Ўқув жараёнини
амалга ошириш технологияси
|
Метод: Ақлий ҳужум, фронтал ишлаш, кичик гуруҳларда ишлаш, кичик-маъруза.
Шакл: Суҳбат-мунозара, амалий машғулот, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлаш
Воситалар(техник ва дидактик):Маъруза матни, слайдлар, топшириқлар, тест саволлари, видеопроектор, флипчарт қоғозлар, маркер, елим, скотч, флипчарт доскаси, технологик ҳарита
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоб, кузатиш, ўз-ўзини назорат қилиш
Баҳолаш: Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш
|
Кутиладиган
Натижа
|
Тингловчилар умумий психопатология., унинг мақсад ва вазифалари ҳақида илмий асосланган методларини билиб оладилар.
|
Маъруза режаси
|
Аномал ривожланишнинг асосий сабаблари.
Бош мия жароҳатлари.
|
1-Мавзу. Умумий психопатология. Унинг мақсад ва вазифалари
Режа:
Аномал ривожланишнинг асосий сабаблари.
Бош мия жароҳатлари.
Она қорнида нормал ривожланаётган ҳомила ҳар хил зарарли таъсирларга учраши мумкин. Бу эса ҳомила ривожи аномал тарзда ўтиши, хаттоки туғилганда майиб, бадбашара кўринишга эга бўлиши мумкин. Худди шу даврда ҳомила асаб системаси шакллана бошлаган бўлади ва ҳар қандай зарарли таъсирлар унинг жисмоний ва ақлий қиёфасига путур етказади. Болалардаги аномал ҳолатлар яъни жисмонан заифлик, ақли заифлик, нутқи ривожланмаганлиги – асосан туғилгунига қадар зарарли таъсирлар ва туғилаётгандаги жароҳатланиш оқибатидир. Демак, ҳомиладорлик даврида ҳам ҳар бир аёл ўз соғлигига эътибор бергандагина соғлом фарзанд туғилади.
Аномал ривожланишнинг асосий сабабларини кўриб ўтамиз.
Илгари ҳар қандай аномал холдаги болаларни наслийлик деб ҳам хисоблашган. Наслийлик қонуниятлари ҳақида чуқур билим бўлмаганлиги сабабли хатто сил, сифилис, ҳар турли психик хасталиклар, алкоголизм ва ҳаказолар наслдан наслга ўтаётган дард, яъни патологик давр деб баҳолашган. Баъзи муаллифлар кар-соқовлик, ақли заифлик каби хасталиклар патологик наслийлик оқибати деб ҳам янглиш фикрлар билдиришган. Чунки наслийликка боғлиқ бўлган касалликларни амалий текшириш усуллари йўқ эди. Психиатрик клиникада эса наслнинг бузилиши ёки дегенерация деган назария ҳам бор эди. Бу назарияга кўра ҳар қандай нормал яшаб келаётган оила ёки авлод маълум бир муддатдан сўнг бузила бошлайди, зоти айнир эмиш. Бундай айнишнинг белгиси – оилада ногирон, нозик, эпелептик, ақли заиф болалрнинг туғилиш мумкин эмиш. Албатта, хозирги замон илм фан тараққиёти бундай назарияга барҳам берди. Хозирги кунда наслийлик билан боғлиқ бўлган ҳар турдаги хасталиклар жуда чуқур ўрганилар ва таҳлил қилинади. Сифилис, сил, хроник алкоголизм ва шўнга ўхшаш хастликлар наслий деб хисобланмайди. Сифилис билан оғриган, лекин ўз вақтида даволанган ота-оналардан туғилган болаларда сифилис аломати бўлмаслиги мумкин. Бундай болалар қони таркибида сифилисни пайдо қилувчи стирохет микроблари аниқланмайди. Алкоголик ота-оналарнинг болалари хеч қачон, албатта, алкоголик бўлиб қолмайди. Лекин, баъзи холларда бундай болаларда нимжонлик, бироз ақли заифлик аломатлари бўлиши мумкин. Бу аломатлар наслийлик аломати эмас, балки ота-оналардаги зарарли таъсирлар натижасида ҳомила ривожини бир мунча заиф ва ноқулай шароитда кечганлиги оқибатидир. Ҳар бир ота- она ўз хасталиклари ёки иллатларини ҳомилага жуда эрта юқтиришларини ва бу ҳолат туғилаётган гўдак соғлигига албатта таъсир этишини ёдда тутишлари лозим. Ҳомиладор аёлларнинг озиғ- овқат ёки ҳар турли зарарли газлар билан зарарланиши, лат ейиши, очликда юриши, ҳомиладан қутилиши учун қилган кескин ҳаракатлари (аборт) ҳомила бош миясининг шикастланишига сабаб бўлади. Ташқи мухитнинг таъсири туфайли турли хил аномал ривож топган асаб системасини ўрганиш ва таҳлил қилиш билан бирга, наслийликга боғлиқ бўлган баъзибир ички омиллар (эндокрин)ни ҳам чуқурроқ ўрганиш лозим. Бу хусисида наслийлик ҳақида таълимотларда наслийлик аломатларини ўзида сақлаб, авлоддан авлодга ўтказувчи нуклен кислоталарининг аҳамиятига катта аҳамият берилмокда. (РНК, ДНК – омиллар)
Модда алмашувининг наслийлигини ҳар тамонлама ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳам катта аҳамиятга эга бўлагн фан сохаси бўлиб қолмоқда. Бу сохада олинган маълумотлар асаб системаси патологияси хусусиятларини илмий асосда ўрганиш имкониятларини яратди. Олимлардан Д. С Футев, Б. Н. Колосовский ва уларнинг издошлари чақалоқлар ва ёш болалар асаб системалари патологияси устида кўп илмий изланишлар олиб бордилар. Ёш болаларда маторика, нутқ ва психик бузилишларга сабаб бўладиган омилллар қаторига она ва ҳомиланинг қон таркиби тўғри келмаслиги (резус-фактор) таксоплазмус, ядровий сариқ касалликларни киритиш мумкин.
Л. Персианова маълумотларига кўра, она ва ҳомила қонидаги кислота ва ишқор мувозанати бузилганда ҳам ҳомила ривожида атсидоз, кислород танқислиги ҳолатлари пайдо бўлиши мумкин. Баъзи холларда, боланинг туғилиши протсессида жароҳатланиш, кейинчалик ҳар турли мия касалликлари ва нормал овқатлана олмаслик ҳолатлари пайдо бўлади. Хозирги кунда турли хиладаги антибиотиклар, сифатли дори-дармонлар билан мия касалликларини даволаш имқониятлари яратилган. Албатта, бу борада халкимизнинг мааданий салохияти ўсиб бораётганлиги асосий омилдир. Шўнга қарамай, бундай аномал ҳолатларни бартараф қилиш учун касалликни пайдо бўлиш сабаблари, профилактика (олдини олиш) ишларини билиш зарур. Масалан, эмбриогенез жараёнида зарарли таъсирлар туфайли аномал ривожланишнинг майиблик формасини кўрайлик. Майиб бўлиб туғилиши сабаблари ҳар турли. Бир томондан, ҳомилага зарарли таъсирлар (инфекциялар, интоксикация, жароҳатлар) бўлса, иккинчи томондан ана шу зарарли таъсирлар она организмининг қайсидир системасини кундан кун сусайиб, наслийлик омилини пайдо қилиши мумкин. Натижада икки қўли йўқ ёки оёқлари йўқ, бир оёғи ёки бир оёғи калта, қўшалоқ бўлиб (сиам эгизаклари) туғилиш холлари учраб туради. Баъзи холларда бир танада икки бошли тўрт оёқли аммо қўшалоқ эгизакларнинг бириси жуда нозик бўлиб туғилиши ҳам клиникада кузатилган.
Энди, асаб системаси ва ички секреция безларининг нотўғри (аномал) ривожланиши туфайли мажрухлар турини кўрамиз.
Бош суяк бузилиши, мия чурраси. (грижа)
Оғир кечган холларда ушбу аномал ҳолат бош суякнинг катталашиши ёки иккига ажралган холда ривожланиши мумкин. Ажралган жойдан мия қатиғи туртиб чиқиб мия чуррасини (грижа) хосил қилади. Бундай аномал ҳолатлар асаб системасининг бузилишига боғлиқ эмас. Чурра кўпинча пуфак шаклида бўлади. Мия суяги шакли ҳам ҳар турли бўлиши мумкин. Кўп холларда гумбаз холида ҳам кузатилади. Бош суякнинг остки томони кичикроқ бўлгани туфайли кўриш асаблари суяк чуқурларида сиқилиб қолади ва бу эса кўриш қобилиятини заифлаштириб қўяди.
Бош мия жароҳатлари.
Бош миянинг шикастлари болаликнинг турли даврларида учраши мумкин. Болалик даврида марказий нерв системасининг шикастланиши 3 турга бўлинади:
1-она қорнида шикастланиши;
2-туғуруқ даврида шикастланиши;
3-туғилгандан кейин шикастланиши.
1-ҳомиланинг ривожланиш даврида шикастланишлар онанинг ҳомиладорлик даврида олган жароҳати ёки оғир кўтариши, йиқилиши натижасида келиб чиқиши мумкин. Бу шикастлар ҳомиланинг ривожланишига таъсир кўрсатади, боланинг ривожланиши орқада қолади. Масалан: ҳаракат апаратида нутқ ва психик ривожланишдан орқада қолади.
2-туғриқ даврида шикастланиш, боланинг туғилиш вақтини чўзилиши, туғриқни оғир кечиши ва туғриқ актининг тез ўтиши, натижасида келиб чиқади. Туғриқ вақтининг чўзилиши боланинг бош миясидаги қон томирларининг ёрилиб кетишига олиб келади. Бундай шикастлар бош миярнинг турли жойида кузатилади. Бу шикастлар кичик ёшли оналарда, боланинг елка нерв боғламида шикастланишлари кузатилади. Буларга қўлнинг переферек параличи киради.
3-туғриқдан кейинги шикастлар очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади.
Ёпиқ турига бош мия қобиғини шикастлари киради ва у 2 турга бўлинади.
1-.бош миянинг чайқалиши.
2- бош миянинг эзилиши.
Бош миянинг чайқалиши йирингли травмаларда кузатилади. Миянинг эзилиши эса оғир ҳолларда мия чайқалиши билан бирга кечади. Бундай вақтда қон йиғилиши, мияда моддалар алмашинувининг бузилиши ва нейродинамиканинг бузилиш процесси билан кузатилади. Очиқ шикастларда мия қобиғини бутунлигини бузлиши кузатилади. Бунинг натижасида миянинг юмшоқ қобиғи шикастланиб мия суюқлигига инфекция тушади, менингоэнцифалит ва обцэс ривожланади. Бундай травма юз берган вақтда бола хушидан кэтади, юз териси оқаради, қорачиғи кенгаяди, ёруғликка жавоб бермайди. Нафас олиш ва юрак уриши секинлашади. Совуқ тер босади, қусиш ва оғир холларда тутқаноқ тутиши кузатилади. Кўпчилик холларда тарқоқ дирмографизм, кўп терлаш, сўлак ажралишининг кўпайиши, сийдик тўта олмаслик, уйқу ва иштаханинг бўғилиши ва оғир холларда нутқ равонлиги ва аффазия кузатилади.
Марказий нерв шикастининг оғир холларида потофизиалогик механизмларнинг бузилиши тормозланиш ва кучли қўзғалиш, қон айланишининг бузилиши, орқа мия суюқлиги, церкуляциясининг бузилиш холлари кузатилади. Баъзи холларда асоратлар қолдиради. Олимларнинг фикрича Э.А.Асритияна, А.Г.Иванова-Смалэнского, П.М.Быковаларнинг кузатишларига асосан боларда бу касаллик қисқа ва давомий кечиши мумкин. Ўз вақтида даволаниш натижасида шикастланган тўқималарнинг тикланиши, боланинг соғайиши кузатилади. Асоратлари: доимий боши айланиши, тез чарчаши, характерининг ўзгариши, хотиранинг бузилиши, интелектнинг пасайиши, парезлар, параличлар, аффазия, кар соқовлик киради. Боланинг ўсиб ривожланишидаги камчиликлар унинг катта бўлиб бориши давомида кўзга ташланиб борадли. Масалан, болалар боғчасига борганда, болалар орасида юрганда аниқ кузатиш мумкин. Боланинг ҳаракати пассив, асабийлашиши, болаларга қўшилмаслик, нутқида эса камчиликлар бўлади. Мактаб ёшига етганда боланинг ўзлаштириши паст бўлиши кузатилади. Профессор Г.Э. Суҳарев бош мия шикастларининг асоратини 5 турга бўлган:
*1-гуруҳга енгил шкастлар асорати киради. Бундай болаларнинг ривожланишида сезиларли ўзгаришлар бўлмайди. Лекин уларда тез чарчаш, ортиқча ҳаракатларнинг толиқтириши холлари кузатилади. Бундай холларда ота-оналар, педагоглар ёрдами билан уларни бартараф қилиш мумкин.
2-гуруҳнинг ўзи яна 2 гуруҳга бўлинади: 1-гуруҳ болалари пассив ҳаракатли ланж, жуда секин ҳаракатлануви, беғам, болалар билан киришиб келтолмаслиги, қизиқувчанлиги паст бўлади.
*2-гуруҳ болалари эса бу ҳаракатларнинг умуман тескариси бўлади, улар ҳаракатчан, бақироқ, ўта қизиқувчанлиги, тез асабийлашадиган бўлади ва ўзлаштириш паст бўлади.
*3-гуруҳ болалари психикасининг ўзгарувчанлиги билан характерланади. Қўпол, берахим, шавқатсиз, заҳархандалик, ўқишга қизиқиши паст бўлади.
*4-гуруҳ бу гуруҳга ақли заифлик билан ажралиб туруви болалар киради.
*5-гуруҳга травматик эпилепсия билан оғриган болалар киради. Бунда боланинг тез-тез хушидан кетиши кузатилади. Бунинг оқибатида тортинчоқлик, эслаб қолиш қобилиятининг пасайиши билан кузатилади.
Мактаб ёшига етган ақли заиф болалар қобилияти паст, нутқ қобилияти суст болаларга бўлинади. Педагогик даволаш тадбирлари: биринчи навбатта болага тинчлик ётиш режми белигиланади. Болага тинчлантрувчи бош мия босимини пасайтирувчи дорилар берилади. Очиқ травмаларда антибиотиклар қилинади. Кейинчалик физиотерапия муолажалари қилинади. Боланинг асоратсиз соғайишида биринчи навбатда кун тартибини тўғри ташқил қилиш овқатланиш, дам олиш режмини тузиш катта аҳамиятга эга. Бунда педагог ва врачлар эътибори катта аҳамият касб этади. Дўстлар ёрдами руҳий тузалишига ёрдам беради. Оғир холларда болаларни махсус мактабларга бериш лозим бўлади. Бош мия травмасини олган болалар кўпчилиги эслаб қолиш қобилиятини пасайиши, ёзувларининг ўзгариши, хатоларнинг кўпайши ундош ва унли товушларнинг ажрата олмаслиги, ҳарфларни ажрата олмаслиги холлари кузатилади. Бундай ҳолларда педагог ходимлар сабрли бўлиб, болалар устида тинимсиз ишлашлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |