Энса қисми. Энса қисмини ташқил этувчи пўстлоқ сирти мия яримшарларининг орқа бўлимида жойлашган. Унинг қалинлиги 1,5- 2,5 мм атрофида микроскопик тузилиши бир хил эмас. Чакка гардон қисми майдончалари билиниб туради. Вженнер ва Боярже тасмалари кўзга яққол ташланиб туради.
Гардон қисмининг жароҳатланиши кўриш қобилиятига таъсир этиб бутунлай куролмаслик рангларни фарқлаёлмаслик кўриш доирасини бузилиши кўзга кўринган предметларни тўғри тасаввур қила олмаслик каби нуқсонларга олиб келади.
Миянинг бешинчи қисми мия ичида Силвиа оролчаси ичида жойлашган бўлиб ариқчалар ва бурмачалар билан қопланган. Кўпинча бу қисмни оролча деб ҳам аташади. Бу қисмнинг жароҳатланиши нутқнинг бузилишига сабабчи бўлади (афазия).
Бош миянинг ҳама бўлмалари бир бири билан узвий боғланган. Улар орасида чап ва ўнг яримшарларни боғлаб турувчи ассоциатив йўллари бўлиниб туради. Катта ярим шарлар пўстлоғи функцияларини чегаралаш 1825 йилдаёк француз олими Жозеф Галл мия пўстлоғида кўплаб жойлашган марказлар инсондаги турли психик қобилиятларни бошқариб туришини таъкидлаган. Инсондаги баъзи бир қобилиятлар Голлнинг фикрича мия пўстлоғидаги маълум бир марказларнинг ўта ривожланганлигини билдиради. Шунга ухшаш ва аксинча бўлган фикрлар ҳам кўпгина олимлар Флураис, Мажанди, Брон, Иван Смоленскийлар томонидан кайд қилинган.
Ўша даврларда мия физиологияси ҳақида ҳам илмий ишлар кам эди. М.И.Сеченовнинг бош мия фаолиятида рефлекторлик принциплари ҳақидаги буюк кашфиёти, И.П.Павловнинг эса мия катта яримшарларидаги асаб процессларининг нормал ва патологик кечиши конуниятларини асослаб бериши оламшумул аҳамиятга эга бўлди.
И.М.Павловнинг миянинг физиологик фаолияти ҳақидаги таълимоти невропатолог ва жаррохларнинг клиник ишларини янада чуқурроқ олиб бориш учун замин бўлди.
И.М.Павловнинг катта ярим шарлар пўстлоғи функциясини чегаралаш муаммоларини хал қилишда дастуруламал бўлиб хизмат қила бошлади.
Пустлоғ ости тугунлари.
Пустлоғ ости тугунлари ҳам кейинги мия таркибига кириб пустлоғ остида жойлашган бўлади. Бу тугунлар кўриш дўнглиги ва жуда кўп бўғинлар орқали пўстлоқ билан боғланган. Улар думли ядро ва ёстиқсимон ядродан иборат бўлган икки тугунни ташқил қилади.
Пустлоғ ости тугунлари таркибига миндалсимон ядро ва бир гурух хужайрали тузилмалар ҳам киради.
Пустлоғ ости тугунларининг микроскопик тузилиши бирмунча мураккаб. Масалан, йўлйўюл танада йирик ва майда полигонал хужайралар мавжудлиги бўлса рангсиз шар таркибида учбурчаксимон ва урчуқсимон хужайралар ҳамда толаларнинг кўплиги билан характерлидир. Пўстлоғ ости тугунлари ўзаро ҳамда мия пўстлоғи билан кўриш дўнглиги орқали боғланган. Пўстлоғ ости тугунларини рангсиз модда ўраб олган бўлади. Одатда бу модда халта деб ҳам юритилади. Халталар уч хил бўлади: ички, ташқи ва устки. Бу халталар орқали мия пўстлоғининг пастки зоналари ҳамда пўстлоғ олди тугунлари билан боғлаб турувчи йўллар ўтади. Пўстлоғ ости тугунлари олий асаб фаолиятида мураккаб шартсиз рефлекслар учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади. Буларга тахминдош, мухофаза қилиш, овқатланиш, мўлжаллашдаги рефлекслар киради. Бу рефлексларнинг ҳар бири умуртқа мускулатураси орқали амалга ошади.
Пўстлоғ ости тузилмаларининг вегетатив шарлар билан узвий алоқадорлиги сабабли маъноли мухофазали ҳаракатлар қўшимча ҳаракатларни аниқлаш тасаввур қилишда гавда холати ўзгарганда улар регулятор функциясини ўтаб туради.
И.П.Павлов пўстлоғ ости тугунлар фаолиятига тўхталиб асаб толаларини доимо қувват билан таъминлаб турувчи энергетик база эканлигини таъкидлаб ўтган.
Кейинги мия патологияси
Ҳар турли зарарли таъсирлар оқибатида кейинги мия асаб фаолиятида ҳар хил бузулишлар кузатилиши мумкин. Масалан, яллиғланиш, шамоллаш жароҳатланиш ва бошқа турдаги касалликкка дучор бўлиш ҳаракат функсиясининг бузилишига сабабчи бўлади.(паралич, апракция, парез)
Пешона қисмининг пастки бўлмалари нутқ ҳаракат зонаси шикастланганда ҳаракатли нутқнинг йўколиши бу эса афазиянинг авж олишига сабабчи бўлади. Бундай холатдаги инсон гап сўзларни тушуна олади аммо нутқи йўқолади гапира олмай қолади.
Чакка қисмидаги эшитиш анализатори шикастланганда эшитиш функсияси йўқолади. Эшитиш анализаторининг чап тарафидаги чакка сенсор марказ шикастланганда бемор ўзгалар нутқини тушунмай колиши мумкин.
Бош калла суяк қисми шикастланса сезувчанликда жиддий бузилишлар ҳамда оддий ҳаракатларда ҳам нуқсонлар содир бўлади. Бундай бемор ён атрофдаги предметларни иссик совуклик даражасини ўткир ўтмаслигини (кирралари) пайпаслаб унинг шаклини ҳам аниқ айтиб беролмайдилар кийим кечаклари тугмаларини ҳам кадаб кўёлмайди ёзувида ва китоб ўкишда ҳам нуқсонлар яққол билинади(дислапсия)
Гардон қисмидаги кўриш анализатори шикастланса кўриш қобилиятининг турли шаклидаги бузилиши кузатилади яни ярим томонлама кўришидан биошглаб бутунлай кўрмай колиш холлари ҳам учраб туради. Кўриш анализаторларининг маълум зоналари шикастланса уша зона, функсиясининг ўзига хос хусусуятлари содир бўлади. Масалан, кўриш агнозияси кузатилиши мумкин. Бунда бемор ўзига таниш бўлган предметларни, таниш бўлган ён атрофдагиларни яхши кўриб турса ҳам уларни таний оламяди чунки уша шикастланган зонага талукли бўлган оптитс анализ синтез функсияси бузилган.
Катта ярим шарлар пўстлоғининг айрим толалари диффусион равишда эзилиши айниқса пешона қисмидаги ҳаракат анализаторларининг худди шундай шикастланишларнинг психиканинг бузилишига сабабчи бўлади. Буна беморларнуинг холсизлик ланжлик нормал фикрлай олмаслик апатия хатоно акли заифликкача борадиган холатлари бўлиши мумкин.
Пўстлоқ ости тугунларининг шикастланиши мураккаб ҳаракатларни бузилишига олиб келади. Масалан ҳар хил ғайри оддий килинмокчи бўлган ҳаракатлар қаттиқ кучанишлар билан жуда кийинчилик билан баъзида бажарилади ёки аксинча жуда сустлик билан секин шошилмай ҳаракатланади. Худди шундай нутқ ҳам секинлашиб боради.
Юқорида кўриб ўтилган патологик холатлар бош миянинг пўстлок ва пўстлок ости шикастлар туфайли шартсиз рефлекслар функсиясининг бузилганлиги ўз вактида нормал сакланиб турмаганлиги натижасида юзага келади. Яъна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки бундай холатлар ўрта ва бош мия шикастланганда ҳам учраб туради.