Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 8,47 Mb.
bet15/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

қўллаб-қувватлаш тузилмаси178

Японияда 2000 йилда бошланган КЎКларни ривожлантиришнинг давлат стратегияси иқтисодиётдаги давомли инқирозни секинлаштириш ёки умуман бартараф этишга йўналтирилган бўлса-да, корхоналар сонининг қисқаришига (йилига 2%гача) олиб келди ва ишбилармонлик фаоллигининг яхшиланишига суст таъсир кўрсатиб борди.


Шунинг учун 2002 йилнинг ўрталарида Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги янги стратегияни қабул қилди ва КЎКларга нисбатан қўйидаги чоралар қўлланилди:

  • иқтисодиётни мослашувчан бошқариш тизимини жорий қилиш;

  • инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва уни кучайтириш;

  • КЎКларни иқтисодий хавфсизлик тизимини ривожлантириш ва барқарорлигини кучайтириш;

  • КЎКларда меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминотни кучайтириш;

  • тугалланмаган қарздорлик бўйича қарзларни ҳисобга олиш;

  • хизмат кўрсатишда меҳнат ресурслари ҳаракатчанлигини ошириш;

  • молиявий ресурслар ва акциядорлик капиталидан фойдаланишни енгилллаштириш;

  • КЎКларни ривожлантириш ва кўллаб-қувватлаш тузилмаларининг ўзаро таъсир кўламини ошириш.

Умуман олганда, Японияда КЎКларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш йўлида узлуксиз чора-тадбирлар жорий қилиб борилади. Бунда давлатнинг ўзи бош бўлиб, у ўзининг стратегик режаларини такомиллаштиришга мойилдир.
Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги каби энг ривожланган давлатлардаги кичик ва ўрта бизнеснинг ривожи бўйича кўп йиллик тажрибасини инобатга олиб, Ўзбекистонда «ўрта бизнес» тушунчасини амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Ҳар бир мамлакат кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш борасида ўзига хос иқтисодий-сиёсий ёндашувларни қўллайди. Ҳозирга қадар барча ривожланган мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши динамик тарзда такомиллашувчи тенденцияга эга бўлган.
2.2. Жаҳонда ишбилармонлик муҳитининг шаклланиши ва уни баҳолашнинг замонавий тизими

Жаҳоннинг турли мамлакатларида кичик бизнес субъектлари учун ишбилармонлик муҳитини яратишга йўналтирилган чора-тадбирлар ўзига хос ривожланган. Тараққий этган мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишдаги тажрибалар179 кенгроқ шаклланган бўлиб, бу каби мамлакатларнинг ишбилармонлик муҳитидаги қулайликларни тадқиқотларимиз асосида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.


Ҳозирги даврда Жаҳон банки таркибида фаолият кўрсатаётган «Doing Business»180 гуруҳи, «Forbes»181 МЧЖ, «Transparency International»182, «Heritage Foundation»183, «Knoema Corporation»184 ва бошқа бир қатор халқаро миқёсда танилган ташкилот ёки жамиятларнинг тадқиқотлари ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга ўз ҳиссалаларини қўшиб келмоқдалар (2.6-жадвал). Ишбилармонлик муҳитини таҳлил қилиш ва баҳолашда асосий ташкилотлар (жамиятлар) қаторига қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин:

  • Жаҳон банки ва Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки билан ҳамкорликда ўтказилган «Ишбилармонлик муҳити ва корхоналар фаолияти самарадорлигини ўрганиш» сўровномаси («Business Environment and Enterprise Performance Survey», яъни BEEPs)185;

  • Жаҳон банки таркибидаги рақобатбардошлигини текшириш бўйича «Инвестицион иқлимни баҳолаш» тадқиқотлари («Investment Climate Assessment»186, яъни ICA);

  • Жаҳон иқтисодий форумининг рақобатбардошлилиги шарҳлари187;

2.6-жадвал
Айрим халқаро ташқилотлар, халқаро нашрлар ва жамиятларнинг бизнес юритишни баҳолаш бўйича рейтинг кўрсаткичлари188




Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish