АҚШдаги кўриниш
Франциядаги кўриниш
|
Ўрта тадбиркор
|
ақлий меҳнат қилади, ёлланма ишчиларни ишлатади ва асосан улар билан кўпроқ алоқа ўрнатади
|
Йирик тадбиркор
|
корхона бошқарувидан ажралган, ўзининг персонали билан, айниқса ишчилар билан бевосита алоқа ўрната олмайди
|
Ҳунарманд
|
бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдор, ҳам бошқарувчи, ҳам ишчидир
|
|
2.4-расм. Франция ва АҚШда корхона соҳибининг меҳнатга ва корхонани бошқаришга бўлган муносабати орқали кичик бизнес мезонини белгилашдаги сифат кўрсаткичлари141
Эътиборлиси, Францияда ҳунармандларнинг фаолиятини алоҳида эътироф этиш керак. Улар ўзлари ҳисобидан корхона ташкил этиб, 10 кишигача иш ўринларини яратишлари мумкин. Фикримизни 2.4-расм орқали аниқроқ тушунтиришимиз мумкин. Масалан, Францияда ҳунармандлар учун алоҳида эътибор берилса, АҚШда энг майда тадбиркорлар учун эътиборли муносабатлар ўрнатилгандир.
Францияда кичик ва ўрта корхона (КЎК)ларни ривожлантириш доирасида қабул қилинган дастурлар давлат ва шерикчилик ташкилотлари вакиллари билан бирга амалга оширилади (2.5-расм).
2.5-расм. Францияда кичик ва ўрта корхоналарни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш тузилмаси142
2.5-расмда келтирилганидек, Молия, иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (МИСВ) миллий иқтисодиёт ва техник сиёсатга доир барча масалаларни уйғун тарзда (комплекс) ҳал этиб боради. Бунинг учун КЎКларни ривожлантириш банки таъсис этилди, шунингдек, МИСВ ҳузурида «КЎКлар, ҳунармандчилик, якка тадбиркорлик ва истеъмолчилар билан алоқалар ўрнатиш бўйича Департаменти» (КЎКД) ўз фаолиятини олиб боради.
Мамлакатда корхоналарнинг эластиклигини, барқарорлигини ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган КЎКларни ривожлантиришнинг давлат стратегияси қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтирилган:
ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва КЎКлар учун мутахассисларни қайта тайёрлаш;
инновацион фаолиятни рағбатлантириш, КЎКларнинг экспорт имкониятларини ошириш учун юқори технологияли трансфертларга143 кўмаклашиш;
КЎКларни қўллаб-қувватлашнинг миллий ва Европа дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида давлат муассасалари, шерикчилик ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро алоқаларни яхшилаш;
давлатнинг тартибга солиш чораларини кучайтириш ҳамда буйруқбозлик ва сунъий расмиятчиликни (ҳар йили бу туфайли 9 млрд. еврогача йўқотиш келиб чиқиши мумкин) минималлаштириш;
тармоқ сифатида энг жадал ривожланаётган ахборот технологиялари ва электрон бизнес фаолиятининг ҳар томонлама ривожлантириш.
Бугунги кунга келиб Франция иқтисодиётида жадал тарзда кўрилаётган чора-тадбирлар натижаси ижобий тенденцияларнинг шаклланишига олиб келмоқда. ХВФ экспертларининг фикрича, саноат ва савдо соҳаларида инвестицияларнинг кенг жалб этилиши ҳисобига глобал иқтисодий фаоллик ўсиб боради. Лекин «кучлироқ тикланиш учун сақланиб қоладиган таркибий тўсиқлар» тўғрисида эсдан чиқармасликни алоҳида қайд этишган144.
Италияда КЎКларни ривожлантиришнинг давлат стратегияси Л317/91; Л488/92; Л341/95 каби қонунлар ва бир қатор бошқа ҳуқуқий актлар билан белгиланган бўлиб, қуйидагиларга йўналтирилган145 (2-илова):
ҳудудларнинг иқтисодий ривожига кўмаклашиш (айниқса, жанубий ҳудудлар);
ИТ ва ТКИ (НИОКР) асосида ва янги технологияларни жорий этиш;
жаҳон бозорларида кичик ва ўрта корхоналар маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш;
ҳудудий ишлаб чиқариш комплекси доирасида жуда кўп кичик ва ўрта корхоналар иштирокида ишлаб чиқариш ва технологик ҳамкорлик кооперациясини ривожлантириш;
Италия кичик ва ўрта корхоналарининг байналминаллашуви (интернационализация)га кўмаклашиш;
янги иш бошлаган корхоналар учун бошланғич капитални шакллантириш ва улар фаолиятига кўмаклашиш.
Италияда кичик бизнеснинг ривожланиши регионал жиҳатдан ўзига хослик касб этади. Бу ўз навбатида мамлакатда бир-биридан фарқланувчи учта регионал иқтисодий моделга боғлиқ (2.6-расм).
2.6-расм. Италиянинг уч хил иқтисодий ҳудудларида кичик бизнеснинг турлича ривожланиши146
Аммо 2000 йилдан бошлаб ҳудудлардаги ҳуқуқий мақомлар сезиларли кенгайиб борди. Хусусан, тадбиркорлик инфратузилмаларини ривожлан-тириш, бошқариш ва қўллаб-қувватлашнинг (ўқув ва ахборот марказлари, бизнес инкубаторлар, технопарклар ва ҳоказолар) ҳуқуқий таъминоти бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди. Бу каби тадбирларнинг амалга оширилиши тегишли вазирликлар орқали жиддий назоратга олинди.
АҚШда кичик бизнес ва тадбиркорликка эътибор Буюк депрессия даврида бошланган. Чунки 1932 йилданоқ147 мамлакатда Федерал дастурлар ишлаб чиқилиб, хусусий секторни ривожлантиришга жиддий эътибор берилган. Масалан, «…2007 йилдан 2011 йилга қадар кичик бизнесни кредитлаш ҳажми 17 млрд. долларга кўпайиб, 302 млрд. долларга етган»148. 2020 йилга келиб эса «АҚШда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 350 млрд. доллар ажратилади»149. Аксарият штатларда кичик бизнес корхоналарини йирик корпорациялар билан ҳамкорлигини таъминлайдиган дастурлар фаолият кўрсатади. Кўпчилик штатлар ва йирик шаҳарларнинг бошқарув органлари преференциал дастурларни150 амалга жорий этган. Преференциялар асосан аёллар ёки майда миллат вакиллари эгалик қиладиган фирмаларга нисбатан қўлланилади.
АҚШда кичик бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш «Кичик бизнес тўғрисида Қонун» (PL 85-536; §2)151 асосида амалга оширилиб, SBA билан барча давлат ташкилотлари (2.8-расм) биргаликда қуйидаги фаолият йўналишлари бўйича иш олиб боради:
экспорт имкониятларини кенгайтириш;
технологиялар трансфертида кўмаклашиш152;
импорт билан самарали рақобат қобилиятини кенгайтириш;
янги рақобатбардошли товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, ускуналар сотиб олиш ва қайта тикланиш учун узоқ муддатли кредитларга рухсат бериш;
кичик корхоналар рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган давлат, ҳудудий ва хусусий дастурлар тўғрисида ахборотлар тарқатиш;
барча савдо музокараларида кичик корхоналар манфаатларини ҳисобга олиш ва тақдим этишни таъминлаш.
2.8-расм. АҚШда кичик ва ўрта корхоналарни (КЎК) давлат томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |