Кўриш функциясининг бузилишлари ва сабаблари. Кўриш бузилишларининг оғир турларида бирлмчи кўриш асабларининг бузилган бўлиши шгар эмас. Кўзнинг перефирик бўлимлари-мугуз парда (кўз соққасининг энг усти тиниқ пардаси), қорачиқ ёруғликни қабул қилувчи элементлар ва ҳ.к касаллангнда ҳам кўриш қобилияти йўқолиши мумкин. Кўзнинг асаб ретцепторларига ёруғлик етиб келмаслиги оқибатида хира кўриш ёки умуман кўрмай қолиш холтлари падо бўлади. Кўпинча нейроинфекция модда алмашинувининг бузилиши кўз шикастлниши, кўз соқасни аномал ривожланиши туфайли кўриш қобилиятининг йўқолишига сабабчи бўлади. Трахома, қорачечак каби касалликлар ҳам кўзнинг кўрмай қолишига сабабчи бўлган даврлар ҳам бўлган. Аммо тиббиётдаги самарали излнишлар туфайли бундай касалликларга бархам бериш йўллари топилган. Кўриш қобилиятининг пасайиши кўз аъзоларининг, масалан, кўзнинг мугуз пардаси, қорачиғи, тўр пардаси шикастланганда дархол сезилади. Кўриш қобилитининг кўриш йўллари пўстлоқ марказлари билан боғлиқ бўлган шикастлар оқтибатида пасайиш марказий кўриш шкасти деб юритилади. Кўриш асаб бузилиши ўша асабга таълуқли томондаги кўзнинг кўриш қобилияти йўқолиши мумкин. Чалкашган кўриш йўллари шикастланса чала кўриш ходисаси рўй беради. Яъни хлазманинг ички томондан шикастланганлиги ўнг кўзнинг ўнг тарафни кўриш доираси камайиб кетади ва аксинча чап кўзнинг чап томонни кўриш доираси камайиб кетади. Натижада умумий кўриш қобилияти камаяди. Хиазманинг ташқи томондан шикасти эса худди шундай нуқсонлар кўзлрнинг ички кўриш доирасининг камайиб кетитишига олиб келади. Яъни бурун гинианонияси пйдо бўлади. Агар кўриш каналининг ёки гардан қисми нинг бири икастланса ҳудди шу қисмга хос равишда гиминонсия яъни ёки чап ёки ўнг тараф кўриш доираси қисқаради. Борди-ю гардан ички қисмидаги кўриш каналлари шикастланса кўриш капилияри бутунлай йўқолади. Кўришдаги олий оптик анализ ва сентиз қилиш қобилиятининг бузилишлари камдан кам учрайди. Бундай нуқсонлар одатда гардан қисмининг ташқи тарафи шикастланганда кузатилади. Ушбу жарохатда бемор кўра олади. Аммо кўраётган предметларини нима эканлигини англай олмайди. Масалан. қалам, дафтар, китоб ёки соатни кўрсатилса уларни нимага, нима учун қайирда ишлатилади, вазифаси нима экан деган саволлрага мантиқий жавоб бера олмайди. Бундай холатларни психик кўрлик ёки кўриш агназияси деб юритилади, кўпинча болаларда харфлар кўринишини ёддан чиқариш холлари учраб туради. Натижада бирор матинни ўқй олмаслик, ёки қийналиб баъзи харфларни таниёлмай ўқишдан тўхтаб қолиш ҳам мумкин. Рангларни ажратолмаслик холлари хам кўриш қобилиятиннг бузилганлигидаир. Ундай холларда болалар умуман рангларнинг фарқларига бормайди баъзан эса хар қандай ранг кўк ранг бўлиб кўринаверади. Педагогик амалиётда ожиз кўрадиган болаларни махсус мактабларда ўқитиш ва тарбия бериш мақсадида икки гуруҳга ажратадилар: кўрлар ва кўзи ожизлар.
Кўр болалар. Одатда ёруғликни умуман сезмайдиганларни кўрлар тоифасига киритадилар. Вахолангки хаётда умуман кўрмайдиган одамлар камдан кам учрайди. Кўпинча ёруқликни жуда заиф сезувчилар кеча ва кундузни сеза оладиганлар бўлиб уларда бироз бўлсада кўриш қобилияти сақланган бўлади. Энг ёмон кўрадиганлардаги коеффицент 0,03-0,04 деб қабул қилинган. (нармал кўриш қобилиятига эга бўлганларда ушбу коеффицент 1 га тенг деб қабул қилинган). Анашундай кўрлар учун сақланган минимал кўриш қобилияти бироз бўлсада атроф мухитга мослана олишга ёрдам беради. Аммо уларни ўқитиш ёки мехнатга ўргатиш ишларини тахлил ва эшитиш анализаторлари орқалигина амалга ошириш мумкин. Шу сабабли кўр болалар махсус мактабларда тери (бармоқлардаги) ва эшитиш анализатори ёрдамида тифлопедагоглар ўқув тарбия ишлари олиб борадилар.