Кореянинг замонавий таълим тизими расман Япония мустамлакасидан озод бўлган 1945 йилдан бошланган. Аммо кенгроқ қарайдиган бўлсак, корейсларда таълим тизими 1894 йилги ислоҳотлардан кейин юзага келган, дейиш мумкин. 1881 йили Кореядаги Чосон хукумати мамлакат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида махсус армия тузади ва ғарбликлар ҳарбий санъатдан дарс бера бошладилар.
Бу ўз навбатида чет тили ва бошқа фанлар таълимини юзага келишини таъминлади. Гарчи 1882 йили махсус қўшин учун дарслар тўхтаб қолган бўлса-да, бир қанча амалий фанлар дарси давом этаверди. Бу даврда аста-секинлик билан Гвангхевон, Бежехакдан, Ихвахакдан каби шахсий таълим муассасалари ҳам вужудга келиб бошлади ва кейинчалик университетлар учун асос бўлиб хизмат қилди.
1894 йили шахсий билим масканлари бирлаштирилиб, мамлакат таълим тизимини бошқарувчи институт ташкил этилди. Шу билан бирга 1895 йилдан бошланғич мактаблар ва мактаб учун кадрлар тайёрлайдиган педагогика мактаблари тузилди. Бундан ташқари бир қанча хусусий мактаблар очилиб, 1900 йилда улар фаолиятини тартибга солиб турадиган «Хусусий мактаблар тўғрисидаги қонун» қабул қилинди.
1910 йили Корея ва Япония ўртасида тузилган шартномага мувофиқ Корея Япониянинг расман мустамлакасига айлантирилди. Натижада бу мамлакат таълим тизимига ҳам катта таъсир кўрсатди. Япон мустамлакачилари Кореянинг таълим тизимини кескин ўзгартириш йўлидан борди ва хусусий мактаблар фаолияти чеклаб қўйилди. Бу даврда 1911 йил 23 августда қабул қилинган «1-Чосон таълим буйруғи» амал қилди.
Унга кўра, корейс ва япон фуқароларининг фарқли таълим сиёсати олиб борилди. Яъни, махаллий халқ фақат 4 йил мобайнида бошланғич таълим олар, ўрта ва олий таълим берилмас эди. Бу япон мустамлакачилигининг узоқ ўйланган режалари қаторига кирарди. Аммо 1919 йили бошланган норозилик ҳаракатлари оқибатида Япония хукумати бироз ён беришга мажбур бўлди ва буйруққа ўзгартириш киритиб, бошланғич таълим 4 йилдан 6 йилга узайтирилди. 1922 йил 4 фервралда «2-Чосон таълим буйруғи» қабул қилинди. Бу буйруққа кўра, таълим муддатлари узайтирилди. Яъни, оддий мактабларда таълим 6 йил, аёллар мактабларида эса 5 йил этиб белгиланди. Шунингдек, аста-секинлик билан университетлар ҳам пайдо бўла бошлади. Жумладан, 1924 йили Кёнгсон Давлат Университети очилди. Ўша йили Хитой-Япония уруши бошланиши муносабати билан мустамлака Кореяда назорат янада кучайтирилди.
Оддий мактаблар ва бошланғич мактаблар,юқори ва ўрта мактаблар бирлаштирилди. Корейс тили фанлари камайтирилиб, империя халқ демократияси фани киритилди. 1943 йил 3 августда «4-Чосон таълим буйруғи» имзоланди ва япон мустамлакачилигининг таълим сохасидаги зўравонлиги кучайди. Жумладан, ўрта ва юқори мактабаларда таълим 4 йилгача камайтирилиб, корейс тили фани дастурдан олиб ташланди. Унинг ўрнига япон тили дарслари киритилди. Кореяни ёппасига саводсизга айлантириш сиёсати натижаси ўлароқ, 1944 йилги Корея умумий Архив қўмитаси маълумотларига қараганда ўша пайтда Кореянинг саводхонлик даражаси бор-йўғи 13,8%ни ташкил этган. 1945 йили Иккинчи Жаҳон уруши билан бирга Кореядги Япония мустамлакачилиги ҳам тугади. Эндиликда Кореада табиийки бошқа сохалар қатори таълим тизимини ўзгартириш вазифаси турарди. Энг аввало «Таълимни ривожлантириш қўмитаси» ташкил этилди ва қўмита олдига дарсликлар яратиш мажбурияти қўйилди. Таълим тизими тадқиқ этилиши давом эттирилиб, ахлоқ, этика, техникага оид фанлар киритилди. 1963 йиллардан бошлаб эса таълим тизимида табиий ва ижтимоий фанларга эътибор кучайди. 1981 йили Президент Чон Ду Хван мамлакатда шахсий таълим бериш ва хусусий таълим масканлари фаолиятини қонунан таъқиқлаб қўйди. Лекин мактабда мустақил шуғулланиш учун имкониятлар яратиб берди. 1992 йилга келиб эса бошланғич мактаблар фаолияти янада ривожланиши учун хукумат томонидан бир қанча имтиёзлар яратилди.
Замонавий Корея таълим тизимида бошланғич мактабларнинг роли муҳим. Кореяда бошланғич таълим учун ўқув йилида 1 мартга қадар 6 ёшдан юқори бўлган болалар қабул қилинади. Лекин 5 ёшли болалар ҳам ўқишга киришга хуқуқли бўлиб, бунинг учун мактаб масъул шахсининг рухсатномасини олиши лозим бўлади. Ўқув йили эса 1 март Корея республикасида давлат байрами муносабати билан 2 мартдан бошланади. 6 йил давом этадиган бошланғич таълим мажбурий этиб белгиланган. Бошланғич таълимда 1 йил икки семестрга бўлинган ҳолда олиб борилади. Бошланғич таълимдан кейинги «зинапоя» вазифасини ўрта таълим бажаради. Ўрта таълим Корея республикасида 3 йил давом этади. Ўрта таълим ҳам мажбурий бўлиб, бир ўқув йили 1 мартдан кейинги йил март ойига қадар давом этади. Дарслар 45 дақиқадан этиб белгиланган бўлиб, бир йилда 1222 соатни ташкил этади. Ўрта таълим мактабларида давлат тили, ахлоқ, ижтимоий фан, математика, жисмоний тарбия, мусиқа, санъат, чет тили каби 10 га яқин фанлар ўқитилади. Шунингдек, ўрта мактабда ўқувчи учун танлов фанлар мавжуд. Булар қаторига ахборот, чет тили (кўпинча немис, франсуз, испан, хитой, япон, рус, араб тиллари) кабиларни киритиш мумкин. Ўрта мактаб тугатилгач юқори мактабларда таълим давом эттирилади. Юқори мактаблар бир неча турларга бўлинади: давлат юқори мактаблари (Корея Таълим ва Техника фанлари вазирлиги, Маданият,Жисмоний тарбия ва сайёҳлик вазирлиги бошқаради),Умумий юқори мактаблар (Ҳар бир вилоятдаги юқори ташкилотлар томонидан бошқарилади), хусусий юқори мактаблар. Шунингдек, юқори мактаблар ўқитиш фанларига кўра ҳам бир қанча турларга бўлинади: умумий мактаблар, ихтисослаштирилган мактаблар (қишлоқ хўжалиги,саноат,денгиз хўжалиги,ахборот),махсус мактаблар (литсей шаклидаги мактаб),техника мактаблари,чет тили мактаби,жисмоний тарбия мактаби,санъат мактаблари. Корея Республикасида Таълим вазирлиги махсус ташкил этган юқори мактаблар ҳам бор. Булар асосан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, саноат, халқаро тилларга ихтисослашган бўлади.
Janubiy Koreyada ta’lim tizimi
Janubiy Koreyada talim haqidagi Qonun 1948 -yili qabul qilingan. Talim tizimiga asos
qilib an'anaviy g'arb modeli olingan: 6 yil - quyi maktab, 3 yil -o‘rta, yana 3 yil - oliy maktab;
so'ngra to‘rt yillik kollej va bakalavr unvoni beriladi; tanlangan fan yana 2 yil chuqur
o'rganilgandan so ng magistr unvonini olish mumkin. Fan doktori bolish uchun yana 3 yil vaqt
sarflash lozim.
Mamlakatda oliy o'quv yurtlarining ishlari yaxshi yolga qo‘yilgan. Koreyada 104 ta oliy
o'quv yurti bo'lib, ularning 80 foizi xususiydir. Har yili bitiruvchilarning 40 foizi o'qishga kiradi.
Talabalar soni bo'yicha Koreya dunyoda birinchi o'rinda turadi.
Lekin maktabgacha talim muassasalari ehtiyojni qondira olmayapti. Shuning uchun 1982
-yili maktabgacha tarbiya haqida qonun qabul qilingan. Bu yerda tarbiyaga bolalar bog'chasida
asos solinishini yaxshi tushunishadi. Shu tufayli bu tarmoq keyingi yillarda 60 foizga kengaydi.
Bunda diniy tashkilotlarning hissasi katta.
Boshlang'ich maktab masalasiga kelganda (bu maktabga olti yoshli-lar kelishadi)
sinflarning tig'izligini kuzatish mumkin. Har sinfda 50 nafargacha bola o'qiydi. Dars
nagruzkalari ham ko'proq. o.'yinlar dam olish o'quv dasturiga kiritilgan. Shuning uchun dam
olishga imkoniyat bor.
Boshlang'ich maktabda dars 40 minut o'rta maktabda esa 45 minut. Oliy maktabda
darsning davomiyligi 50 minutga teng. Bu yerda ikki muhim jihatga to'xtalib o'tish zarur. Oliy
maktabga, albatta, kirish imtihonlari topshiriladi va o'qishlar pullik.
Boshlang'ich maktabda 9 ta fan o'qitiladi. Koreys tilini o'rganishga alohida e'tibor berilib
arifmetika hamda ijtimoiy fanlar o'qitiladi. O'rta maktabda fanlar yana 4 taga ko'paytirilgan. 7-
sinfdan boshlab chet tillar o'rgatiladi. Mamlakatda ingliz tiliga e'tibor kuchli. Ko‘pchilik bu tilda
bemalol gaplasha oladi. Chet tillarni o'qitishga haftasiga 4—5 soat ajratilgan. Koreyslar yana bir
tilni — klassik xitoy tilini majburiy ravishda o'rganadilar. 8-sinfdan boshlab Xitoy tarixi
o'rganiladi.
Hunar maktablari Koreyada 600 tani tashkil etadi. Bu maktablar-ning 45 foizi bolajak
mulkdorlarni tayyorlaydi, 23 foizida texnik kasb egalari etishib
chiqadi. Qolgan maktablarda dengizchilik, qishloq xo‘jalik ixtisoslari o'zlashtiriladi. Shunisi
diqqatga sazovorki, bu maktablarga korxonalar otaliq qiladilar. Ta'lim haqidagi qonun
talablaridan biri shudir.
Koreyada ham alohida iqtidorli bolalarga e'tibor kuchli. So‘nggi yillarda 5 ta sport, 6 ta
ilmiy maktab ochilgan. Jismoniy tarbiyaning rivojlanishiga Seul olimpiadasi katta ta'sir
ko'rsatgan.
Koreyada nogironlarga ko'rsatilayotgan g'amxo'rlikni har qadamda kuzatish mumkin.
Aytaylik, bu erda aravachalar yordamida harakatla-nuvchilar uchun er osti liftlari mavjud,
maxsus jihozlangan past qilib qurilgan telefon-avtomatlardan nogironlar bemalol foydalanadilar,
rivojlanishdan orqada qolgan bolalar uchun maxsus maktablar mavjud. Bu maktablarning
aksariyati xususiy yoki diniy tashkilotlarning xayriya mablaglari hisobiga qurilgan. Davlat
maktablarida din o'qitilmaydi. Lekin 3-sinfdan boshlab «0dobnoma» kabi maxsus fan joriy
etiladi. Bu fan 12-sinfgacha haftasiga 2 soatdan o'qitiladi.
Maktablar uchun o'qituvchi kadrlar tayyorlashga ham e'tibor katta. Koreyadagi barcha
talabalaming 6,5 foizi bo'lajak pedagoglardir. Mamlakatda 11 ta o'qituvchilar kolleji mavjud. Har
bir provinsiya o'z kollejiga ega. Boshlang'ich sinf o'qituvchisi bo'lish uchun 2 yil o'qish talab
qilinadi. Fan o'qituvchisi birmuncha ko'proq o'qiydi.
Janubiy Koreyada talimning obro'si naqadar kattaligini quyidagi misoldan ham ko'rsak
boladi:
Soliqlar tizimida. ta'limiy soliq joriy qilingan: ishlab chiqaruvchilar foydaning ma'lum
foizini maorifga yuboradilar. Davlat byudjetining 24 foizi talimga sarflanadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |