳар бир харфларни кетма кет ўқий бошлайди. Бу жараён соғлом одамларникидек бўлади, аммо кўр одамларда кўз ўрнига тери ретцепторлари иштирок этади. Кўр болаларни ҳар қандай предметлар, механизмлар, ёки хайвонлар ва паррандалар билан таништиришга ҳам тери ретцепцияси (такти) иштирок этади. Бунда кўр болалар ушбу предметларни ушлаб кўради, пайпаслайди, ва уларнинг шакли каттлиги хажми, юмшоқ ёки қаттиқлиги, иссиқ ёки совуқлиги хақида тушунча хосил қилади. Албатта бу тушунча жуда тўлиқ бўлмайди. Ўқув жараёнида эшитиш ретцепторларидан ҳам фойдаланиш ушбу маълумотларни мейёрида аниқлаштиради. Бунда педагог кўр боларга ҳар бир предмет хақида маълумотлар бериб борса кўрлар онгидаги билими ошади. Агар кўр болалар бирор парранда, хайвон ёки бирор предметларни пайпаслаб, уни қандайлигини тассавур қилсалар ва ушбу процессларнинг усусияти хақида педлагоглардан эшитсала-у мактаб қошида ташкил қилинган зообурчак ёки зоопаракларда биргаликда ҳар бир ҳайвон ёки паррандани табиий овозларини ҳам эшитса, бу сохадаги информациялар учун яна хам қизиқарли бўлиши ва тассавури яна ҳам кенгайиши аниқ. Худди шунга ўхшаш бирор бир миханизмни, маслан кир бвиш асбабьи ва бирор бир чолғу асбоби хақида сўз кетганда уларнинг бузилишини қўл билан пайпаслаб, сўнгра қайси деталллари айланиб кийимларни тозалаб ювади, ёки чолғу асбобининг қайси еридан ва қандай овоз чиқишини билиши уларнинг фикрлаш доирасини кенгайтиради. Яна шуни эслатиб ўтиш лозимки, кўр болалар ўз заифликларни сезган холда, соғлом болалардан ўта қизиқувчан бўладилар. Уларда ҳам қитмирлик, хазиллашиш, биор бир сохага қаттиқ берилиши каби хислатлар ривожланган бўлади. Лекин кўр болалар психологоясини яхши тушуна олган педагог тарбиячилар чизиқувчан болаларни уларни ёқтирган сохалларини қувватлаб методик ёрдам берсалар саховатли ва яна хам обрўли бўладилар кўрларда иқтидор жуда кучли бўлиши ҳам хаммага аён. Аммо қандай сохада иқтидорли эканини педагог-тарбячилар аниқлай оладилар. Кўзи кўрмайдиган олимлар. Машхур композиторлар, бахшиларни ким билмайди дейсиз. Шоқосим Шожалиловдек классик хофизни ким эшитмаган ва ҳ.к. Н.Островский эса “Пўлат қандай тобланади” романини кўзи ожиз холда ёзган. Тошкентдаги Охунбобоев номидаги кўрлар мактабидан бир мисол келтирамиз. Рашид исмли соғлом серғайрат, шўх бола 1-синфни тугатиш арафасида варрак ясаётиб бехосдан қайчи билан ўнг кўзини жарохатлайди. 2-синфда ўқиётиб оёқ кийимини йиртилган жойини бигиз билан тикаётиб иккинчи кўзини хам жарохатлайди.. натижада икки кўзи хам кўр фақат кундузги ёруқни сезадиган даражада Охунбобоев номли кўрлар мактабин 1-синфига кириб, олтин медал билан тугатади. Қизиғи шундаки кўрлар мактабидаги мохир тарбиячилар рахнамолигида нафақат аълочи ўқувчи, балки 1разрядли гимнаст, шахмат сохасида эса кўрлар жамиятининг чимпиони даражасига етди. Хозирги кунда Рашид Ўрта Осиё ва Россиянинг кўрлар ўртасидаги шахмат чемпионатининг етук шахматчиси хисобланади. Ўзи эса жамбил шахар оёқ кийим фабрикаси ишчиси. Демак кўр болалар тарбияси ва педагогикаси хам мураккаб, хам шарафли касблигини ёдимизда тутишимиз зарур. Бундай болаларни соғлом болалар билан бир қаторда бўлиши кўпроқ катталарга тарбячи педагогларга боғлиқ. Яна шуни хам таъкдлабь ўтиш лозимки, умуман инсон миясининг амалитик фарқлаш доираси жуда кенг бўлиб, хайратда қоладиган ихтиролар кашфиётлар яратади. Бу хусусда Россия лидрини фанлари Акадимиясининг инсон мияси инсититутида катта миллий ишлар олиб борилмоқда тафаккурнинг кўрларда хам беқиёс ривожланган бўлиши мумкинлигини ва бундай холатларни аниқлай олишимизга ижодий ёндошиш лозимлигини ўқтириб ўтилади. Масалан кўзи боғланган соғлом одамлар, кўзи ожиз заиф кўрувчилар рангларни жуда аниқ ажрата олишадилар, атроф мухитда ўзларини ишончли равишда идора қила олишлари каби ўта нодир қобилиятни намоён қилаётганлар хақида маълумотлар бор. Олима Н.Бектеранинг фикрича бундай феномен мия фаолиятининг нақфадар кенг қамровлиги, хали бизга номаълум бўлган кўп қирралари борки. Бу сохага изланишни давом эттириш лозим. Кўрлардаги тафаккурнинг мукаммалиг ҳақида хатто Болгария фанлар акадимиясининг кўр Венга башоратлариннг 80% аниқ бўлганини тасдиқлаган. Заиф кўрувчи болаларни ўқитиш ва уларни тарбиясидаги пеагогик жараёнуларни имкон қадар кўриш қобилиятидан самарали фойдаланишдан иборат, яъни кўриш гиносизини кучайтиришга қаратилади. Бунда керакли равишда мос бўлган кўзойнаклар танлаш. Лупалардан фойдалниш синфда етарли даражада ёруғлик бўлиши каби чоралар кўрилади. Заиф кўрадиганлар учун бир неча марта катталаштириб кўрсатадиган контактли линзалар, ортастопик лупалар, типографик ширифтларни ўн карра катталаштириб кўрсматадиган махсус ўқув жихозларидан фойдаланиш тавсия этилади. амалда контактли линзалардан фойдаланиш катта самара бермоқда, бунда болалар камроқ толиқиб, иш қобилияти бирмунча юқорилиги аниқланди.. кўр болалар бундай линзалардан мамнун эканликларини билдиришган. Шуни ёддан чиқармаслик лозимки заиф кўрадиганлар орасида кўриш қобилиятини яна хам йўқотганлари бўлиши мумкин. Бундай холларда Брайлусулидаги алефбони ўргатиш зарурати туғулади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish